Farg'ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


Farg’ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi tomonidan xotin-qizlar masalalariga doir amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidagi rasmiy Telegram sahifa
https://t.me/fargona_oilavaxotinqizlar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xonatlas_festivali

Mamlakatimizda 9-14–sentyabr kunlari "Xon atlas" festivali bo'lib o'tadi.

🔖Tadbirdan koʻzlangan asosiy maqsad - milliy liboslarimizda xalqimizning asrlarga teng oʻtmishi, urf-odati va anʼanalari, didi, estetik qarashlari, oʻziga xos xususiyatlari mujassamligini namoyish etish va targ'ib qilishdan iborat.

✅Oila va xotin-qizlar qo’mitasi barcha ayollarimizni, dilbar qizlarimizni ushbu milliylik targ’iboti - "Xon atlas" festivalida faol ishtirok etishga chorlaydi.

🌐
Veb sayt |🌐Facebook
🌐
Instagram |🌐@wcuuzofficial' rel='nofollow'>Youtube


15 ёшли Шаҳина Йигиталиева — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди.

Ушбу йўналишда Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа билан делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, Шаҳина Йигиталиева Ўзбекистон делегацияси таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. Истеъдодли пара атлет 2008 йил 16 октябрда Фарғона вилоятида таваллуд топган.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


💫Аёллар бандлигини таъминлаш - асосий мақсадимиз

    ✅Вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова Фарғона шаҳрида  аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида 
  📍"Баҳор" МФЙ ҳудудида жойлашган   "BBR texstile"МЧЖ да бўлиб,  у ерда яратилган шарт-шароитлар,  ишлаб чиқариш жараёни,  маҳсулотлар сифати ва харидоргирлиги билан яқиндан танишди. Ҳамда 30 нафар  бандлиги таъминлаган  хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


💫ЖАРАЁН

✅- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этиш орқали аёлларимизни фаол ижтимоий ҳаётга жалб этилмоқда, янгидан янги ишчи ўринрлари яратилмоқда,-дейди Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшода Холматова.
✅ Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова шаҳардаги “Сурхтепа” МФЙдаги еттилик аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишди.
❗️Жумладан, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Камолиддин Зокиров томонидан ташкил этилган "ХАЙРИХОН ОРЗУ" оилавий корхонасида янгидан 73 та ишчи ўрни яратилиб, маҳалла аёллари бандлиги таъминланди.
📍Тадбиркор томонидан давлатдан 300 млн.сўмлик имтиёзли кредит асосида ташкил этилган пойафзал цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда ўз харидорига эгадир.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати




📰Босма ОАВларда: Вилоят ҳокимлигининг нашри бўлган “Янги Фарғона” рўзномаси саҳифаларида ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир мақолалар чоп этилди.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎤Электрон ОАВларда: Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган билимлар куни тантаналаридан тайёрланган лавҳа кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Данғара тумани: Ҳудудлардаги муаммоларни ижобий ҳал этишда давлат хизматчиси бўлган ҳокимлик бўлим масъулларининг фуқаролар қабули катта аҳамиятга эга бўлмоқда.
📍Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадина Азизова томонидан ўтказилган қабулда
ўнга яқин фуқароларнинг бандлик масаласи, оилавий низо, соғлигини тиклаш, имтиёзли кредит каби бошқа бир қатор ижтимоий масалалардаги мурожаатлар тингланди.
📍 Мурожаатларнинг 5 таси шу ернинг ўзида масъуллар билан ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаат масъулларга йўналтирилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


#Ҳудудларда

Фарғона тумани: Чимён ва Миндон қишлоқларида истиқомат қилувчи аҳоли асосан ўрик етиштириш билан шуғулланади. Улар томонидан қуритилган ўрик меваси бугун нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам харидоргир. Айниқса, миндонликлар бу юмушнинг ҳадисини олган.

Айни кунда мазкур маҳаллада 3 минг 600 дан зиёд киши истиқомат қилади. Толибжон Жўрабоев ҳозирда 50 дан ортиқ хонадонда ўрикни қайта ишлаш бўйича кооперация ташкил этиб, ўз хонадонида 30 нафардан ортиқ ишсиз аёллар бандлигини таъминлаган тадбиркорлардан биридир.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎤Электрон ОАВларда: Пиллакор аёл Ойлархон опа Омонова мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Men hurmatli ota-onalarga qarata aytmoqchiman: qizlaringizni o‘qiting, orzu-umidlarini ro‘yobga chiqarishlarida ularga ko‘makchi бўлинг!
… Qiz bolani o‘qitsak, butun oila, butun jamiyat bilimli bo‘ladi”.
Shavkat Mirziyoyev

🌐
Veb sayt |🌐Fa/b>ebook |
🌐Inst/b>gram |🌐Youtube@wcuuzofficial' rel='nofollow'>


💫Вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонованинг юртдошларимизга байрам табриги.

📌Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати


Моҳигул Ҳамдамова бронза медални қўлга киритди!

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш беллашувлари якунланди.
Муросасиз кечган баҳсда иштирок этган фарғоналик Моҳигул Ҳамдамова 32.75 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалга сазовор бўлди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X

Показано 13 последних публикаций.