Фильтр публикаций


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
1 мартдан нималар ўзгаради

Norma.uz портали 2025 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти объектларини топширишнинг янги тартиби жорий қилинади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига 2 икки йил ичида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини:
➖ тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга тўғридан-тўғри ижарага бериш, шунингдек 4 йил давомида ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорларга – баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш ёки тўғридан-тўғри сотиш учун;
➖ чет тилларини ўқитиш ва малака сертификатини олиш бўйича фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга 5 йил муддатга ижарага бериш рухсат этилади.

Қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланмоқда
Имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган янги тракторлар ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


Хайрия ажратмалари учун янги платформалар ишга туширилади 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия ажратмаларига хизмат кўрсатиш бўйича «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари жорий этилади.


Давлат божини қайтаришнинг янги тартиби
Тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли суд иши тугатилганда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтарилади:
➖биринчи инстанция судида – тўланган давлат божининг 70 %;
➖ апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судларда – тўланган давлат божининг 30 %.

Ёлғиз ота-оналарга моддий ёрдам тўланади
Камбағал оилалар реестрига киритилган, расмий банд бўлган ёлғиз оналарга (оталарга) Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан бола (болалар) уч ёшга тўлгунга қадар мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш учун бир болага 1,5 БҲМгача моддий ёрдам кўрсатилади.


Экологик транспорт” тизими жорий этилади
“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этилади. Унинг доирасида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.


Пенсияларни тайинлаш - проактив шаклда
Фуқароларга ёшга доир пенсиялар белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинланади. Бунда, ёшга доир пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.


Барча давлат органларининг веб-саҳифалари – Ягона платформада
Давлат органларининг расмий веб-сайтлари Ҳукумат порталининг ягона платформаси орқали фаолият юритади. Давлат органлари раҳбарлари ўз идораларининг расмий веб-сайтларининг юритилишига шахсан масъул бўладилар.

Ер қаъиридан фойдаланиш устидан мониторингнинг янги тартиби
Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил "Геомониторинг" ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.


Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
#Изоҳсиз

🇸🇦 Саудия Арабистони пул бирлиги риалнинг долларга нисбатан миқдори:

1986 йил: 1 доллар = 3.75 риал
2025 йил: 1 доллар = 3.75 риал

🇺🇿 Ўзбекистон пул бирлиги сўмнинг долларга нисбатан миқдори:

1994 йил: 1 доллар = 25 сўм
2025 йи: 1 доллар = 13 000 сўм

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қурилишда ишлаётган юртдошларимиз учун “Янги Тошкент”дан зўр таклиф

🏗 20 минг гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳага 10 мингга яқин соҳа эгалари ишга таклиф этилмоқда
.

👷Бу ерда бетончи, пайвандчи, сантехник, ғишт терувчи, электрик, сувоқчи каби 38 турдаги йўналиш бўйича мутахассисларга талаб мавжуд.

💳 Ойлик иш ҳақи: 8-15 млн сўм.

Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.


☎️ Ишга жойлашиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этилган махсус cалл-марказнинг 11-76 рақамига қўнғироқ қилинг.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
2025-ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈ 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади. (30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон)

2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
Энди асбоб-ускуналар учун субсидия берилмайди!

2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар учун бериладиган субсидия ўрнига ссудалар берилади.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
2025 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қўйидаги йўналишларда кўрсатилади.
- уй-жой шароитларини яхшилаш.
- соғлиқни сақлаш.

Ижтимоий ёрдамлар — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйдан чиқмасдан интернет орқали масофадан ишларингизни битирмоқчимисиз? Унда сизга ОнеИД керак бўлади

Видеороликни кўринг ва 56 сонияда ОнеИД олишни осон ўрганиб олинг.

Энг сара хабарлар шовқинсиз етиб боради!


@Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гвардиола Тоттенҳем билан ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида:

🇪🇸“У бугунги ўйинга шунчаки футбол ўйнаш учун келди. Мен унга гапирсам, у фақат кулади. Унинг тезлиги мен бир пайтлар ишлаган футболчилар даражасида”.
©️📹Beanyman Sports

🔇 Энг сара маълумотлар шовқинсиз етиб боради!

✈️ @Shovqinsiz


Репост из: SHOVQINSIZ 🔇
Мусулмонлар идораси Рамазон-2025 тақвимини эълон қилди

🔇 Энг сара маълумотлар шовқинсиз етиб боради!


✈️ @Shovqinsiz


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 @FaqatYetakchilar


25 yilda pulimiz qanchaga qadrsizlandi?

Markaziy bank tomonidan inflatsiya kalkulyatori ishlab chiqildi. Ushbu vosita yordamida turli yillar oraligʻida pulingiz qanchaga qadrsizlanganini aniqlash va hozirgi qiymatini solishtirish mumkin.

Masalan, 2000-yildagi 100 ming so‘m pul bugungi kunda salkam 1,2 mln so‘mga teng ekan.

🌐 @FaqatYetakchilar


⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

🖐Besh tashabbus olimpiadasida roʻyxatdan oʻtkazish yana avvalgidek mahallani oʻzi belgilaydigan boʻlishi kutilmoqda.

😎 Roʻyxatdan oʻtishda muammo boʻlayotganlarga bu xabarni yetkazib qoʻying


🌐 @FaqatYetakchilar

4.7k 2 133 18 65

#радар_тезлик

🏎Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жарималар миқдори янгиланди— 1 875 000 сўмдан 5 625 000 сўмгача.

Секин, шошмасдан манзилга етволасизлар энди.

🌐 @FaqatYetakchilar


#Start

5tashabbus.uz dan roʻyxatdan oʻtkazish takror boshlandi.

🌐 @FaqatYetakchilar

6k 1 115 4 3

#subsidiya

❗️ Ipoteka krediti uchun Davlat subsidiyasini olishga ariza berish xizmati yangi limitlar asosida qayta ishga tushiriladi 

💰2025-yil 3-martdan boshlab my.gov.uz portali orqali ipoteka krediti uchun davlat subsidiyasini olish jarayoni qayta ishga tushiriladi! Bu imkoniyatdan Toshkent shahri, viloyatlar va Qoraqalpogʻiston Respublikasi fuqarolari foydalanishlari mumkin.

Qanday qilib subsidiya olish mumkin

1️⃣ my.gov.uz portaliga kiring
2️⃣ “Ipoteka kreditiga Davlat subsidiyasini olishga ariza berish” xizmatini tanlang
3️⃣ Arizani toʻldiring

✨ Yangi uy xarid qilish barchangizga nasib etsin!

🌐 @FaqatYetakchilar


🫂 G’alabali o’yinlar hali oldinda. Bundan ham kuchliroq bo’lib qaytishingizga ishonamiz!

👍 Rahmat, yigitlar!

🌐 @FaqatYetakchilar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️‍🔥 Sirdaryolik Kamola 24 yoshida vazirga yordamchi boʻldi

🌐 @FaqatYetakchilar


❤️‍🔥 "Jarima ballari tufayli mashina boshqarish huquqidan mahrum boʻlganlar qayta imtihon topshirishi kerak boʻladi" - IIV YHXX

😄 Hozirda Toshkent imtihon markazida haydovchilik guvohnomasini olish uchun birinchi urinishda nazariy imtihon uchun 1 million so‘m, amaliy imtihon uchun ham 1 million so‘m to‘lash lozim. Agar birinchi urinishda muvaffaqiyatli topshirilmasa, keyingi har bir urinish uchun 1,2 million so‘mdan to‘lanadi. Shunday qilib, so‘nggi uch yil ichida imtihon topshirish narxi 10 barobarga oshgan.

😎 Mashina haydaydiganlarga yuborib qoʻyamiz


🌐 @FaqatYetakchilar

Показано 20 последних публикаций.