Кинокарвон Фарғонада!Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган «Кинокарвон» акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб ўз сафарларини давом эттиради. Сирдарёдан бошланган тадбирлар энди Фарғонада 18-20 апрель кунлари бўлиб ўтади. Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида "Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида ўтказилади.
«Кинокарвон» доирасида фарғоналиклар учун «Якшанба», "Абдулла Орипов", "Ўзбек қизи", «Самурай», "Доктор Абдуллаев" каби қатор фильмлар намойиши ўтказилади.
«Кинокарвон» давомида Абдуҳалил Мингнаров, Шоҳида Узоқова, Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев, Эгамберди Раҳимов каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
@Falsafiy_satrlar