Qisqa faktlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Бутун дунёдан энг ишончли фактлар қисқа сатрларда!
Реклама: @Bek_Advertising

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Одам танасидаги барча суякларнинг 50 фоизи қўл ва оёқ панжаларида жойлашгандир. Ушбу кичик, аммо муҳим суяклар ҳаракатчанлигимиз ва абжирлигимизга ҳисса қўшади...

@faktlar💡


Агар қор оёғингиз остида яхшигина ғирчилласа, бу ҳаво ҳарорати - 5 °C дан паст эканлигини билдиради. - 4 °C да ва ундан юқори ҳароратда эса, қор ғирчилламайди...

@faktlar💡


Оқ шоколад, аслини олганда, шоколад ҳисобланмайди, чунки унда какао массаси умуман мавжуд эмас. Унда фақат какао ёғи, қанд ва сут мавжуддир...

Шунга қарамай сизга оқ шоколад ёқадими?

Ҳа — 👍 Йўқ — 😡
Энг зўри қора шоколад — ❤️

@faktlar💡


#сахарлик

Қалб юмшоқлиги зикрдан юзага келади. Чунки Аллоҳнинг зикри қалбда қўрқув, ислоҳ ва юмшоқликни вожиб қилади. Ҳамда ундан ғафлатни кетказади.

©Ибн Ражаб Ҳанбалий

Сахарлик қилиш учун уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин.

@faktlar💡


Холестерин миқдори кўтарилиши жиддий юрак касалликларининг асосий сабабидир.  Сабзини мунтазам истеъмол қилиш холестерин миқдорининг пасайишига ёрдам беради ва атеросклероз, инсульт, инфаркт хавфини камайтиради.
Сабзи калийнинг бой манбаи бўлиб, томирлардаги қон оқими ва қон айланишини оширади, юрак-қон томир тизимидаги стрессни камайтиради...

@faktlar💡


Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!
Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодларни тақдим этамиз.

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

Яқинларга хам жўнатиб қўйинг!

@faktlar💡


#кулгу_вақти

Эру -хотин сухбатидан:
— Дадаси, инстаграмда "Уйланаман" деб эълон берибсизми? Профилиз очиқ қолган экан кўриб қолдим.
— Ҳа, хотин хазилку бу, кўнглингга олма. Проста прикол учун бу...
— Нимага кўнглимга олмас
эканман? Итам жавоб ёзмабдику. Ачиняпман, просто ҳеч кимга керакмас эр билан яшаётганимга.
Уялиб кетяпман...

@faktlar💡


Инсон ДНК таркибида 80 мингдан ортиқ ген мавжуд бўлиб, бу генлар ташқи кўринишига, саломатлик ва бошқа кўплаб жиҳатларга таъсир кўрсатадиган ирсиятимизнинг асоси ҳисобланади...

@faktlar💡


Сиз Географик жанубий қутбда турганингизда, барча чизиқлар ўша нуқтада бирлашади, шунинг учун сиз том маънода барча 24 вақт минтақасида турасиз. Сиз "бугун" дан "кеча" га ўтишингиз ва "эртага" га қайтишингиз мумкин. Бу вақт бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин бўлган Ердаги ягона жойдир...

@faktlar💡


Аллоҳни рози қилиш учун саҳарликка турганларга;
Нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
Зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин! Амин!

@faktlar💡


Смартфон экранлари ухлашимизга яхшигина тўсқинлик қилади.

Смартфон экрани кўк нурларни таратади, бу эса мелатонин, яъни уйқу гормонининг ишлаб чиқарилишини пасайтиради, натижа бизни тунда ҳам бедор бўлиш билан таъминлайди.
Қанча кўп экран олдида вақт ўтказсак, шунчалий уйқуга кетишимиз ва ором олишимиз қийинлашади...


@faktlar💡


Балки сиз буни билмагандирсиз, лекин нўхат нафақат мазали, балки жуда кучли табиий "дори" ҳамдир!

Нўхот қабзиятни йўқотади ва ичакларнинг табиий равишда ишлаши учун мос шароит яратади.
Қон босимини меъёрга келтириб, натрий миқдорини камайтириб, юрак ва қон томирларингизни ҳимоя қилади.
Ичак микрофлорасини яхшилайди! Фойдали бактериялар учун ажойиб озуқа манбаи...

@faktlar💡

20k 0 315 181

Кўк кўзли одамлар қоронғуда бошқаларга қараганда яхширок кўра оладилар. Бу феномен уларнинг кўзларининг тузилиши хусусиятлари ва қоронғуга нисбатан сезгиррок реакцияси билан боғлиқдир...

@faktlar💡


Кротлар бир кечада 76 метргача тунел қазишлари мумкин экан. Уларнинг кучли олд панжалари ва ноёб юнги тез ва самарали равишда ер остида харакатланишига имкон берар экан...

@faktlar💡


Организмингиз бу – сизнинг уйингиздир. Унга доимо ғамхўрлик қилинг!

90% ҳолларда биз ўзимиз касалликка сабабчи бўламиз. Организм бизга оғриқ орқали "Менга эътибор бер!" дея берган сигналига биз оғриқ қолдирувчи дори ичиб, унинг овозини ўчиришга урунамиз.

Ахамиятли бўлинг ва танангизга меҳр беринг. Шунчаки тўғри овқатланинг, жисмоний фаолликни унутманг, чиниқинг ва ўзингизни қадрланг. Яна бир кун келиб танангиздан кечирим сўраб юрманг, у кечирмаслиги мумкин…


@faktlar💡


#сахарлик

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин...🤲

Ассалому алайкум Қадрдон. Рамазоннинг яна бир тонги муборак!

@faktlar💡


Ётишдан олдин ёғли овқатлар уйқуга халақит беради.

Ёғли овқатлар нафақат тунги дам олиш сифатини ва ухлаб қолиш тезлигини пасайтиради, балки жиғилдон қайнаши ва овқатни яхши ҳазм бўлмаслигини келтириб чиқариши мумкин.
Агар сиз ёғли овқатларни рад қила олмасангиз, ётишдан камида уч соат олдин истеъмол қилинг.

@faktlar💡


Организмдаги қон айланишида муаммоси борлар учун кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинмас экан...
Тана вазни 100 кггача бўлганлар кунда 1,5 литргача, 100 кгдан ортиқ вазнда эса 2 литргача ичиш мумкин, лекин ундан кўп эмас...

@faktlar💡


Японлар будильникнинг янгича моделини ишлаб чиқдилар, у қўнғироқ билан уйғотмайди, балки ёқимли ҳид чиқара бошлайди. Ишлаб чиқувчилар, бу йўл билан уйқу ҳолатидан уйғониш анча осонлашади, деб таъкидлайдилар...

@faktlar💡


Бир чой қошиқ асал — бу 12 асаларининг бутун умри давомидаги меҳнатининг натижасидир...

@faktlar💡

Показано 20 последних публикаций.