💫 Ажаб, ёшликни не қилдим –
Фақат орзуда ўткардим.
Ҳаёт олдинда деб билдим,
Шу пок туйғуда ўткардим.
Ҳамиша ненидур кутдим,
Ҳамиша йўлга кўз тутдим,
Умрнинг ярмини ўтдим,
Ширин уйқуда ўткардим.
Қўниб чаккамга оқ тола,
Бўлибман қирқ яшар бола
Ки, ёшлик кетди, мен вола,
Наҳот, беҳуда ўткардим?
Совир бир кун юрак қоним,
Келар осудалик оним,
Ажаб туғёнли давроним
Нечун осуда ўткардим?
Севиб, билмай севиш расмин,
Тилаб ҳижронда ёр васлин,
Муҳаббатнинг ширин фаслин,
Кўринг, қайғуда ўткардим.
Қолиб борлиқ ўзи бирлан,
Боқиб ҳайрат кўзи бирлан,
Куним шеър дилсўзи бирлан
Ёниқ жодуда ўткардим.
Бас, эй бас, чекма афсус, дил,
Ҳамон орзу қил, орзу қил.
Умид – нур, қирқни мен қойил
Фақат ёғдуда ўткардим.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Тасаввур" шеъридан, 1976 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Фақат орзуда ўткардим.
Ҳаёт олдинда деб билдим,
Шу пок туйғуда ўткардим.
Ҳамиша ненидур кутдим,
Ҳамиша йўлга кўз тутдим,
Умрнинг ярмини ўтдим,
Ширин уйқуда ўткардим.
Қўниб чаккамга оқ тола,
Бўлибман қирқ яшар бола
Ки, ёшлик кетди, мен вола,
Наҳот, беҳуда ўткардим?
Совир бир кун юрак қоним,
Келар осудалик оним,
Ажаб туғёнли давроним
Нечун осуда ўткардим?
Севиб, билмай севиш расмин,
Тилаб ҳижронда ёр васлин,
Муҳаббатнинг ширин фаслин,
Кўринг, қайғуда ўткардим.
Қолиб борлиқ ўзи бирлан,
Боқиб ҳайрат кўзи бирлан,
Куним шеър дилсўзи бирлан
Ёниқ жодуда ўткардим.
Бас, эй бас, чекма афсус, дил,
Ҳамон орзу қил, орзу қил.
Умид – нур, қирқни мен қойил
Фақат ёғдуда ўткардим.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Тасаввур" шеъридан, 1976 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com