ELTUZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


АДОЛАТ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

✅ Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик! ✊

📢 Биз билан боғланинг:

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ТОШЛОҚДАГИ МАКТАБДА ТУБЕРКУЛЁЗГА ЧАЛИНГАН ЎҚУВЧИЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Олдинроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 42-мактабда туберкулёз тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирга қадар касалланган ўқувчилар сони 12 нафарга етди. Бу вазиятда мактаб карантинга ёпилиши ва дарслар масофавий ўтилиши шарт.

Шунингдек, мактаб жамоаси ва ўқувчилар тўлиқ текширувдан ўтказилиши керак. Бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Мактабда карантин эълон қилинмади, дарслар оффлайн давом этмоқда.

«Мактабда Бўриевлар оиласи ҳукмрон. Дипломсиз шахсларни ўқитувчи қилиб олгани майли, лекин ҳозир мактаб ҳатто санитария талабларига жавоб бермаяпти. Болалар ва жамоанинг соғлиги хавф остида», дейди ота-оналар.

Туберкулёз урчиган Тошлоқнинг 42-мактаби карантинга олиниши керак. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Санитария-эпидемиология станциясидан зудлик билан вазиятни назоратга олиш сўралади.


20 ЙИЛЛИК МЕҲНАТИМ ҲУРМАТИГА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИМНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!

Ҳурматли давлат раҳбарлари!

Мен, Андижон вилояти Бўстон тумани "Сайдали орзуси" фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Қозимжон, сизларга 20 йилдан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган фермер сифатида мурожаат қилмоқдаман.

Менинг хўжалигим ерлари суғориш учун ноқулай ҳудудда жойлашганлиги сабабли, бир неча маротаба туман ҳокими ва қишлоқ хўжалиги бўлимига сув масаласида мурожаат қилганман. Лекин муаммо ҳал этилмаган. 2024 йил ҳосили кутганимиздек бўлмади, бу эса молиявий аҳволимизни янада қийинлаштирди. Соғлигим ёмонлашиб, ҳатто уйдан ҳам чиқа олмай қолдим.

Шундай оғир аҳволда бўлган пайтимда, туман ҳокими Санобар Носирова яқинларимни чақиртириб, уларни мажбурлаб, менинг розилигимсиз хўжалигимдан воз кечиш тўғрисида ариза ёздирган ва муҳримни босдирган. Бу аризадан менинг умуман хабардор бўлмаганимни маълум қиламан!

Кейинчалик мен ерларим 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18 фармонига асосланиб, ҳокимлик захирасига олиб қўйилганини ва 28 феврал куни аукционга қўйилаётганини аниқладим. Бу ҳолатдан ҳайратга тушдим. ПФ-18 фармонини ўқиб чиқсам, унда фермер хўжалигининг ерларини фермернинг ихтиёрисиз, мажбурий равишда тортиб олиш ҳақида ҳеч қандай модда йўқ! Фармонга кўра, ердан воз кечиш фақат фермернинг ихтиёрий равишда ва нотариал тасдиқланган ҳужжат орқали амалга оширилиши керак.

Менинг хўжалигимни ҳеч қандай расмий қарор, буйруқ ёки ҳуқуқий ҳужжатсиз захирага олишган!

Энг ачинарлиси, еримни 28 февралда аукционда кимгадир топширишмоқчи!

Ҳурматли раҳбарлар, менинг қарзим бўлиши мумкин, лекин уни тўлашга тайёрман! Мендан кўра катта қарздор фермер хўжаликлари бор ва уларнинг ери тортиб олинмаяпти!

Шунинг учун, сиздан адолатни тиклашингизни сўрайман:
• Фермер хўжалигим ерларини аукциондан чиқариб ташлашингизни!
• Менга ҳеч қандай давлат ёрдами керак эмас, фақат 20 йиллик меҳнатим маҳсули бўлган фермер хўжалигимни тинч қўйишингизни сўрайман!
• Мен бу йилги ҳосилни ўз маблағларим ҳисобига етиштиришга тайёрман!


Илтимос, адолат қарор топиши учун ушбу масалани шахсан назоратга олишингизни сўрайман!

Ҳурмат билан,
Абдуллаев Қозимжон
Андижон вилояти, Бўстон тумани
"Сайдали орзуси" фермер хўжалиги раҳбари

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ҚОНУНЛАР ИШЛАМАГАНДА...


Фарғона вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Ж.Тожибоевга нисбатан 2022 йил Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 167- моддага 2-қисм "г" банди билан ЖК 45-моддаси қўлланилган бўлса-да, ҳалигача ҳеч кимга билдирмасдан ишлаб келмоқда.

Ҳолатни ўрганувчилар борми? Масъуллар нега жим?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ШОВОТНИНГ МОДДИЙ ЁРДАМГА “МУҲТОЖ”ЛАРИ

Хоразм вилояти Шовот туманида яшайман. Эътирозим шуки, давлат томонидан аҳволи оғир хонадонлар учун ажратилаётган моддий ёрдам учун интилаётган соғлом, ишлаш лаёқати бор, лекин меҳнат қилиш истаги йўқ айрим шахслар ҳақида айтмоқчиман.

Бировнинг камчилигини айтиш осон. Гуруҳлар очиб, дарахтларни бундоқ қилиш керак, бундай парваришлаш зарур, деб, битта кўчат ўтқазмаганларни қандай номлаймиз?

Сен аслида шундай иш қилгинки, сенга одамларнинг ҳаваси келиб, ўрнак олсин.

Моддий ёрдам, темир дафтар, болалар нафақаси, аёллар дафтарию, бошқаларига киришдан ўзингни сақла.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЁХУД АГРОБАНКДАГИ БАҲСЛИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва камбағалликни қисқартириш йўлида жуда катта ишлар бажарилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида янги ташаббусларни жорий қилмоқда. Бундай ташаббусларнинг амалий ижроси биринчи навбатда маҳаллий раҳбарлар ва масъул ташкилотларга боғлиқ. Бироқ, баъзи ҳолларда давлат сиёсатига масъулиятсиз ёндашиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Бош вазир ўринбосари қарори ва ижроси

2025 йил 3 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Кучкаров раҳбарлигидаги йиғилишда 25 нафар банк раҳбарлари лавозимига нолойиқ деб топилди. Сабаб – улар аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва давлат томонидан белгиланган иқтисодий вазифаларни бажаришда етарлича фаоллик кўрсатмаган.

Йиғилиш қароридан сўнг, Хоразм вилояти Янгиарик туманидаги Агробанк АТБ филиали раҳбари Каримов Элмурод Сапарбоевич лавозимидан озод қилинди. Бу қарор банк тизимидаги масъулиятни ошириш ва давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлашга қаратилган эди.

Бироқ, орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, Каримов Элмурод Сапарбоевич яна Агробанк Янгиарик филиали раҳбариятига қайтарилди – бу сафар бошқарувчи ўринбосари сифатида. Яъни, у амалда яна раҳбарлик лавозимига эга бўлди.

Бу қарор қанчалик адолатли?

Ҳукумат юқори поғоналарда турган раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун жиддий чоралар кўраётган бир пайтда, банк тизимида бундай баҳсли тайинловлар қандай юз бермоқда? Агар бир раҳбар давлат сиёсатига эътиборсизлик қилгани учун ишдан олинган бўлса, уни яна ўша ташкилот раҳбариятига қайтариш қанчалик тўғри?

Қизиғи шундаки, Каримов Элмурод Сапарбоевич қисқа муддат ичида бир нечта қимматбаҳо мулкларга эга бўлган. Жумладан:

✅ Янгиарик туманида уй
✅ Тошкент шаҳрида уй
✅ Иккита “Isuzu” русумли автомобил (920 млн сўмдан)


Бу мулклар қандай маблағлар ҳисобига сотиб олинган? Агар банк раҳбари ҳақиқатан ҳам фидойилик билан ишлаган бўлса, нега у ҳукумат қарорига зид равишда қайта тайинланди?

Президент сиёсатига қарши ҳаракат эмасми?

Давлат раҳбари ўз чиқишларида коррупцияга қарши курашни устувор вазифа қилиб қўйган. Лекин ҳудудий банклар раҳбарияти ҳукумат қарорига зид равишда шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўяётган бўлиши мумкин. Агар бу ҳолатга етарлича эътибор берилмаса, келажакда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкин.
Шу боис жамоатчилик бунга бефарқ бўлмаслиги керак. Масъул ташкилотлар ушбу масалани жиддий ўрганиб, одилона қарор чиқариши лозим. Чунки "Янги Ўзбекистон" фақат адолатли тизим асосида барпо этилиши мумкин.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


БОШ ПРОКУРОРНИНГ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛМАЯПТИ!

Ҳурматли Элтуз таҳририяти!

Сизга Қоракўл туманидан мурожаат қилмоқдаман. Мен ўз муаммоларимни қонуний тарзда ҳал қилиш учун бир неча марта расмий идораларга мурожаат қилдим. Ҳатто 2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Негматулло Йўлдошовнинг сайёр қабулларига ҳам бордим. У киши шахсан менинг ишимни кўриб чиқиб, вилоят кадастр агентлиги раҳбарига "Бу ишни ҳал қилиб бер!" деб қатъий топшириқ бердилар.

Бироқ шу кунгача бу топшириқ бажарилмади. Мутасаддилар ишни бир-бирига юклаб, ҳал қилиш ўрнига турли баҳоналар билан вақтни чўзмоқда.

✅ 12 февраль – Қоракўл туман прокуратурасидан бир аёл қўнғироқ қилиб, менинг ишимни ўзи кўраётганини ва эртаси куни кадастр ходими уйга келиб ҳужжатларни расмийлаштиришини ваъда қилди. Лекин ҳеч ким келмади.

✅ 15 февраль – Вилоят прокуратурасидан менга қўнғироқ қилиб, суд қарори қачон чиққанини сўрашди.

✅ 21-22 февраль – Прокуратура вакили эканлигини айтаётган яна бир шахс менга қўнғироқ қилиб, агар мен судга мурожаат қилмасам, 2025 йил 11 декабрдаги 1 800 000 сўмлик суд буйруғини тўлашим керак бўлишини айтди. Шунингдек, агар прокуратура бу ишни кўриб чиқса, биров ишдан бўшатилишига тўғри келишини маълум қилди.

Саволларим мутасаддиларга:


🔹 Бош прокурорнинг шахсан берган топшириғи нега ҳалигача бажарилмади?

🔹 Қоракўлдаги мутасаддилар нега ўз вазифаларини бажармаяпти?

🔹 Фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳали ҳам юқори идораларга югуриши керакми?

Ҳурматли "Элтуз", мен қонун доирасида ҳаққимни талаб қиляпман, лекин ҳеч қандай натижага эришолмаяпман. Агар Бош прокурорнинг топшириғи ҳам бажарилмаса, демак, ҳудудий мутасаддилар ҳали ҳам ўз билганича иш тутмоқда.

Менинг мурожаатимни оммавий эълон қилишингизни ва бу масалага жамоатчилик эътиборини қаратишингизни сўрайман!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ОЙЛИК КАМАЙИБ, НАРХЛАР ОШАР ЭКАН…

Бугун сув таъминоти идорасидан ходим келиб: “Сув учун тўлов қилинг, ҳозир арзонроқ, апрелдан яна ошади”, – деди. Ҳисоб-китобимга етказиш учун 500 минг сўм пулим бор эди. Шунинг 300 мингини олиб кетди.

Орқасидан телефонимга SMS келди. Очиб қарасам, “Свет учун бир кунлик тўловингиз қолди” деган ёзув. Қолган 200 минг сўмни шу заҳоти электр энергияси учун тўладим.

Энди эса ой охиригача етиб олиш учун қарз сўрашга мажбурман.

Мактабда икки баҳога ўқиган, лекин ёшлигидан чорвачилик билан шуғулланган синфдошимга қўнғироқ қилдим. “Давлат ишида ишлайсан-ку, ойлигинг кўп эмасми?” – деб сўради у. Мен эса нима дейишни билмай, ич-ичимдан йиғлагим келди.

Ҳа, мен Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимиман. Бир қарашда ишончли, яхши маош бериладиган жойдек туюлади. Аммо ойлигим ўтган йилга нисбатан камайган, бир ойга ҳам етмаяпти.

Ота-онам билан бирга яшайман. Уларнинг саломатлиги ёмон, доимий дори-дармонга муҳтож. 750 минг сўм пенсия олишади, лекин бу маблағ уларнинг 7 кунлик дорисига ҳам зўрға етади.

Орзу-ҳавас ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Ҳозирча тирикчилик қилишнинг ўзи катта муаммо.

Апрел яқинлашмоқда. Бу ой билан бирга яна нарх ошиши кутилмоқда. Қандай кун кўтамиз?

Бундан ташқари, давлат томонидан мажбуран ўрнатилган қуёш панеллари қишда ишламаётгани яна бир оғриқли муаммо. Ҳар ой кредит тўлаш шарт, чунки бошқа чора йўқ. Уларга ишониб, ёқилғи учун тезак ҳам жамғармаган эдик.

Чунки бизда газ йўқ – трубаларни кесиб, сотиб юборишган.

Шу шароитда давлат хизматчисининг ҳаёти қандай ўтаётганини ўзингиз тасаввур қилинг.

Таклиф:

👉 Туман ва вазирликда ишлайдиган раҳбарларнинг ойлигини қуйи давлат хизматчилари ойлигига тенглаштиринг!

👉 Агар бизникини ошириш имкони бўлмаса, уларникини камайтиринг – шунда бу ҳаёт қанчалик қийинлигини ўзлари ҳис қилишади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФЕРМЕР ТАЛОН-ТОРОЖДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА, ПРОКУРАТУРА ЭСА ЖИМ

Каттақўрғон туманидаги фермер хўжалиги вакиллари ўз мулки талон-торож қилингани, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ишга кўз юмаётганидан шикоят қилмоқда.

Элтуз таҳририятига мурожаат қилган "Ғаниев Абдиманон Абдурасулович" фермер хўжалиги вакилларининг айтишича, 375 млн сўмлик техника воситалари йўқ қилинган, 450 млн сўмлик томчилаб суғориш тизими эса бузиб ташланган.

Фермерлар 2024 йил декабридан бери прокуратурага мурожаат қилиб келаётганини, аммо "жиноят яширилаётгани"ни иддао қилмоқда.

Уларга кўра, жиноят аниқ бўлишига қарамай, прокурорлик ҳужжатларни орқа сана билан туман ИИБга юбориб, ишни суринкали тарзда кўриб чиқмоқда.

15 январь куни вилоят ИИБ раҳбари сайёр қабулида ҳам фермерлар ариза топширган, аммо уларнинг айтишича, ариза жимгина ёпилган.

Фермерлар вилоят прокурори бу ишни шахсан назоратга олиши ва жиноий иш очилиши учун чора кўришини талаб қилмоқда.
Элтуз таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан прокуратура ва вилоят ИИБсига минбар беришга тайёр.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ТЕАТРЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ?

Маданият вазирлигининг расмий ижтимоий тармоқларига бир назар солсангиз, вазир жаноблари, унинг ўринбосарларини тадбирларда қатнашгани, мажлислар ўтказгани, учрашувлари ёритилади. Бу яхши.

Ҳар ҳолда шу орқали ўзларини жон олиб, жон бериб ишлаётганини намойиш этишади. Аслида хеч нарсани қойил қилишаётгани йўқ. Қачон қарасанг, онлайн мажлис, умумий мажлис ўтказишдан нарига ўтишмайди.

Маданият уйлари, театрларга, мусиқа мактаблартга келиб, оддий ходимлар билан гаплашиш зарур. Улар раҳбарлари ҳақида қандай фикрда, нима шикоятлари бор, қандай иш олиб бораётганини ўрганиш керак.

Йўқ, булар келади, ейди, ичади, раҳбарларни юзма-юзаки мақтов гапларига учиб яна поездига ўтириб кетади. Ходимлар яна ўша золим бошлиқлар билан оғзини очиб қолаверади. Бу тарзда кетса, умуман ривожланиш бўлмайди.

Ҳатто театр группасида ҳам "Мажлис билан театрни ривожлантириб бўлмайди", деган жумлани келтириб ўтишди. Бу жуда ҳам тўғри.

Аввало маданият тизимида ақлли, фаросатли, виждонли, адолат билан иш юритадиганлар бўлиши керак. Шахсан ўзим бир икки марта вазирликка мурожаат билан бордим ва кўрдимки, у ерда фақат қарсакпарастлар, лаббайчилар, тили ўткир, юзи қоралар ўтираркан. Муомала деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Қўполдан қўпол, бефаросат зомбилар борлигига амин бўлдим. Яхшилари ҳам йўқ эмас, албатта. Тили ширин, югуриб-елиб ишлайдигани бор. Аммо улар саноқли. Танганинг иккинчи тарафи ҳам бор-да.

Республикамизда 41 та давлат театри мавжуд бўлиб, вазирликнинг расмий сайтларида уларнинг фаолияти, янги спектакллар, қайноқ премьера ва намойишлар, театр ижодкорлари, республика ва халқаро фестиваллардаги иштироки, умуман, театр фаолиятига оид янгиликлар деярли ёритилмайди.

Ҳозир театрларга онлайн платформа яратиш бўйича топшириқлар тушган. Бу яхши лойиҳадир балки, аммо томошабин театр ҳақидаги маълумотларни платформалардан кўра кўпроқ кунлик янгиликлардан, ижтимоий тармоқлардан излайди-ку.

Сўзнинг бошига қайтсак. Балки бу оғриқларнинг сабаби вазирлик тизимида номутахассис кадрлар ишлаётганидандир. Нима бўлганда ҳам театрларимиз ҳақидаги қайноқ янгиликлар ҳақида қаердан маълумот олишни билмайдиганлар кўп.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


"Йўқотилган генерация" дея аталадиган тўда бор. 18 дан 35 ëшгача бўлган бу тўдага мансуб эркаклар ўқиш ëзишни тузукроқ билмайди, бирор касбни бошини ушламаган, мўйловни қирдириб ияк тагидан ИШИД соқол қўйиб, ўзини дунëни устуни каби тутадиган, лекин аслида ҳеч кимга кераксиз биомусорлар.

Шулардан учтаси Фарғонада қамоққа олинди. Бу такасалтанг куйдиргилар Фарғона шаҳридаги "Verona" компьютер клубида жанжал кўтариб клуб эгасини калтаклагни учун қўлига кишан солинди.

Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар ўзаро бақир-чақир қилиб сўкиниб компьютер ўйнашганлиги учун клуб иш бошқарувчиси Худойназаров уларга қараб "акалар сағал секин сўкишсанглар", дейди.

Шунда улар "Сан кимсан? Любойингни обке, сикмаган - номард" деб, группа бўлиб, Худойназаровни дўппослашади.

Валломов деган тавия клуб бошқарувчи юз қисмига ўта қаттиқ юмуриқ солиб уриб юборган ва жанжалга унинг шериклари ҳам қўшилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар О.Валломов, М.Қодиров ҳамда Н.Маҳмуджоновларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунигдек, уларнинг яна уч нафар шерикларига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Учта безори қамағда¸ учтаси штраф тўлайди.

Лекин бу - денгиздан томчи.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


⚡️⚡️⚡️Тошкентда бир ойлик умри қолган СПИДга чалинган эркакка соғлом қизни оберишган. Куëв бугун ўлибди. Келин СПИДга чалинган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

35k 1 149 535

ТОШЛОҚДАГИ МАКТАБДА УЧ НАФАР ЎҚУВЧИ ТУБЕРКУЛЁЗГА ЧАЛИНДИ

Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги 42-мактабда бешинчи синф ўқувчилари орасида уч нафар болада туберкулёз аниқланган. Шунга қарамай, мактаб ўз фаолиятини оддий тарзда давом эттирмоқда.

Элтуз таҳририятига ўқувчиларнинг ота-оналаридан бири мурожаат қилиб, болаларининг соғлиғидан хавотирда эканини билдирди.

Мактабда касаллик аниқланди, лекин ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Болаларимизни мактабга юборишдан қўрқаяпмиз. Агар шундай давом этса, барчага юқиб кетиши мумкин. Балки карантин жорий қилиниши керакдир. Ҳатто қизамиқ (корь) касаллиги ҳам бор, дейишмоқда. Мактаб санитария талабларига жавоб бермайди

, — дейди у.

Ота-оналар мактабнинг ёпиқ ҳолда, ҳеч кимга маълумот бермасдан фаолият юритаётганидан норози. Улар соғлиқни сақлаш муассасалари ва маҳаллий ҳокимиятдан бу масалага жиддий ёндашишни талаб қилмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


UZSTANEX ВА KAZSTANEX - РОССИЯНИНГ САНКЦИЯЛАРДАН ҚОЧИШ СХЕМАСИДАГИ КОМПАНИЯЛАР

Европа Иттифоқи ва АҚШнинг санкциялари Россиянинг ҳарбий-саноат базасини қўллаб-қувватлаётган компанияларга нисбатан босимни кучайтиришда давом этмоқда.

Санкциялар рўйхатига киритилган компаниялар орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Uzstanex МЧЖ ва Қозоғистонда фаолият юритувчи Kazstanex ҳам бор.

Uzstanex – Россияга станок етказиб бераётган ўзбек компанияси

Европа Иттифоқи 16-санкциялар пакетини эълон қилар экан, унда Uzstanex МЧЖ номли компания санкциялар рўйхатига киритилганини маълум қилди.

Компаниянинг ижроий директори Бойцов Дмитрий Александрович, юз фоиз эгаси эса Абрамов Василий Витальевич ҳисобланади. Uzstanex механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади.

Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлигининг баёнотига кўра, Uzstanex Россиядаги санкцияга учраган TROS компанияси учун Европа ва Хитой орқали метал ишлов бериш ускуналари ва станокларни етказиб бериш занжирининг бир қисми ҳисобланади.

Shanghai Winsun Imp and Exp Co Ltd (Хитой) орқали амалга оширилган бу операциялар Россиянинг ҳарбий саноати учун муҳим технологияларни таъминлашга қаратилган.

Kazstanex – Қозоғистондаги ўхшаш схема
Қозоғистонда рўйхатдан ўтган Kazstanex ҳам худди Uzstanex каби Россияга санкцияланган саноат ускуналарини етказиб берувчи воситачилардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Қозоғистон расмий манбаларига кўра, бу ном остида иккита юридик шахс мавжуд: ТОО «Kazstanex» ва ИП «Kazstanex». Ҳар иккаласининг таъсисчиси ҳам Абрамов Василий Витальевич.
Kazstanex Қозоғистонда давлат тендерларида фаол иштирок этувчи компания бўлиб, расмий равишда саноат ускуналарини сотиш билан шуғулланади.

Бироқ, АҚШ ва ЕИ санкциялари бу компаниянинг Россияга ноқонуний маҳсулот етказиб беришда иштирок этганини кўрсатмоқда.

Санкциялар ва оқибатлар

Uzstanex, Kazstanex ва Shanghai Winsun каби компаниялар Россиянинг санкциялардан қочиб, зарурий саноат ускуналарини олишини таъминлашда муҳим рол ўйнагани боис, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

Санкцияларга мувофиқ, бу компаниялар билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай ташкилотлар ҳам жаримага тортилиши ёки иқтисодий чекловларга учраши мумкин.

Бу вазият Марказий Осиё давлатлари учун жиддий огоҳлантиришдир, чунки санкциялардан қочиш схемаларига аралашган маҳаллий компаниялар халқаро молиявий тизимдан чиқариб юборилиши ёки Ғарб давлатларининг босими остида қолиши мумкин.

Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари бу компанияларнинг фаолиятини қандай баҳолайди? Ҳозирча ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмаган, бироқ халқаро санкциялар кучайган сари бу мамлакатлардан аниқ жавоб талаб қилинади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ВОР В ЗАКОНЕ" БАХТИ ТАШКЕНТСКИЙ ТИРИК. ҚОРОВУЛБОЗОР ҚАМОҚХОНАСИГА ОЛИБ КЕТИЛДИ

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги ягона "вор в законе" ҳисобланган "Бахти Ташкентский" лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллае вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бироқ бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Яқинларидан бирининг Элтузга айтишича, Бахти Ташкентскийнинг ўлими ҳақидаги хабар – фейк.

Унинг маълум қилишича, Бахтиёр Қудратуллаев икки ҳафта муқаддам Бухоро вилоятидаги Қоровулбозор қамоқхонасига олиб кетилган. У ердаги карантин муддати тугаган ва 25 феврал куни хотини ҳамда қизи билан учрашиши кутилмоқда.


Қоровулбозор қамоқхонаси ўта махсус режимли муассаса ҳисобланиб, бу ерда жиноятчилик оламидаги нуфузли шахслар ва оғир жиноятчилар сақланади.

2024 йил июлида суд Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг яқинларига нисбатан ҳукм чиқарган. У қатор жиноят моддаларида айбланиб, 20 йил озодликдан маҳрум қилинди. Суд қарорига мувофиқ, у жазо муддатининг учдан бирини критий (ёпиқ) режимда, кейинги қисмини эса баракда ўтайди. Жазосининг учдан бир қисмини ўтаганидан сўнг, уни строгий режимга ўтказиш режалаштирилган.

Қоровулбозор қамоқхонасида махсус режимда жазо ўтаётган маҳкумлар учун жуда қатъий қоидалар мавжуд:


🔹 6 ойда бир марта маҳкум яқинлари билан учрашиши мумкин.
🔹 6 ойда бир марта посилка қабул қилишга рухсат берилади.

Ҳозирда 53 ёшда бўлган Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистонда "вор в законе" мақомига эга ягона шахс ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда унинг ўлими ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳеч қандай расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Шунингдек, унинг соғлиги ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ ҳозирча маълум бўлгани шуки, у тирик ва махсус режимда жазо ўташни давом эттирмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


АДОЛАТ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Коррупция ва ноҳақликка кўз юмганча яшашдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз топталиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – адолат йўлидаги энг қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни ошкор этиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Биз жамиятдаги ноҳақликни фош этиш ва ҳақиқатни халққа етказишга бел боғлаганмиз.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақликни аниқлаб, ҳақиқатни ёритамиз.

✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун жамоатчилик овозини кўтарамиз.

✅ Сиз юборган маълумотларни тўлиқ махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Маҳаллий матбуотда ёритилмаган муҳим маълумотларингиз борми?

Бизга юборинг! Eltuz жамоаси уларни таҳлил қилиб, оммага етказиш учун ишлайди.

🚨 Фош этувчи маълумотларингиз борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Шахсий маълумотларингиз тўлиқ сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқат учун бирлашайлик, адолатни талаб қилайлик! ✊

📢 Биз билан боғланинг:

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ҲАҚИҚАТНИ ТАЛАБ ҚИЛАЙЛИК!

Коррупция ва адолатсизликдан чарчадингизми? Ҳуқуқларингиз поймол этилиши, мансабдорларнинг жазосиз қолиши сизни бефарқ қолдирмаяптими?

Сизнинг овозингиз – ҳақиқат учун курашда қудратли қурол!

Eltuz – ҳақиқатни очиш ва адолатни талаб қилиш учун бирлашганлар майдони. Бизнинг асосий мақсадимиз – жамиятда юзага келаётган ноҳақликни фош этиш ва ўзгаришларга туртки бериш.

🔎 Биз нима қиламиз?

✅ Коррупция ва ноҳақлик ҳақидаги фактларни ёритамиз.
✅ Одамларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталмаслиги учун овоз кўтарамиз.
✅ Сиз юборган маълумотларни махфийлигини таъминлаймиз.

📢 Ҳеч қаерда нашр этилмаган хабар ва видеоларингиз бўлса, бизга юборинг!
Биз уларни таҳлил қиламиз ва жамоатчиликка етказиш учун ишлаймиз.

🚨 Сизда фош этувчи маълумот борми?

Бизга @eltuzportali_bot орқали юборинг! Сизнинг шахсий маълумотларингиз сир сақланишига кафолат берамиз.

🛑 Ҳақиқатни талаб қилайлик! Адолат учун бирлашайлик! ✊


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ШАРМАНДАЛИКНИНГ УЧ ЙИЛИ

🔴 Россия тарихи шармандаликнинг қора саналарига тўла. Аммо ҳатто шу фонда ҳам 2022 йил 24 феврали номуссизликнинг энг юқори чўққиси каби порлайди.

Бугунги сана «рус олами» хронологиясининг энг шармандали кунига айланиш имконига эга.

24-февралда касал диктаторнинг алаҳсираши туфайли уруш бошланди. Унинг хаёлида чириган Россия дарвозасини «вишиванка» кийган ғазабли НАТО қоқаётгандай кўринди.

Бу яққол аҳмоқлик эди, аммо учинчи йилга келиб урушга “жиддий” баҳона ўйлаб топишди: бу қўшниларни шунчаки талон-торож қилиш, «тижорий» оккупация ва профилактик геноцид экан.

Путин режими буни ҳеч иккиланмай эълон қилди – ўғирланган ҳудудлар тезда ўз «конституцияси»га тиқиштирилди ва бу ҳудудлар Россия мулки дея эълон қилди.

Бугун урушнинг тўртинчи йили, 37-ойида, ерни кемириш, шаҳарларни яксон қилиш ва оммавий қотилликлар давом этмоқда.

Қароқчилик ва зўрлаш билан шуғулланаётган Россия асл «юзини очишга» мажбур бўлди. Бутун дунё Россия Федерациясининг ҳақиқий юзини кўрди.

Унинг ҳарбий ютуқлари сариқ чақага арзимайди. Учинчи йилки улкан, дағдағали ва темир-терсакка тўлган мамлакат кичик Украинага ҳужум қилиб, юз минглаб ўзининг «орк»ларини қурбон қилмоқда – шундаям қўшнисини на енга олди ва на қўрқита билди.

Уч йил ҳар қандай мағлубиятдан ҳам ёмонроқ шармандалик, мутлақ обрўсилик ва ожизликка гувоҳ бўлди.

Невзоров


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ЯНА "ИЗ" ҲАҚИДА

Криминалистлар жиноят жойида қолдирилган изга қараб кимнинг кимлигини аниқлайди.

Кеча Тошкентдаги ақлли замондошим билан излар ҳақида суҳбатлашгандим.

Бу замондошим ўзбек шоирларининг саводсиз, дунë трендларидан бехабар, чуки турмайдиган импотент бўлишига қарамай альфонс бўлиб, хотин кўтидан кун кўришга ишқибоз пулсиз қашшоқ эканига диққат қаратди.

Бу гапга илова сифатида "ҳали турмушга чиқмаган" эркак жинсидаги шоирнинг "боқувчи хотин" излагани ҳақидаги эълонини қўймоқчиман.

Бу "шоирнинг тармоқда қолдирган изи"

Хулосани сиз чиғоринг.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


"ИЗ" – ВАҚТ ВА ИНСОН ҚОЛДИРГАН БЕЛГИЛАР ҲАҚИДА МУЛОҲАЗА

Тошкентда яшайдиган энг ақлли ватандошим билан роппа-роса бир соат фақат "из" ҳақида гаплашдим.

Узоқ йиллар кимсасиз оролда яшаган Робинзон Крузо қумда одам изини кўриб қолганида қандай ҳолатга тушган эди?

Хивадаги кошинлар орқа томонида уч аср аввал яшаган устанинг бармоқ излари сақланиб қолган.

Қатиқ тўкилса – юқиси қолади, одам эса из қолдириб кетади.

2025 йил олдин, тахтага михланиб ўлдирилган Исо Масиҳ 4,37 метр бўйи ва 1,11 метр ени бўлган бўз матога ўралди.

Ҳозирда Италиянинг Турин шаҳрида сақланаётган бу газлама (Sindone di Torino) "Турин кафани" деб номланади.

Бу газламада Исо Масиҳнинг изи негатив шаклда тушиб қолганига православлар, католиклар ва протестантлар ишонади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

Показано 20 последних публикаций.