Фильтр публикаций


🇺🇿 КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Азиз юртдошлар!

Барчангизни муборак айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг
32 йиллик шонли байрами билан самимий табриклаймиз.

Жорий йилда мамлакатимиз тарихида биринчи марта янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилган кучли рақобат, қизғин сиёсий кураш ва ошкоралик муҳитида ўтган сайловлар натижасида ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими шакллантирилди. Кўп миллатли халқимиз сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани халқаро ҳамжамиятнинг ҳам кенг эътирофига сазовор бўлди. Бу давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган буюк ислоҳотларга халқимиз билдирган юксак ишончнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир.

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Бош қомусимизда ўз ифодасини топган ғоялар, тамойиллар ва меъёрлар муҳим омил бўлаётир.

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямиздан айрича тасаввур этолмайди. Зеро, Конституциямиз барча соҳаларда халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси миллий Конституциямиз қабул қилинган кун – 8 декабрь байрами билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин!


Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси


Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


🌐 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси Индонезиядаги сайловлар кузатувида иштирок этди

💬 2024 йил 27 ноябрь куни Индонезия Республикасида ҳудудий ҳокимият органларининг сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур сайловлар мамлакат тарихидаги энг йирик сиёсий жараён бўлиб, илк бор деярли бутун мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олди. Маҳаллий сайловларда 37 та провинция, 415 та туман ва 93 та шаҳарда сайловчилар губернаторлар, шаҳар ҳокимлари ва туман раҳбарларини сайладилар.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


🔔 Марказий сайлов комиссияси ўринбосари Б. Кучкаров Санкт-Петербургда халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда

💬 2024 йил 21 ноябрь куни Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларнинг Парламентлараро Aссамблеяси шафелигида “МДҲдаги сайловларни 30 йиллик халқаро кузатуви: тажриба ва амалий натижалар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) |Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


















🔔 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси вакиллари Қирғизистонда ўтказилаётган маҳаллий кенгаш сайловларини кузатди

💬 17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенгаш сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси мазкур сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) |Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | X | Ok.ru | YouTube


🇺🇿18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат байроғи ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги мустаҳкам боғ, ўзбек халқининг бой ва фахрлангулик буюк маданий ва тарихий меросини, асраб-авайлашга содиқлигини, ўзбекистонликларнинг тинчлик, бирдамлик ва юксалишга интилишини акс этади.

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Хусусан, аждодларимиз юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек сақлаганлар.

Биз учун ҳам байроғимиз тарихимиз, ғуруримиз, шон-шарафимиз рамзи, эзгу интилишларимиз ва эртанги кунимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

Давлатимиз байроғи Ватанимиз улуғворлигини қалбларимизга жо этиб, илиқлик ҳиссини бахшида этсин. Доимо мағрур ҳилпирайверсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


🌎 Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси аъзолари AҚШ президентлик сайловини сарҳисоб қилиш бўйича якуний тадбирларда иштирок этди

💬 6 ноябрь куни 2024 йилдаги АҚШ Халқаро сайлов дастурлари якунида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси аъзолари “Сайлов натижаларини сарҳисоб қилиш: нима бўлди ва кейин нима бўлади?” мавзусидаги мунозарада иштирок этди.

🌀 Батафсил:
Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin) | Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Показано 14 последних публикаций.