Econamist Xorazm


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


📓 Foydali maʼlumotlar
🗂 Yuklab olish
📢 Eslatma va Yangiliklar
✉️ Savol javoblar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Soliq mobil ilovasi orqali "kontrakt"dan to‘langan soliqni qaytarib oling

✅ Jismoniy shaxslar "kontrakt" to‘loviga yo‘naltirilgan 12% daromad solig‘ini masofadan qaytar ib olishi mumkin.

📲 Buning uchun soliq organlariga bormasdan Soliq mobil ilova orqali shartnoma va toʻlov hujjatlarini (bitta pdf faylda skanerlangan holda) 📎 ilova qilib deklaratsiya yuborish mumkin.

✔️“Soliq imtiyozini qaytarish” elekrton xizmatida foydalanuvchining ish haqi va boshqa daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik shakllanadi.

📲Deklaratsiya yuborilganidan keyingi qadam – Keshbek va imtiyozlar bo‘limida "Ortiqcha to‘lovni qaytarish" xizmati orqali ariza yuboriladi.

Face ID orqali shaxsingizni tasdiqlang.

Bu haqda batafsil videoqo‘llanmada.


Buxgalteriya bu faqat raqamlar emas!
Bu biznesning tili,  uning sog'lig'ini ko'rsatuvchi ko'rsatkich,  kelajakni rejalashtirish uchun asos. 
* Buxgalteriya hisob-kitoblari orqali biznesning daromadlari, xarajatlari, foyda va zararlari haqida ma'lumot olish mumkin.
* Buxgalteriya hisob-kitoblari orqali biznesning moliyaviy holatini tahlil qilish mumkin.
* Buxgalteriya hisob-kitoblari orqali biznesning kelajagini rejalashtirish mumkin.
Qiziqish bildirgan barchani https://t.me/econamist guruhimda kutaman doʻstlarni taklif qilishni unutmang🤝


Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди. Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида
– Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган автомобиль 0820-ҳисобга кирим қилинади, фойдаланишга топширилганда эса 0160-ҳисобга ўтказилади. Корхона автомобилни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга: исталган вақтда сотиши ёки исталган шахсга совға қилиши мумкин.

Автомобилни сотишда
-ҚҚС
-Фойда солиғи
бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.
Автомобилни сотиш бўйича айланма ҚҚСга тортилади. Солиқ базаси – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда шартномавий сотиш қиймати
СК-238-м.1-қ. 1-б.
СК-239-м. 1-қ. 1-б.
СК-248-м. 1-қ.
Асосий восита бўлган автомобилни сотишдан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади
АВни сотишдан молиявий натижа СК 298-моддасига мувофиқ аниқланади.
У бухгалтерия ҳисоби мақсадларида аниқланган молиявий натижадан фарқ қилиши мумкин.

Агар корхона жисмоний шахсдан автомобилни қайта сотиш мақсадида сотиб олса, уни сотишда ҚҚС бўйича солиқ базаси сотиш нархи билан ҚҚС суммасини ўз ичига олган сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади
СК-248-м. 11-қ.
хар қандай ҳолатда солиқ органлари, агар битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ базасини тузатиши мумкин. Солиқ тўловчи битим нархи бозор нархларига мос келиши ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигини асослаб, бундай қарорга эътироз билдириш ҳуқуқига эга
СК-248-м. 4-қ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Агар чекни НКМнинг носозлиги туфайли беришолмаган бўлса
Қуйидаги ҳоллар учун
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида НИЗОМ📘
-кассанинг носозлиги ҳолатига – тадбиркорлик субъектида ип билан тикилган ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган, белгиланган намунадаги квитанциялар дафтари тайёр бўлиши бўлиши керак;
-электр энергиясининг қисқа муддатли узилиши ҳолатига – касса автоном қувватлантириш манбалари, шу жумладан – аккумуляторлар билан таъминланиши лозим;
-Интернет билан боғлиқ узилишлар ҳолатига – онлайн-НКМ ёки виртуал касса 48 соат давомида офлайн режимида ишлаши мумкин.
Агар аппарат бузилса, тадбиркор бу ҳақда дарҳол ТХКМга хабар бериши ва захирадаги касса ўрнатилгунига қадар харидорларга квитанциялар бериши керак.
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг иши тиклангандан сўнг сутка давомида ҳар бир берилган квитанцияга сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини уришингиз керак.


#minut
Фойдали маълумот
Харидор билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида касса чеки бермаслик!
Солик кодексининг 221-моддаси 1-қ беш миллион сўм миқдорида жарима
Солик кодексининг 223-моддаси бўйича берилмаган чек суммасининг 20%и миқдорида жарима
Шунингдек, ушбу вазиятда маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд, улар учун алоҳида жарималар мавжуд.


Солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаcлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлади

Солиқ кодексининг 220-моддасида қуйидагилар белгиланган:
👉 солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Айнан – жарима солинади

💰якка тартибдаги тадбиркорга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида.
💰юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида.


Пахта терими пули ЖШДС ва ижтимоий солиқдан озод этилган.

Пахта йиғим-теримида қатнашган жисмоний шахсларнинг ушбу ишларни бажаришдан олган даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ва даромад солиғидан озод қилинган. СК, 378-модда.

Шунингдек, ушбу тўловлар бўйича ижтимоий солиқ ҳисобланмайди. СК, 403-модда.


Aylanmadan olinadigan soliqni qat’iy belgilangan soliq stavkasi bo‘yicha to‘laydigan tadbirkorlik subyektlari yillik moliyaviy hisobotlarni soliq organlariga topshirish majburiyatidan ozod etiladi.
👉PQ-419-son, 10.11.2022-y.


Кимлар йиллик молиявий ҳисоботларни (бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) топширмайди?

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар. Молия вазирлигининг 24.01.2003 йилдаги 1209-сонли буйруғи.

2. Aйланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўловчи тадбиркорлик субъектлари. 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон.

3. 2024 йил 1-октябрдан кейин очилган фирмалар.

«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ги янги тахрирдаги қонуннинг 24-моддасида "Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди" дейилган.


Кредит маблағларидан фойдаланишда бухгалтерия ўтказмалари

✅ Корхона банкдан мақсадсиз кредит олди. Кредит суммаси корхонанинг асосий ҳисоб рақамига туширилди. Ушбу сумма нақд кўринишда ечиб олинди ва бу пулга асосий воситалар сотиб олинди.

❓Бунда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?

Банкдан нақд олинган пул маблағлари моддий жавобгар шахсга ҳисобдорлик асосида берилади. У ишлатилган пуллар бўйича корхонага бўнак ҳисоботини тақдим этиши керак.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Корхонага банк томонидан кредит берилди:
Дт: 5530
Кт: 6810 / 7810
Кредит суммаси асосий ҳисоб рақамга ўтказилди:
Дт: 5110
Кт: 5530
Нақд пул ечиб олинди:
Дт: 5010
Кт: 5110
Нақд пул ҳисобдор шахсга берилди:
Дт: 4230
Кт: 5010
Ҳисобдор шахс тақдим этган бўнак ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида АВ лар кирим қилинди:
Дт: 0820
Кт: 4230


Prezidentning 10.01.2024 yildagi PQ-13-son Qaroriga muvofiq хarid chekida bank kartasining turi koʻrsatilishi kerak: korporativ yoki shaхsiy. Ushbu talabga javob beradigan birinchi onlayn-NKMlar paydo boʻldi.
– Yaqin kunlarda onlayn-NKM va virtual kassa apparatlarining ishlab chiqaruvchilari kassani modernizatsiya qilishni yakunlaganliklari va endilikda u chekda bank kartasi turini aks ettirishi mumkinligi haqida хabar qilishadi. Bunday хabardan soʻng onlayn-NKM yoki virtual kassa dasturini soʻnggi versiyasiga qadar yangilashingiz kerak boʻladi. Eng oson variant – tezkor operativ-teхnik hisobga olish markazi mutaхassislariga murojaat qilish. Ba’zi kassa apparatlarini ishlab chiqaruvchilar hamda ishlab chiquvchilar dasturiy ta’minotni masofadan yangilashni nazarda tutgan boʻlishlari mumkin.

Sotuvchi (kassir) realizatsiyaga yangi savdo chekini (sotish cheki) shakllantirishni ochgandan soʻng dastur quyidagilarni talab qiladi:

▶️tovarlarning nomi, ularning miqdori va narхi;
▶️toʻlov shakli: naqd pul yoki plastik karta orqali;
▶️bank kartasi turi: shaхsiy yoki korporativ;
▶️RRN-kod (bu bank kartasidan har bir toʻlovga tayinlangan noyob raqam).

Sotuvchi-kassir tovarlarning nomini, ularning miqdori va narхini hamda toʻlov shaklini tanlashi kerak. Xaridordan avvaldan bank kartasi turini aniqlashtirib, uni kiritishi lozim.

Toʻlov plastik kartadan onlayn-NKM yoki virtual kassa bilan birlashtirilgan pin-kod yordamida qabul qilingan taqdirda, RRN-kod avtomatik tarzda koʻrsatiladi. Boshqa barcha hollarda RRN-kod sotuvchining (kassirning) хohishiga koʻra qoʻlda kiritiladi. Ma’lumotning birlamchi manbai – toʻlov terminalining cheki.

Каналга уланиш👈


#Фойдали

hisobot.stat.uz орқали корхонангиз қайси хисоботларни топишириш кераклиги тўгрисида маълумот олиш
👉https://module.stat.uz/search/hisobot/uz/users.php


1) Ходим рози бўлганда иш ҳақини ойда бир марта тўлаш мумкинми?
Жавоб: 👈

2) Агар ходим иш ҳақи бўнак ололмаган бўлсачи?
Жавоб: 👈

3) Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатларини бузиш иш берувчи учун нимага сабаб бўлади?
Жавоб: 👈


Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатларини бузиш иш берувчи учун нимага сабаб бўлади?
Иш ҳақини ойда икки марта тўлаш ўрнига бир марта тўлаганлик учун ташкилотнинг мансабдор шахсини БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин МЖТК 49-м.. Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – жарима энди БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригачани ташкил этади.

Каналга уланиш👈


Агар ходим иш ҳақи бўнак ололмаган бўлсачи?
Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган муддатларда тўлаши шарт МК 154-м.. Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 17.11.1999 й. ВМҚ 504-сон 19.03.2002 й. ВМҚ 88-сон қарорлари билан хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.
Агар ходим иш берувчининг айбисиз бўнакни нақд шаклда ўз вақтида ололмаган бўлса (масалан, хасталаниб қолган), ушбу сумма банкка топширилади, шундан кейин ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан биргаликда тўланади.

Каналга уланиш👈


Ходим рози бўлганда иш ҳақини ойда бир марта тўлаш мумкинми?
- Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас МК 161-м.. Бундан ташқари, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин МК 161-м. 4-қ..
-Ходимларнинг айрим тоифалари учун фақат алоҳида ҳолларда Ҳукумат томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин МК 161-м. 1-қ..
-Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас МК 5-м.. Шу тариқа, ҳатто буни ходимнинг ўзи истаган тақдирда ҳам, иш ҳақини ойда бир марта тўлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаймиз.
-Биринчидан, иш берувчи ва ходим ўртасида иш ҳақини ойда бир марта тўлаш тўғрисидаги келишув ходимнинг аҳволини МКнинг 161-моддасига қараганда ёмонлаштиради, бинобарин, ҳақиқий эмас ҳисобланади.
-Иккинчидан, ўша МКнинг 161-моддасида аниқ, ҳеч бир шартларсиз, иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳар ярим ойда ҳақ тўлаш мажбурияти белгиланган. Шу боис ҳам иш ҳақини ушбу даврийрикдан кечиктириб бериш кўрсатилган модда нормасини бузади.

Эътибор беринг
МК бир ойда иш ҳақи тўлашнинг энг кам сонини белгилайди (иккитадан кам эмас), бироқ уни чекламайди. Яъни меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари бир ойда икки мартадан кўп бўлиши мумкин (масалан, ҳафтада бир марта, 10 кунда бир марта ва ҳ.к.).

Ҳатто жамоа шартномасида ёки ташкилотнинг бошқа локал норматив ҳужжатида меҳнатга ҳақ тўлаш ойда бир марта амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда ҳам, ушбу шарт ҳақиқий эмас ҳисобланади, сабаби МКнинг 5 ва 161-моддаларига зид.

Шу тариқа, иш ҳақини ойига камида икки марта тўлаш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади, у буни ходимнинг иш ҳақини ойда бир марта олишга розилиги ва шу каби аризаси мавжудлигидан қатъи назар бажариши керак.

Каналга уланиш👈


Ижара шартномасини "e-ijara"да рўйхатдан ўтказмаслик катта жарималарга олиб келади.

ВМнинг 22.09.2021 йилдаги 595-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари саноқдан (инвентаризациядан) ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади. Бундай ҳолат солиқ базасини яшириш деб баҳоланади ва сизни катта жарималар кутади.

СКнинг 223-моддасига асосан ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Соддароқ тушунтирсак, "e-ijara"да рўйхатдан ўтказилмаган омбордаги ТМЗларингиз мавжуд эмас деб ҳисобланади. Солиқ органи ушбу товарларни сотилган деб ҳисоблаб 12% ҚҚС ҳисоблайди ҳамда 20% жарима қўллайди.




Репост из: AUDITOR
Ўрмондаги рейтинг...

#ҳордиқ

Бир куни бир озғин қўй ўрмонда кетиб бораркан, олдидан бўри чиқиб қолди.
Бўри дарров “Эй қўй, мен сени ейман деди”.

Қўй қўрқув аралаш оҳангда “Нима учун, аҳир мен жуда ёш, озғин ва кучсиз бўлсам”.

Бўри ўзининг рейтинг деб аталадиган меъзонларини кўрсатди. Унга кўра, қўйлар ейилмаслиги учун:
- Камида беш ёшга кирган бўлиши керак. Сен эса бор йўғи икки ёшли барра экансан.
- Вазнинг камида 100 кг бўлиши керак ва ойига 5 кгдан семираётган бўлишинг керак.
- Бир қўрада узоқ вақт яшаган бўлишинг керак. Сен эса қўрадан қўрага сакраб юргансан.

Шунинг учун озғинсан. Лекин, билиб қўй, сен барча шартларни бажарган тақдирингда ҳам очлик пайтимда учраб қолсанг, ўзим биламан.

@auditor_team

Показано 20 последних публикаций.