Ўзбекистоннинг Кореядаги имиджи ва ишчиларини "реклама" қилиш вақти келмадимикан? Е9 визаси бўйича Ишчи танловда танланишдаги муаммолар Ўзбекистондан ташқари бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда.
Кореяга ишга кириб келишдаги квоталар ошиши билан бирга ҳар бир давлатдаги имтихондан ўтганлар сони Корея йиллик ажратган квотадан 3 баробар кўплиги (талаб шундай) ва имтихонлар ораси яқинлигини сабаб қилиш ҳам мумкин.
Корея ишга келувчилар учун ажратган йиллик квота алоҳида бир давлат учун эмас, балки иш берувчи хоҳишидан келиб чиқиб шаклланишини инобатга олсак танланмаётган давлатлар учун бу янада муаммо бўлиб, баъзада турганлар вақтини ўтишига олиб келмоқда.
Ечим ўрнида келаётган 1 чи танловдан олдин Кореяда ишлаётган ҳар бир ўзбек ишчиси ўз компаниясига ишчи керак бўлса, бошлиғини ўзбек ишчи келишига кўндириши ёки ўз иши ва хулқи орқали намуна бўлиши орқали таъсир кўрсатса шартнома кутаётган юртдошларимизга фойдали бўларди.
Бундан ташқари Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ҳам "пиар" орқали:
ишчилар газетасига ўзбеклар ҳақида маълумотлар,
катта иш ўрни бор компанияларда баннерлар орқали етказиш,
онгига сингдириш,
реклама қилиш,
видеороликлар тайёрлаш,
Ўзбекистон номини Корейс иш берувчиларига эслатиши керак бўляпти. Магазинда бирор нарсани маркасини танлашда иккиланган одамни онгига биринчи бўлиб қаердадир ўзи билмай кўриб қолган рекламаси таъсирини ўтказади. Шунга ўхшаш қайси миллатдан ишчи чақиришни билмай иккиланиб турган иш берувчисига ҳам шу орқали таъсир қилиш мумкин.
Мақсад баъзадагиларни тезроқ кетказиш бўлса ҳаркатни қилиш керак. Танловга аралаша олмаймиз, деб осонгига қутилиш бўлмайди. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини ўтказиши учун рекламага муҳтож бўлганидек, бу ҳам шундай бўлиб қолди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Кореяга кўп ишчи жўнатаётган давлатларнинг Кореядаги ходимлари шундай йўллар орқали аллақачон натижаларга эришишмоқда.
Шу билан бирга янги кириб келганлар ҳам камида 1 йил илк компаниясида (келибоқ ўзини ўйлаб 1,2,3 ойда чиқиб кетишни ўйлаганларга тааллуқли) ишлаб бериши. Келишига сабабчи бўлганларни бироз ҳурмат қилиши ҳам лозим.
Эпласа бўладиган ҳолат, бироз замон билан ҳамнафас бўлиб ғоялар устида ишлаш керак.
ИШ, ИШЧИ БОР КОРЕЯ
@epskorea1||@E7,8,9vizasi
Умумий чат
2024 ишлаб чиқариш👈
2024 қишлоқ хўжалиги👈
2024 хизмат2(мехм. Ошхона) 👈
2024 қурилиш 👈