Дўстлик тумани “Қаҳрамон” маҳалласининг бир гуруҳ ёшлари Манас маҳалласи ёшлари томонидан брокколи карами етиштирилаётган далада бўлишди. Уларга экспортбоп карам навини парваришлаш ҳақида тушунчалар берилди.
Таъкидлаш керакки, АТБ Агробанк томонидан
“Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли брокколи карамини экиш
“Супер лойиҳа”сини амалга оширилди.
Дастлаб, Агробанк АТБ ходимлари ва туман ҳокимлигининг маъсул раҳбарлари билан биргаликда “Манас” маҳалласининг 85-к контуридаги 20 га ер майдони танлаб олиниб, 20 нафар ер эгаларига “брокколи карами”ни йилига 2 марта экиб, 220,0 млн. сўмгача даромад олиш тўғрисида тушунтирилган эди.
Бугун эса шу гапларнинг амалда исботини кўриш мумкин. Етиштирилган маҳсулотлар экспортга чиқарилмоқда.
Қунт билан ишлаш, зарур пайтда керакли агротехникасини амалга ошириш мўл ҳосил ҳамда юқори даромад гарови экани мутахассислар томонидан қаҳрамонлик ёшларга тушунтириб берилди.
Бўлиб ўтган суҳбатлардан кейин "Қаҳрамон" маҳалласи ёшлари ҳам бу экин турини ўз далаларида экишни мўлжалламоқда.
📍Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌍
Web sayt | ✅
Do'stlik hayoti| ✅
Tuman hokimligi | 💬
Facebook| 📹
Youtube