Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
06.06.2018 02:17
ads
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
153
مشترکین
~39
پوشش 1 انتشار
~187
پوشش روزانه
~12
پست / روز
25.5%
ERR %
5.64
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
87 اشاره کانال
0 اشاره نشریات
57 اعلامیه ها
POP YANGILIKLARI
Qalb amri
Qalb amri
Qalb amri
Chustliklar.Uz 🇺🇿
کانال هایی که توسط "@Dunyovadavr" نقل قول می شوند
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
#Жадидлар_дафтари

Матбуот — ҳукуматнинг тилидур. Бугун ҳукумат муассасаларининг қилган ишларини ва қилиб турганларини ёзиб, вақти-вақтида хабар бериб халққа гапириб туриш керакдур.

Абдулҳамид Чўлпон

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
✅ “Ўзбеккино” қишки премьералар мавсумини эълон қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50 дан ортиқ фильмларнинг қишки премьералар мавсумини эълон қилади.

👉 Мавсум давомида 18 та тўлиқ метражли ва 21 та қисқа метражли бадиий фильмлар, 15 та ҳужжатли, 3 та анимацион ва “Зумраша” киножурналининг янги 4 та сони телевидение ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. Шунингдек, илк бора 11 та телевизион миллий сериаллар тақдим этилади.

Фильмлар рўйхати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Read more
2020 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, салоҳиятли ёш кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишни янада такомиллаштириш мақсадида Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти ўртасида ўзаро келишув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент Архитектура-қурилиш институти ректори Р.Хакимов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Ш.Эргашев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Умарханов, Қурилиш факультети декани Б.Жамалов, Қурилиш-технология факультети декани С.Раззқов ва бир қатор профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Наманган муҳандислик-қурилиш институти номидан ректор Эргашев Шариббой Тўланович ва Тошкент архитектура-қурилиш институти номидан ректор Хакимов Равшан Рашодович меҳнат Қонунлари, Президент Фармони ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига асосан илмий-тадқиқотларни, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш бўйича мавжуд Низомга асосан ўзаро келишилган ҳолда шартномага имзо чекдилар.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
Read more
Ҳамкорликда тараққиёт сари

Каналга
уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
یک اعلامیه از Секторларга©мурожаат
#лойиҳа Айни пайтда Сиз уйингизни нима билан иситяпсиз?
Опрос
  • Кўмир
  • Ўтин
  • Табиий газ
  • Электр
  • Таппи
1994 голосов
🇺🇿Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясини қўллаб-қувватлайди

20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан, Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади.

Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратиш.

❗️19-20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб 06:00гача республика ҳудудидаги маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.

🔷Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк ранг — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангига кириб, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
Read more
ФАХРИМСАН, ИФТИХОРИМСАН, БАЙРОҒИМ!

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги мунобати билан "Фахримсан, ифтихоримсан, байроғим!" номли тарғибот акцияси ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
🇺🇿 1991 йил 18 ноябрь!

✊ Илк бор ўзбек байроғи юрт осмонида мағрур ҳилпираган кун!

Шу куни юрт байроғи билан бирга эрк туғи кўтарилди! Мустақиллигимиз, эркин ҳаётимиз рамзи бўлган ушбу кун азиз халқимизга муборак бўлсин!

#Байроғим_фахрим

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Самимият_соати

🔷 Лавҳада кўриниб турган ушбу залда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров шуғулланган.

Айни дамда Бухоро вилоятида бўлиб турган Республика тарғибот гуруҳи аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод спорт залдан репортаж тайёрлаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.

🔷 “Бухоро вилояти Когон шаҳрида Олимпиада ва жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бокс билан шуғулланган спорт залида", дейилади постда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Read more
Расмий баёнот

Ўзбекистон кейинги йилларда очиқлик ва ошкоралик сиёсати йўлидан дадиллик билан боряпти. Бугун давлат органлари, барча даражадаги ташкилотлар фаолиятида шаффофлик энг муҳим мезон сифатида баҳоланмоқда. Ўз навбатида, ахборот соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул орган сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам зиммасидаги вазифаларни бажариб келмоқда. Сўз ва матбуот эркинлиги, фуқаролар ўз фикрини ифода этиши ва ахборот олиш ҳуқуқидан чекловларсиз фойдаланишини таъминлаш Агентликнинг энг устувор мақсади этиб белгиланган.

Албатта, ҳар қандай жамиятда очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш жараёнида муаммолар бўлиши табиий. Жаҳон амалиётида бирор бир ахборот воситаси қонунбузарлик содир этса, унинг фаолиятини судга ошириш, турли жарималар ва ҳаттоки фаолиятини тўхтатиб туришгача бўлган чоралар қўлланиши кузатилади. Бугунги шароитда АОКА эндигина оёққа тураётган мустақил ОАВни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида улар йўл қўйган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан расмий огоҳлантириш билан чекланмоқда ва ўз ваколатидаги бошқа чораларни ҳозирча қўлламай келмоқда.

АОКА расмий мақомга эга 1 минг 777 та ахборот субъектига нисбатан қонун барчага баробарлиги тамойили асосида ёндашаётганини ОАВда қонунга зид ҳолатларни бартараф этишга доир огоҳлантиришлар кесимида ҳам яққол кўриш мумкин.

Мисол учун, 2019 йилда жами 150 та – шундан теле-радио каналларга 75 та, даврий босма нашрларга 65 та, интернет сайтларга 10 та тақдимнома ва огоҳлантириш юборилган.

2020 йилнинг ўтган 9 ойида жами 90 та – шундан телевидение ва радиога 39 та (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телеканаллар фаолиятига оид 20 га яқин, “Zo‘rTV” телеканалига 7 та, “Севимли” телеканалига 5 та ва бошқаларга), даврий босма нашрларга 29 та (“Ишонч” газетасига 1 та, “Сўғдиёна” газетасига 1 та, “Бекажон плюс” газетасига 1 та, “Театр” журналига 1 та ва бошқаларга), Интернет нашрларига 22 та (“Effect.uz” сайтига 3 та, “Nova24.uz”, “Qalampir” ва “Repost.uz” сайтларига 2 тадан ҳамда бошқаларга) тақдимномалар киритилган.

Пандемия шароитида бизнес-субъектларини текшириб жазога тортиш бўйича жорий этилган мораторийни, шу жумладан ахборот олишда ва уни текширишда юзага келган айрим қийинчиликларни инобатга олган ҳолда, Агентлик айрим ОАВда турли фейк ва текширилмаган ёки қонунга хилоф маълумотлар эълон қилингани ҳолда, уларга асосан оғзаки огоҳлантириш бериш билан чекланди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, шу кунгача огоҳлантириш хатлари юборилиши натижасида бирорта ахборот субъекти маъмурий, молиявий ёки жиноий жазога тортилмаган. Бироқ ушбу вақтинчалик ёндашув қонунбузарларга умуман чора кўрилмаслигини англатмайди. АОКА ахборот субъектларининг бундан хулоса чиқармаслиги ва ўз фаолиятида тегишли талабларга қатъий риоя этмаслиги эндиликда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

АОКА оммавий ахборот воситаларини қонунбузарлик оқибатларидан огоҳлантириш билан бир қаторда, ҳуқуқлари бузилган журналистларни ҳимоя қилиш масаласига ҳам ўз ваколати доирасида жиддий эътибор қаратяпти.

Хусусан, шу йилнинг ўзида ўн нафарга яқин журналист ва блогерга нисбатан қаршилик кўрсатиш, ахборот тарқатганлик учун асоссиз сўроққа тутиш каби ҳолатлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд ва Фарғона вилояти ҳокимлигига журналистик фаолиятга тўсқинлик қилишни зудлик билан тўхтатиш, айбдорларни белгиланган тартибда жазолаш, бундай ҳолатлар такрорланишига бошқа йўл қўймаслик тўғрисида ёзма талабнома ва мурожаатлар юборилган.

Aгентлик муаммоларни конструктив ва чуқур таҳлил асосида ёритишда ОАВ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни бундан буён ҳам кенгайтиришга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдиради. https://aoka.uz/article/c0956eavxwi0-rasmij-banot
Read more
Мустақиллигимиз рамзи бўлмиш байроғимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Миллий гвардия ҳамда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ёшлар” боғида ташкил этилган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбир аввалида барча иштирокчилар кўксига Ўзбекистон байроғи акс этган тасмалар қадалди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов иштирок этиб, барча йиғилганларни байрам билан муборакбод этди. Байрам муносабати билан бир қатор фаолларга "Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди" эсдалик нишонлари топширилди.

Тадбир доирасида 07648-ҳарбий қисм томонидан кўргазмалар, ҳарбий парад ва маршлар намойиш этилди. Ёшлар, айниқса йигитлар ҳарбий кўргазма қуролларини жуда катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Наманган шаҳридаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёш иқтидорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, мафтункор рақслар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади. Ватанни улуғловчи қўшиқларга барча иштирокчилар байроғимизни баланд кўтарган ҳолда жўр бўлдилар.

Ёшлар иштирокида викторина ўйинлари ўтказилиб, ғолибларга китоблар совға қилинди.

"Байроғим-фахрим" шиори остида ўтказилган байрам тадбири барчага манзур бўлди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/Dunyovadavr
Read more