DUNYO 🌍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


⚡️ Тезкор ⚡️ Муҳим ⚡️ Ишончли
⚡️ Кун давомида Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва қизиқарли видеолар !
Реклама учун👉 @Milliy_ads
Админ👉 @Dunyosupport
©️ @Dunyo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


🎉 8-Март ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари 🎊

🌸 8-Март – Хотин-қизлар куни

🗓 8-март (шанба) – Байрам куни
9-март (якшанба) – Дам олиш куни
10-март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни

🌿 Наврўз байрами (21-март)

🗓 21-март (жума) – Байрам куни
22-март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни
23-март (якшанба) – Дам олиш куни

📌 Режангизга қараб ҳаракат қилинг!

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


#Диққат

❗️Энди МИБ ходимлари ҳам “бодикамера” қўллашади.

Бу ҳақидаги қонун бугун ОМҚПда қабул қилинди.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Мактаблар атрофида болаларга ҳаёт учун хавфли моддаси бор конфетлар берилаётгани айтилаётган хабарлар тарқалмоқда.

Ота-оналарга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, нима бўлган тақдирда ҳам болалар бировлар берган нарсаларни олмасин, ЗЕРО ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Тошкентда 9 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди

24 ёшли чизмачилик ўқитувчиси ўзининг 9 ёшли ўқувчи қизига дарс пайтида шилқимлик қилган. У бир неча машғулот давомида қизнинг кўкрагига тегиб, қўлларини футболкаси остига тиққан.

Қиз бу ҳақда онасига айтган, она эса ўқитувчига қарши ариза ёзган.

Суд ўқитувчини шаҳвоний шилқимлик учун айбдор деб топиб, 5 суткага қамоқ жазоси тайинлади.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Афғонистонда 650 нафар талаба қиз Ислом илмлари мактабини тамомлади

Талаба қизлардан 54 нафари Қуръонни ёд олган бўлса, 86 нафари Олий исломшунослик бўлимининг таржима ва тафсир йўналишини битирган, қолганлари эса Қуръон ва қироат йўналишини тамомлаган.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


🇺🇸Трамп мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

“Бугун мен Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман. Бу муқаддас ой – рўза, ибодат ва жамоавий йиғилишлар давридир”, дейилади табрик аввалида.

АҚШ раҳбари Рамазон поклик ва эзгулик йўлида яшаш учун умид, жасорат ва илҳом олиш вақти эканини таъкидлаган.

“Ушбу Рамазон ойида мен барчангизга Худонинг чексиз марҳамати ва улуғ севгисини ёдга олиш билан ўтадиган қувончли кунларни тилайман. Худо сиз ва оилаларингизни ушбу муборак фаслда ўз паноҳида асрасин”, деган у.


🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

ХАММАМИЗ УЧУН ОМАДЛИ ВА БАРОКАТЛИ КУН БЎЛСИН

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


🇺🇿 4 МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.

Байрамингиз муборак азиз юртнинг фидойи ўғлонлари!

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


⚡❄Бугун кечаси қаттиқ совуқ бўладиган кўринади, Қашқадарё, Қамашидаги  ҳолат

Март ойида УЙ бўйи музларни кўрганмисиз
😨

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


❗️Собиқ вазир Президентга маслаҳатчи бўлди

Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


🇪🇨 Кучли ёмғирлар сабаб Эквадорни сув босди

Расмий маълумотларга кўра, 66 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

18 мингга яқин уй вайрон бўлган, қурбонлар сони эса ҳозиргача 9 кишига етган.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Ўзбекистонда февраль ойида инфляция 0,7%ни ташкил қилди

Йил бошидан буён эса — 1,3% га етди.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Владимир Путин: ”Барчангиз ўзинингиз билмаган ҳолда баъзи жойларга керакли ахборотларни, янгиликларни етказиб берувчи объектларсиз...”

❗️Айтмоқчики, телефонда, ижтимоий тармоқларда ҳар нарсани ”валдираб” гапириб, ёзаверманг. Бу иш ўзингизга қарши ишлаб қолиши мумкин...

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


⚡️8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади. Бунда:
— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


🎥 “Анора” энг яхши фильм номинациясида “Оскар” олди

Лос-Анжелесда 97-Оскар мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Асосий совриндорлар:

🔸Энг яхши актриса – Мики Мэдисон “Анора” филми учун;
🔸Энг яхши актёр – Эдриан Броуди “Бруталист” филми учун;
🔸Иккинчи даражали актёр: Киран Калкин (“Ҳақиқий оғриқ”);
🔸Иккинчи даражали актриса: Зои Салдана (“Эмилия Перес”);
🔸Энг яхши режиссёр – Шон Бэйкер (“Анора”).

“Анора” ижодкорлари энг яхши монтаж ва сценарий учун “Оскар” мукофотларини ҳам қўлга киритди.

“Мен ҳамон шу ердаман” (Бразилия) картинаси Энг яхши хорижий фильм деб топилди.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Тошкентда итлар ёши катта одамга ташланди.

❗️Айтишларича, бир тўда итлар ёши катта одамга бугун эрта тонгда хужум қилиб талашган ва натижада фуқаро вафот этгани айтилмоқд
а

Ҳолат Қорақамиш 2/4 да бўлгани айтилмо
қда.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


🚝🚨Чехияда поезд релсдан чиқиб кетиши оқибатида йирик ёнғин юзага келди

Бунга поездга ортилган катта миқдордаги бензол моддаси тўкилиши сабаб бўлди, деб хабар берди ўт ўчириш хизмати вакили Люси Балазова.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозир у ерда бир неча тиббий бригада ишламоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Темир йўл фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мартин Кавка ёнғинни ўчириш катта миқдордаги моддалар туфайли қийин кечаётганини маълум қилди.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

⚡️​Субсидия учун аризалар бериш бошланди

Давлат сизга  30 млн сўмгача тўловни тўлаб беради.

1. Субсидия учун кимга мурожаат қилинади❓

▪️Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) ариза берилади.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Марказий банк 3 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

🌤Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин😊

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, янги ҳафта барчага омадли келсин!

🌍 @DunyoTv - обуна бўлинг 👈

Показано 20 последних публикаций.