Dunyoda


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Хурмо истеъмол қилиш кайфиятни кўтаришини биласизми?

✅ Хурмода моносахаридлар: глюкоза ва фруктоза кўп бўлгани учун ҳам ширин.

Бу шакарнинг энг фойдали тури.
✅ Юракни мустаҳкамлайди,
✅ Кайфиятни кўтаради,
✅ Қоматга эса сахарозачалик кучли таъсир кўрсатмайди.
✅ Шундай экан, хурмо шоколад каби антидепрессант (депрессияга қарши) ва тинчлантирувчи ҳамдир,

Аммо калорияси камроқ: 100 граммида атиги 60-70 ккал бор.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA


Болага бақирмасдан таъсир этиш механизми:

1-Қадам - илтимос тариқасида талабингизн
и етказинг.

2-Қадам - Унга рағбатлантириш таклиф қилинг - одатда бу қиммат уйинчоқлар эмас, сиз билаб ўтказиладиган сифатли вақт бўлиши мумкин.
Масалан. Агар ҳозир мени айтганимни қилсанг, биз сен билан китоб ўқишга (ўйнашга) улгурамиз.

3-Қадам - Фарзандингизнинг талабини қондиринг.
Агар бу 3 қадам сизга натижа бермаса,

4-Қадам - ЖИДДИЙ ОВОЗДА БУЮРИНГ. Буйруқдан сўнг қўшимча тушунтиришлар берманг.
Фарзанд сизнинг авторитетингиз таъсири остида сизга бўйсунади.

Сиз фарзандингизга бақирмасдан таъсир қилишга ҳаракат қиласизми?

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БАРАКАНИНГ 5 САБАБИ:

1 - Шукур қилиш
2 - Истиғфор
3 - Бомдод намозини жамоатда ўқиш
4 - Ота-онага яхшилик
5 - Инсонларга яхшилик қилиш

Аллоҳ сизга ва уйингизга баракасини ёғдирсин!

Яқинларга улашинг

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
✔️
Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
✔️
Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
✔️
Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
✔️
Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
✔️
Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
✔️
Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
✔️
Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!

👉 DUNYODA


Мехрни қизғанманг

Дунёни дунёдек туриши учун
Қуёшни чарақлаб чиқиши учун
Хар инсон бахтли яшаши учун,
Мехрни қизғанманг Бир бирингиздан.

Боглар хазон бу́лмай гуллаши учун,
Диллар қувнаб шод яйраши учун,
Ку́злар севинчдан порлаши учун,
Мехрни қизғанманг Бир бирингиздан.

Билсангиз қахрни мехр у́лдирар,
Умрни Ширин бахтга Ту́лдирар,
Гина адоват,ғазабни қувар.
Мехрни кизғанманг Бир бирингиздан...

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

🌙 Кириб келган Жума тонги муборак бўлсин!

Яна бир жума тонгига етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин.

Яқинларни табриклашни унутманг!👇

👉 DUNYODA


ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади.
У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Бир донишманддан:
-Сен нима учун ҳеч кимни камситмайсан?- деб сўрашганда, у:
- Сабаби мен ўзим бошқаларни камситгудай ҳар тарафлама мукаммал эмасман-да!-деб жавоб берган экан...

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_муборак

🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ


✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉 DUNYODA


Фарзанд Тарбияси учун тавсиялар

🗯 Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.

🗯 Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.

🗯 Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.

🗯 Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.

🗯 Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.

🗯 Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.

🗯 Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.

🗯 Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA


Уйқусида қўрқинчли тушларни кўрадиган кишилар учун

✅ Бир киши Расулуллоҳнинг олдиларига келиб, ёмон тушлар кўришини, уйқудан чўчиб уйғонишини айтди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уйқуга ётсанг ушбу дуони ўқигин, дедилар:

Аъузу бикалимаатиллаҳи аттааммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва мин шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятини ва ан яҳзурун»

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA


ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР

• Ишонч кучингга куч қўшади.
Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
• Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
• Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
Дард мардни енголмайди.
Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
• Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
• Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
• Иккилангандан таваккал қилган яхши.
Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
• Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
• Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
• Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
• Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
• Бировни айблаш ўзини оқлашдир

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 DUNYODA


Аёллар бор, болам дейди, уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер.
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, ҳатто итдан дайдида.

Аёллар бор, вафолидир, ҳаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли.
Аёллар бор, кўзларида меҳр бор,
Аёллар бор, кўзларида қаҳр бор.

Аёллар бор, нур сочилар юзидан,
Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан.
Аёллар бор, бойлик дейди, пул дейди,
Аёллар бор, бойлик ахир гул дейди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар,
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар.
Аёллар бор, сабр қилиб юради,
Аёллар бор, ҳар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтон бағрини қучар.

Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, ҳайвон ундан яхшидир.
Аёллар бор, Отам дейди, Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.


Албатта яқинларга улашинг

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Байрам_Муборак

Ассалому алайкум! Азиз Диндошим, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Дўстларингизни ҳам биринчилардан табрикланг!👇

👉 DUNYODA


🌙МЕН СИЗДАН АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИМ СЎРАЙМАН.

МЕНИ АЛЛОҲ УЧУН КЕЧИРИНГ!

✨Лайлатул қадр кечаси гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.👇

👉 DUNYODA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саҳарликка турган дўстларим, тез кунларда сизга ва яқинларингизга муқаддас Маккаю Мадинага бориш, Каъбани зиёрат қилиш насиб этсин🤲

Рамазоннинг 21-куни барчамизга муборак бўлсин👇

👉 DUNYODA


#Фойдали
Хар кандай мева ва сабзавотдан кунига 500 грамм истемол килиш инсулт келиб чиқишини олдини олади.

@dunyoda_qiziqarli_videolar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бозордан ёки қўлдан Автомобиль ҳарид қилаётганда эътибор қилишингиз керак бўлган ўринлар.

@dunyoda_qiziqarli_videolar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одатда сув қайнатилганда чойнак остида қаттиқ туз қолади!

Уни лимон ёрдамида тозалаймиз.. 🍋

@dunyoda_qiziqarli_videolar


Кечаси эркакларнинг хуррак отиши, кундузи билан кўп гапирадиган аёлларга аталган жазодир...

P.S.: Туни билан хотинини "жазолаган" барчага хайрли тонг!!!

@dunyoda_qiziqarli_videolar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МашаАллоҳ

Эронлик қори Юнус Шоҳмуродий Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон тиловати мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг доллар соҳиби бўлди.

Дунё бўйлаб 50 000 дан ортиқ қорилар ушбу мусобақада қатнашиб, 16 нафар қори ярим финалга чиққан эди.

Айнан видеодаги сура туфайли Юнус бош соврин 800 000$ ни қўлга киритди.

@dunyoda_qiziqarli_videolar

Показано 20 последних публикаций.

32 638

подписчиков
Статистика канала