Репост из: АОКА | Сурхондарё
Қабристонлар ободлиги – ўтганларнинг руҳи шодлиги
Вилоятимиздаги мавжуд 734 та қабристонни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чақириғига лаббай дея жавоб берган ўшорликлар ҳам бугун ана шу савоби улуғ тадбирга жам бўлишиб, ҳашарга киришиб кетдилар.
Хайрли тадбир давомида маҳалла қабристони ва унинг атрофи ёввойи ўт-ўланлар, хазонлар, шох-шаббадалардан тозаланмоқда, дов-дарахтларга ишлов берилмоқда. Ёдгорликлар сувалиб, йўлаклар тартибга келтирилмоқда.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

“Давлатимиз раҳбарининг энг олис ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратаётган юксак эътибори ҳамда ажратаётган маблағлари самарасида бизнинг қишлоғимизга ҳам ободлик ва файз, тароват кирмоқда.
Ёзда чанг, қишда лой бўлиб кетадиган кўчаларимиз бирин-кетин кўркам қиёфага кирмоқда. Одамларимиз бу ғамхўрликдан мамнун ҳолда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида ўз меҳнатлари билан муносиб ҳисса қўшмоқда”, — дейди Денов туманидаги “Ўшор” МФЙ раиси Ўткир Ҳақназаров