#Медиа_тур
Сурхондарёнинг аҳоли хонадонларида хурмо ва анжир кўчатлари экилмоқдаЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 23 январдаги селектор йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ Сурхондарё вилояти хонадонларида хурмо ва анжир кўчатларини экиш лойиҳаси бошлаб юборилди. Ушбу ташаббус Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ва Агробанк ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.Фарғонадан жўнатилган кўчатлар Денов туманига етиб келди. Эндиликда бу кўчатлар аҳолининг томорқаларига экилиб, уларнинг келажакдаги даромад манбаи бўлиши учун амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ташаббуснинг асосий мақсади Сурхондарё вилоятидаги хонадонлар учун узоқ муддатли даромад манбаини яратиш. Хурмо ва анжир дарахтлари экологик шароитга чидамли, кам парвариш талаб қилади ва бир неча йилдан сўнг барқарор даромад келтира бошлайди. Ушбу лойиҳа орқали:
Хонадонлар томорқаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади;
Аҳолининг бандлиги таъминланиб, уларга қўшимча даромад манбаи яратилади;
Келажакда пишиб етилган мевалар Агробанк томонидан сотиб олиниб, фермерлар учун кафолатланган бозорга айлантирилади.
Амалий жараён – хонадонма-хонадон кўчат экиш.
Шунингдек, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Денов тумани ходими Ўрол Валиев жойларда фаолият олиб бориб, хонадонма-хонадон юриб, кўчат экиш ва уларни парвариш қилиш бўйича аҳолига тавсиялар бермоқда. Мутахассислар:
• Дарахтларнинг тўғри жойлашуви, тупроқ сифати ва намлик даражасини инобатга олган ҳолда экиш;
• Суғориш ва ўғитлаш, ҳосилдорликни ошириш учун зарур агротехник тадбирлар;
• Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тавсиялар бермоқда.
Бундан ташқари, кўчатларнинг дастлабки парвариши бўйича ҳам мутахассислар доимий кўмак бериб боришади.
Агробанк келажакда ҳосилни сотиб олади.
Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳатларидан бири – келажакда пишиб етилган меваларнинг харидори аллақачон аниқ. Агробанк томонидан фермер ва томорқа эгаларига қулайлик яратиш мақсадида етиштирилган хурмо ва анжир меваларини кафолатли харид қилинади, бу орқали эса мева етиштирувчиларга молиявий кўмак берилиб, шартнома асосида сотиб олиш тизимини йўлга қўйилади, шунингдек, ҳосилни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Бу эса аҳоли учун яна бир муҳим афзаллик – бозор излаш, харидор топиш муаммосининг олдини олиш имконини беради.
Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган хонадонларга хурмо ва анжир экиш лойиҳаси Сурхондарё вилояти аҳолиси учун узоқ муддатли даромад манбаи яратиш ва томорқалардан самарали фойдаланиш имкониятини тақдим этмоқда.
Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ва Агробанкнинг ҳамкорлиги туфайли лойиҳа нафақат кўчат экиш билан чекланиб қолмай, унинг барқарорлигини таъминлаш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилган.
Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🕊
@dthaxborotxizmati 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
YouTube 🐦
Twitter