Dorixona 💊


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар.
👉Reklama uchun: @Udroid_admin
Reklama: @shokin_pricee
@Social_Energy_UZ
tg.segroup.me?uz
📌Асло касал бўлманг

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


🤰 Ҳомиладорликни режалаштираётган она қандай касалликларга қарши эмланиши керак?

✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:

📍 Ҳомиладорликни режалаштиришда қуйидагиларга қарши эмланиш керак:

🔹 Қизилча,
🔹 Қизамиқ,
🔹 Паротит;
🔹 Гепатит Б;
🔹 Дифтерия,
🔹 Қоқшол;
🔹 Полиомиэлит;

📌 Респиратор инфекцияларнинг патогенлари;
🔸 Грипп вируси;
🔸 Пневмококк;

Ҳомиладорликдан олдин эмлаш вақти қанча муддат бўлиши керак?

📌 Вирусли вакциналар: қизилча, қизамиқ, паротит - 3 ой давомида.
📌 Полиомиэлит, гепатит - 1 ой давомида.
📌 Грипп (суббирлик ва сплит вакциналар) 2-4 ҳафта давомида.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


❤️ Юракда муаммолар бўлса, чекиш мумкинми?

🚬 Чекиш ҳар доим зарарли, аммо чекиш қатъиян тақиқланадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Бундай патологик ҳолатлардан бири юрак етишмовчилиги.

💟 Юрак етишмовчилигида чекиш ҳатто тўсатдан юрак хуружига олиб келиши мумкин.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Боланинг тезроқ равон гапириши учун - педиатр маслаҳатлари

✅ Бунинг учун: Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг.

✅ Бола тилида суҳбатлашманг.
Бола 6 ойдан ўтгач у билан оғизни чўччайтириб "ширингина" гапиришнинг фойдаси йўқ.

✅ Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади.

✅ Болага кўп савол беринг.
Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг.

✅ Болага кўп эртак ўқинг.
Китобдаги янги сўз ва иборалар болани тили чиқишида муҳим аҳамиятни касб этади

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Энтеросорбентлар қачон ва нима учун ишлатилади?

🔆 Энтеросорбентлар - бу  ошқозон-ичак трактидаги экзоген ва эндоген моддаларни адсорбция йўли билан боғловчи дори воситалари ҳисобланади, яъни организмдан заҳарли моддаларни олиб чиқиб кетади.

✅ Энтеросорбентларнинг фойдалари соғлом овқатланишни кузатиш орқали тикланиши мумкин бўлган барча олинган озиқ-овқат маҳсулотларидан анча юқори ҳисобланади.

☑️ Жигарга организмдан заҳарли моддаларни олиб чиқиб кетишга кўмаклашади, танани тозалашга ёрдам беради. Яллиғланишга қарши, патоген бактерия ва уларнинг токсинларини йўқ қилувчи таъсир кўрсатади. Овқатдан заҳарланиш ҳолатларида энг қўл келадиган воситалар ҳисобланади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


👉Қалампирмунчоқнинг сиз билмаган фойдалари

✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:

♻️ Ҳазм жараёнини яхшилаш учун овқатланишдан бир неча дақиқа олдин бир чой қошиқ асалга бир чимдим майдаланган қалампирмунчоқ қўшиб истеъмол қилиш керак.

♻️Кўнгил айниши ва қайт қилишни тўхтатиш учун қалампирмунчоқ кукуни ва асални аралаштириб, паста тайёрлаш лозим.

♻️Рўза вақтида оғиздаги нохуш ҳидни бартараф этиш учун ифторликдан сўнг чайнаш тавсия этилади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Қориндаги ёғлардан халос бўлишга халал берадиган одатларни биласизми?

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

🔰Қорин бўшлиғида тўпланадиган висцерал ёғлар нафақат кўринишни бузади, балки соғликка ҳам зарар етказади.

🍰 Шакар қўшилган таомлар ва паст молекуляр углеводларни истеъмол қилишни камайтиринг. Фруктоза ва глюкоза ёғ ҳужайраларининг, айниқса, висцерал ёғларнинг синтезини тезлаштиради.

🍺 Спиртли ичимликлар (“пиво қорини“ тушунчаси мавжудлиги бежиз эмас) ва ҳаракатсиз турмуш тарзи қоринда ёғ тўпланишининг асосий сабабларидандир.

🥱 Бундан ташқари, доимий уйқусизлик қоринда ёғ тўпланишига энг тез сабаб бўлувчи омиллардан эканлиги таъкидланган. Уэйк Форест университети тадқиқотчилари ҳар кечаси беш соат ёки ундан кам ухлайдиганлар қорин ёғини 2.5 баробар тез олишини аниқлашган.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Шамоллашни даволаш учун халқ табобати услубидан фойдаланинг

✅ Бу восита бурун оқишидан халос бўлишга ёрдам беради

• Сабзи шарбатини тайёрланг. Бу шарбат жуда оз керак: 1 ош қошиқ.
• Шу миқдорда ўсимлик ёғи билан аралаштирилади.
• Бир неча томчи саримсоқ шарбати қўшинг.
• Бу аралашмани кунига 3-4 марта бурунингизга томизинг.

✅ Агар сиз ушбу маслаҳатга қулоқ солсангиз ва дарҳол ушбу мўжизавий давони тайёрлашга борган бўлсангиз, иккинчи куни сиз деярли соғлом бўласиз

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Болалар учун массажнинг фойдали жиҳатлари

✅ Боланинг ўсиш ривожланишини тезлаштиради.

✅ Бола мушакларини мустаҳкамлайди. Уларнинг тонусини камайтиради.

✅ Ҳазм тизими фаолиятини яхшилайди. Қоринда оғриқ ва дам бўлиши камаяди.

✅ Бутун тана бўйлаб қон айланиши яхшиланади. Кислород келиши кўпаяди.

✅ Иммун тизимини мустаҳкамланишига ва иштаҳасини яхшиланишига сабаб бўлади

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


📍Иммунитетни кўтариш учун кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

✅ Сельдерей, кашнич, укроп, петрушка, салат барги кабилар бактерияларга қарши курашади ёки уларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи фаол моддалар — фитонцидлар ва ўсимлик клетчаткаси миқдори жуда кўп.

✅ Янги пиёз ва саримсоқ саломатликни мустаҳкамлайдиган ва иммунитетни кўтаришга ёрдам берадиган бебаҳо маҳсулотлар саналади.

❗️Агар ҳар куни пиёз истеъмол қилинса, тез орада иммунитет кўтарилади. Организм эса замбуруғ, бактерия ёки вирус билан зарарланишдан ҳимояланади. 

@dorixona


📍Меъёридан ортиқ ширинликларни истеъмол қилиш иммунитетни пасайтиради

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

❗️Ҳар куни меъёридан ортиқ миқдорда таркибида шакар сақлаган маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида организмнинг курашувчанлик фаолияти пасайиши аниқланган.

✅ Бу акарли маҳсулотларни истеъмол қилгандан кейин 2-3 соатдан сўнг иммун ҳужайралари фаолиятининг сусайиши билан боғлиқ.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


Турли ёшдаги инсонлар учун уйқу меъёри қанча?

🔴Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) - 14-17 соат
🔴Чақалоқлар (4-11 ой) - 12-15 соат
🔴Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат
🔴Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат
🔴Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат
🔴Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат
🔴Ўғил болалар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат
🔴Катталар (26-64 ёш) - 7-9 соат
🔴Қариялар (65 ёш ва ундан катта) - 7-8 соат.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


Болани ангина қийнаганда...

Қизил лавлагининг суви сиқиб олинади. Бир қултум лавлаги суви билан томоқ чайилади. Бу усул бир кунда бир неча бора такрорланади ва 3-4 чой қошиқдан ичилади.
Муолажа давомийлиги 12 кун.

✅ 1 ош қошиқ асал 3 ош қошиқ иссиқ сувга эритилади ва кичкина қултумчалаб секин-секин ютилади. 2-3 кунда ангина азобидан қутиласиз

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


📍Хурмонинг организм учун фойдали хусусиятлари

Шифокор Ҳабиба Умарова:

♻️ Кунига атиги 4 та хурмо иммунитет ҳамда суякларни мустаҳкамлаш ва қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради.

♻️ Хурмо овқат ҳазм қилишни яхшилайди, темир даражасини оширади, юрак соғлиғини яхшилайди ва аллергияни енгиллаштиради.

@dorixona


👩‍🍼 Болага сўрғич бериш керакми ёки йўқми?

☑️ Сўрғич вазн йўқотишига (сўрғичга эрта ўрганиш сабабли сут етишмаслиги), диарея, замбуруғ, овқат ҳазм қилиш касалликлари, айниқса, ичак касалликларига сабаб бўлади.

📝 Шунингдек, эмизик дудуқланишни келтириб чиқаради ва келажакда боланинг тишлари тартибини бузади.

📌 Бола сўрғичсиз уйқуга кетолмайдиган бўлиб қолади.

📝 Туннинг ўртасида уйғониб кетган бола сўрғични тополмагач, йиғлай бошлайди, чунки фақат оғзида сўрғич билан уйқуга кетиб ўрганган. Тунги уйқусининг тинч бўлишини хоҳлаган она боласини сўрғичдан ажратишига тўғри келади.

📍 Кўпчилик чекувчилар болалигида эмзикларга кучли қарам бўлган.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

@dorixona - каналига аъзо бўлинг!


ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР:

💦 Уйингизда бир неча кун бўлмаган бўлсангиз, қайтганингиздан сўнг жўмракни очиб бир оз сувни оқизиб юборинг. Қувурларда туриб қолган сувда, қувур қотишмасидаги зарарли микроэлементлар сувга ўтиб қолади. Бу эса инсон саломатлиги учун зарарли.

🔴 Гипертония (юқори қон босими)нинг энг биринчи душмани чекишдир. Никотин фақат қон босимини кўтарибгина қолмай, аполепсик зарба пайдо бўлишини кучайтиради. Сигарет чекиш мияга қон етказиб берадиган артериядаги қонни қуюқлаштириб тромблар ҳосил қилади.

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


📍Салбий ҳиссиётларнинг организмга таъсири

✅ Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазабдан бир неча соатдан кейин уч мартага ортади.

✅ Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширади.

✅ Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

@dorixona


ТЕРИНИ ЁШАРТИРУВЧИ ТАВСИЯЛАР

🟢Лимоннинг сиқиб олинган суви рангни тоза қилиб, сепкиларни кеткизади.
🟢 1 ошқошиқ асал 1ошқошиқ лимон суви билан аралаштирилади ва юзга суртилади. 15 дақиқадан сўнг ювилади.
🟢Ҳар куни эрталаб ва кечқурун юз ва бўйин терилари массаж қилинса, кони фойда.
🟢Анор шарбатини ичиб туриш, терини таранглаштиради

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


Гилос шарбатининг фойдалари

✅ Гилос шарбати муҳим доривор хусусиятларга эга. Жумладан, қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, бош мия ички қон босимини нормаллаштиради. Шарбат ҳолида гилос таркибидаги витаминлар осон ҳазм бўлади ва тез сўрилади.

✅ Доривор мақсадларда нафақат гилос меваси, балки унинг шохчалари, барги ва пўстлоғи ҳам ишлатилади

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


⁉️Ҳайз цикли нега бузилади?

Ташқи омиллар – стресс, озиқланиш рационининг ўзгариши, иқлим ўзгариши;
✅ Ички аъзолар касалликлари;
✅ Тухумдонлар касалликлари;
✅ Жинсий гормонларни ишлаб чиқарувчи гипоталамо-гипофизар тизим назорати бузилиши;
✅ Эндометрий (бачадон ички шиллиқ қавати) полипи;
✅ Бачадоннинг яллиғланиш касалликлари ;
✅ Эндометриоз касаллиги;
✅ Саратон касаллиги;
✅ Абортлар ва бачадон шиллиқ қаватини қирдириш;
✅ Тухумдонларни операция қилдириш;
✅ Жигар касалликлари;
✅ Қон ивиш тизими касалликлари;

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !


Нима учун аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас?

✅ Эркакларнинг чаноқ соҳасида мустаҳкам мушак корсети мавжуд. Табиат аёлларнинг бу соҳасидаги мушакларини кучсиз яратган бўлиб, бу туғуруқ жараёни осон ўтиши учун ёрдам беради.

✅ Агар аёл киши доимий равишда оғир юкларни кўтарса, бу мушаклар чўзилиб, қалинлашиб кетади. Шундан сўнг, бу мушакларга эластиклик камаяди ва ўз ҳолига қайтмайди. Бу эса чаноқ туби чўкишига олиб келади.

✅ Натижада сийдикнинг беихтиёр томиши кузатилади. Аксирганда ва кулганда бу ҳолат айниқса билинади. Даво чораси фақатгина жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

✅ Аёлларга 5 кг оғирликкача бўлган юкни кўтариш тавсия этилади

🏥 @Dorixona каналига обуна бўлинг !

Показано 20 последних публикаций.