Doniyor Qori


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Doniyor qorining Telegram kanaliga xush kelibsiz!
Ushbu kanalda Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi tomonidan ruxsat etilgan manba va adabiyotlar asosida tayyorlangan maʼlumotlar berib boriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


📌 Изоҳ: Баъзи кишиларнинг олдида: "Расулуллоҳ ёки Пайғамбаримиз", деб бир ҳадис айтиб бераётганингизда, улар ё билмай туриб у зотга саловот айтишмайди ёки билиб туриб ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишликдан бепарво бӯлишади. Аммо биз мӯмин-мусулмонлар ӯлароқ шуни билишимиз лозимки, бир киши томонидан бизга Пайғамбаримизнинг номлари зикр қилинганида, ӯша заҳоти у зотга: "соллаллоҳу алайҳи васаллам", деб саловот айтишлигимиз лозим бӯлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

Улашинг 👉👉👉
http://myurls.co/doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

📌Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Имом Бухорий ва имом Муслим Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтиладики:
«Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо саловот айтиш қандай бўлади?» – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт» дедилар
.

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганингдек раҳмат эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан».

@doniyorqori


#ЭСЛАТМА

ШУ ӮРИНДА САЛОВОТГА ОИД, АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗ БӮЛГАН САҲИҲ ҲАДИСЛАРНИ СИЗ АЗИЗЛАРГА КЕЛТИРИБ ӮТАМИЗ👇👇👇


#Сўраган_эдингиз

Қуйида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фазилати ҳақида жуда ҳам заиф (яъни амал қилишга яроқсиз) ва тӯқима ҳамда асли йӯқ ёлғон ҳадислар тӯпламини келтириб ӯтамиз...👇👇👇

1) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

👆 Мункар (номақбул) ҳадис.
#Изоҳ: "Мункар" – иснодида заиф ровий бўлиб, ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис. Мункар ҳадиснинг ҳукми – уни олмаслик, яъни, рад қилишдир. Шунга кӯра, "мункар" ҳадисни асло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтилмайди.

2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) авф этур».
👆 Бу ҳадисни Ибн Жавзий, имом Заҳабий ва Дорақутний (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) жуда заиф ҳадис деб ҳукм қилишган.

3) Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Агар у бутун махлуқот орасида тақсимланганида, уларни қамраб олган бўлар эди.
(Имом Байҳақий ривояти)..

👆Бу хабар ҳам ҳақиқатга эга эмас, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тўқиб чиқарилган ёлғондир ва ҳеч қандай асосга эга эмас

4) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга жума кечаси ва жума куни юз марта саловот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради”.

👆 Бу Набий алайҳиссаломга нисбат бериб айтилган ёлғон ҳадисдир.

5) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Кимки менга ҳар жума қирқ марта саловот айтса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини ўчиради”.
👆 Асли йӯқ ёлғон ҳадис.

6) "Кимки менга минг марта саловот айтса, Аллоҳ унинг жасадини дӯхахга ҳаром қилади".
👆 Бу ҳадиснинг асли йӯқ.

7) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Кимки бир кунда менга юз марта салавот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради”.

👆Бу ҳадис Анас ибн Молик ва Жобир ибн Абдуллоҳ розияллаҳу анҳумлардан ривоят қилинган бӯлиб, хулоса шуки, ҳадис мункар (номақбул)бўлиб, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит эмас. Шу каби у на Анаснинг ҳадиси, на Жобир розияллоҳу анҳумнинг ҳадислари билан исботланмаган. Бунга сабаб, чунки бу ҳадис санадида Абу Бакр ал-Ҳазлий ал-Басрий деган ровий бор бӯлиб, у киши ҳақида Имом Насоий: "унинг ҳадиси тарк қилинади" деганлар. Али ибн ал-Мадиний эса
" у (киши)заифдир, унинг ҳадиси яроқсиздир", деб ҳукм қилганлар.
👉 Баъзи аҳли илмлар эса бу ҳадисни ёлғон ҳадис деб ҳам ҳукм қилишган.

8) "Ким менга минг салавот айтса, токи жаннат билан хушхабар берилмагунича ўлмайди".

👆Мункар (номақбул)ҳадис.
Яна бунга ӯхшаши яқинроқ бӯлган қуйидаги лафзлар билан "Ким мен учун жума куни минг марта саловот айтса, жаннатдаги жойини кўрмагунча ўлмайди", деб ривоят қилиниб келган ҳадис ҳам замондош ҳадисшунос уламолар ҳукмига кӯра жуда ҳам заифдир.

9) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга ҳар жума қирқ марта салавот айтса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини ўчиради”.
👆 Асли йӯқ ёлғон ҳадис.

10) "Ким менга таҳоратдан кейин ӯн марта саловот айтса, Аллоҳ унинг ташвишини енгил қилади ва дуосини ижобат қилади".
👆Тӯқима ҳадис
Валлоҳу аълам

✍️ Истардимки, турли каналлардаги мутасадди инсонлар ӯз админларига айтиб, бу ҳақда жавобгарликни ҳис қилиб, агар уларда бирор мавзуга тегишли ҳадисга эҳтиёжлари туғилса, мана шу ишнинг аҳлларига, яъни ӯзимизда етишиб чиқаётган ҳадисшунос аҳли илмларга мурожаат қилиб ушбу ҳадиснинг даражаси – саҳиҳми, ҳасанми – яъни, амал қилса бӯладиган ёки заиф (кучсиз) ёки амал қилишга яроқсиз ӯта заиф ёки мавзуъ тӯқилган, асли йӯқ ҳадисми – шу ҳақда улардан суриштириб, кейин ижтимоий тармоққа жойлашлари мақсадга мувофиқ, деб ӯйлайман.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

@doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Oyat_va_ibrat (4-qism)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👇👇👇


📌 Изоҳ: Яъни, ёмон туш кўрган киши уйғонганда чап томонга уч марта енгилгина туфлаб, сӯнг: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Валлоҳу аълам


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Unutmang👆




#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

⬆️ УШБУ ҲАВОЛАДАГИ ДУОЛАР ЎҚИШ ЁКИ ЁДЛАШ УЧУН КАМИНА ТОМОНИДАН ОСОН ВА ҚУЛАЙ ӮҚИЛГАН.

👉
http://myurls.co/doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​​#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ

👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Дуолар мустажоб бӯладиган вақтдан ғафлатда қолмаслик учун, ҳозироқ бир лаҳза дунё ташвишларидан шу каби телефонлардан тин олиб,
Роббимизга чин ихлос билан дуолар қилайлик. Ахир барчаларимизнинг Меҳрибон Роббимиздан сӯрайдиган қанчадан-қанча тилакларимиз бор.

Иншааллоҳ, ҳозир айнан дуолар мустажоб бӯладиган вақт, дея умид қилган ҳолда Раббимизга дуо қилайлик. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда жума куни мустажоб дуо вақти борлиги ҳақида: "Уни (дуо ижобат бӯладиган соатни) асрнинг охирги соат (лар)идан изланглар", деганлар.

(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган).

Дониёр Файз

👉🏻 http://myurls.co/doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эслатма_мӯминларга_фойда_берур👇

Ҳозирда биз кундалик зикрларни такрор-такрор эслатиб турилмаса бўлмайдиган бир даврда яшаяпмиз.
Интернетга тамоман боғланиб қолаётган мӯмин биродарим, мӯмина синглим. Аллоҳ таолонинг зикридан ғафлатда қолмаслик учун, бир лаҳза телефонлардан тин олиб,
юқоридаги саловотни ҚАНИ ҲОЗИРОҚ айтиб қӯяйликчи!!!

Шубҳасиз, бу иш сиз-у бизга фақат ва фақат фойда бӯлади. Чунки, шайтон бу дунёда охиратимиз учун фойдаси тегмайдиган ҳар бир бекорчи сӯзлар, видеолавҳалар орқали ҳам бизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмоқчи бӯлади.


​#Сӯраган_эдингиз

Тирноқ ва сочни олгандан сўнг ахлатга ёки бирор ерга ташлаб юбориш ҳукми.

Савол: Тирноқларни кeсганда ёки сочни олгандан кeйин уни кўмиш шартми?
Чунки, ҳозирда баланд қаватли замонавий уйларда яшовчи мўмин-мусулмонлар бу борада тафриқага тушиб қолмоқдалар. Соч ва тирноқни кўмиш учун жой топиш муаммо. Ахлатга ташлашдан қўрқамиз. Нима қилиш керак?

Айниқса, сартарошхоналарда сочларимизни олдирганимиздан кейин у сочларимизни йиғиб олиб, яна қайгадир кўмиш анчагина қийинчиликлар туғдиради, тўғрироғи, бунинг имкони ҳам йўқ. Шундай ҳолатларда нима иш қилсак, шариатга мувофиқ бўлади?

Жавоб: Аллоҳ таъолодан тавфиқ сўраган ҳолда ушбу савол юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Тирноқлар, соч ёки мўйловни қисқартириб, кейин уларни ташлаб юборишнинг ҳеч қандай айб жойи йўқ. Уни ахлат билан бирга ёки бошқа бир шундай нарсаларга мўлжалланган жойга
ташлаб юборишнинг ҳам ёмон жойи йўқ.
Чунки, уларни албатта ерга кўмиш шарт эмас. Аммо, имкон бўлса, қийинчилик туғдирмаса, диндаги афзал амаллар борасида яхшироқ иш қилинган бўлади.

Соч ва тирноқларни олганда уларни ерга кўмиб ташлаш ҳақида бир қанча ҳадислар кeлган, аммо уларнинг бирортаси саҳиҳ эмас.
Имом Байҳақий “Шуъабул-иймон” асарларида айтадилар: “Соч ва тирноқларни ерга кўмиб ташлаш ҳақидаги ҳадис бир қанча манбалардан ривоят қилинган, (бироқ) уларнинг ҳаммаси заифдир.
Жамолиддин аз-Зайлаъий ал-Ҳанафий.
"Насбур рояти тахрижи аҳадийси ал-Ҳидаяти" (1/189).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Соч ва тирноқларни (ерга)кўмиб қўйилади. Лeкин агар бундай қилинмаса, унда ҳeч қандай зарар (ёмонлик) кўрмаймиз”
(Ат-Таражжул). 19-бeт).

Хулоса шуки, ахлат идишига ёки бошқа бир шундай нарсаларга мўлжалланган жойга соч ва тирноқ қолдиқларини ташлашда шаръан ҳеч қандай монеълик йўқ.
Кeсилган тирноқларни ёки олинган сочни кўмиш инсоннинг ва унинг барча аъзоларининг муқаддаслиги сабабли тавсия этилади, холос. Аммо уни кўмиб ташлашда имконсизлик ёки қийинчилик, машаққат туғилганда, уларни ташлаб юборишнинг ҳеч қандай зарари йўқ.
Изоҳ: бироқ, ташлаш мумкин экан деб уларни дуч келган жойга ташлаб юборилмаслигини ҳам инобатга олишимиз керак бўлади.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xolis_eslatma


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xolis_eslatma


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xolis_eslatma


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xolis_eslatma


Репост из: Doniyor Qori
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кеч_кирганда "Бақара" сурасидаги охирги икки оятнинг ӯқилиши тунги бало-офатлардан сақлаши ҳақида 

Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кеч кирганда Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, унга кифоя қилади", дедилар” 
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Изоҳ: Яъни ўша кечаси бўладиган турли бало-офатлар етишидан кифоя қилади. Ёки ўша кечаси таҳажжуд намозига қоим бўлишига кифоя қилади.
Валлоҳу аълам.


👉🏼 @doniyorqori

Показано 20 последних публикаций.