Туркий сармоя фондининг устав капитали 600 миллион долларгача ошириладиМаблағлар савдо, микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Туркий инвестиция жамғармаси таъсисчилари унинг устав капиталини оширишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
14-феврал куни Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар тадбиркорларининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Тадбир Туркий инвестиция жамғармаси ва Турк дунёси Савдо-саноат палаталари иттифоқи томонидан ташкил этилди.
Йиғилишда ўзаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, сармоя киритишни рағбатлантириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Туркий давлатлар ўртасидаги сармоявий ва ишбилармонлик салоҳиятини мустаҳкамлаш учун ТДСПИ ва ТИЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳужжатда инфратузилма ва савдо лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришни ошириш кўзда тутилган. Бу ТДТ мамлакатлари ўртасида бизнес имкониятларини яратиш ва савдо ҳажмини оширишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда Туркий инвестиция жамғармаси устав капиталини 20 фоизга – 600 миллион долларгача ошириш маълум қилинди. Ўзбекистон бирлашган ҳудудий ҳамжамиятларнинг жорий йил май ойида ўтказилиши режалаштирилган тадбиркор аёллар форумини ўтказиш жойи сифатида Нукус шаҳрини танлашни таклиф қилди. Бундан ташқари, учрашувда бир қатор инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилди.
Туркий инвестиция жамғармасини яратиш ташаббуси илк бор Туркия президенти Ражаб Тоййиб Ердўғон томонидан 2022-йил кузида Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида илгари сурилган эди. У ўз фаолиятининг истиқболли йўналишлари сифатида савдо, транспорт ва энергетика соҳаларини номлади.
2023-йил март ойида бўлиб ўтган ТДТ саммитида устав капитали 500 миллион доллар бўлган инвестиция фондини ташкил этиш бўйича келишув имзоланган эди. Унинг шартларига кўра, республика 70 миллион долларга инвестиция фондининг 2000 дона аксиясини олди, ўша йилнинг ноябр ойида шартнома ратификация қилинди.
〽️〽️〽️
Поделитесь:
https://t.me/joinchat/LQvp64sPGcg1MjUy| INSTAGRAM | САЙТ | TELEGRAM |