Биласизми, аввалги даврларда презервативлар фақат шифокор тавсияси билан ишлатилар эди.
Уларнинг асосий вазифаси венерик касалликлар, айниқса, сифилис ва гонореядан ҳимоя қилиш бўлган. Илк презервативлар пахта матоси, ҳайвон териси ёки ичакларидан ясалган бўлиб, улар фақат тиббий мақсадларда қўлланилган.
Фақат XX асрнинг ўрталаридан бошлаб латекс ишлаб чиқарилиши ва оммавий тарзда тарқалиши натижасида презервативлар контрацепция воситаси сифатида кенг қўлланила бошлади. Бу эса инсониятнинг сексуал ҳаётига улкан таъсир кўрсатган.