Доктор Гулбаҳор


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


- Превентив ва интегратив шифокор
- Илмий табобат мутахассиси;
- Педиатр шифокор;
- Тажриба + 20;
Мурожаат учун: @zaytun_med
Манзил: https://g.co/kgs/kFrsLg
Канал аёллар учун.
Эркаклар учун эса: @DoktorAlijon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Тушуняпсизларми ишқилиб 🙄


Прогестерон "ўғирланиши" синдроми ва прегненолоннинг аҳамияти
Стресс сизда доимий чарчоқ, ҳайз бузилишлари ва гормонал мувозанатсизликка сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат прогестерон "ўғирланиши" синдроми деб аталади. Бу ҳолатда организм прегненолон моддасини асосан кортизол (стресс гормони) ишлаб чиқариш учун сарфлайди, бу эса прогестерон камайишига олиб келади.
Прегненолон – барча гормонларнинг "онаси"
Прегненолон – бу стероид гормонларининг асосий манбаи бўлиб, у қуйидаги муҳим гормонларнинг синтези учун зарур:
✔️ Прогестерон – ҳайз цикли ва ҳомиладорлик учун муҳим
✔️ Кортизол – стрессга қарши курашувчи гормон
✔️ Тестостерон – мушаклар тонуси ва либидо учун зарур
✔️ Эстрогенлар – тери, қон томирлар ва репродуктив тизим учун муҳим
✔️ ДГЭА (дегидроэпиандростерон) – половой гормонларнинг предшественниги

Прегненолон қандай синтезланади?
Прегненолон холестериндан синтезланади (Садуева П.С. ва бошқ., Халқаро экспериментал таълим журнали, 2015, № 3-3, Б. 314-315). Шунинг учун организмда етарлича фойдали ёғлар бўлиши шарт.
Агар қизлар фойдалик ёғларни чеклаб юборса, бу прегненолон етишмовчилигига, натижада ҳайз циклининг бузилиши ва эрта климаксга олиб келиши мумкин.
Тадқиқотларга кўра, прегненолон даражаси 30 ёшда энг юқори нуқтага етади, сўнг пасайиб боради ва 70 ёшда 40%га тушади (PMID: 19591292). Бу менопауза даврида гормонлар пасайиши билан боғлиқ бўлиб, агар прегненолон даражаси қўллаб-қувватланса, организм керакли гормонларни синтез қилишда давом эта олади. Шунинг учун менопауза даврида прегненолон қўшимча қўллаш самарали бўлиши мумкин.
Прогестерон камайишига сабаблар
❗ Доимий стресс ва кам ухлаш
❗ Жирларнинг етишмовчилиги
❗ Ёш ўтиши ва гормонал ўзгаришлар
📌 Кейинги мақоламда прогестеронни гормонсиз қандай ошириш мумкинлиги ҳақида ёзаман!
Сиз бу синдром ҳақида билингизми? Рационингизда етарлича фойдали ёғлар борми? Изоҳда ёзинг!

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


Прогестерон етишмовчилиги – оғриқли ҳайзнинг асосий сабаби

Лютеин фазасида (15-28 кун) прогестерон максимал даражага чиқиб, организмни эҳтимолий ҳомиладорликка тайёрлайди. Агар уруғланиш содир бўлмаса, сариқ тана йўқолади, прогестерон камаяди ва эндометрий кўчгани учун ҳайз бошланади.

Агар прогестерон етишмовчилиги кузатилса, бу ҳайз циклининг бузилиши ва бир қатор муаммоларга сабаб бўлади:

📌 Оғриқ ва спазмлар
Прогестерон камайганда простагландинлар миқдори ошиб, бачадоннинг қисқаришини кучайтиради ва бу ҳайз вақтида кучли оғриқни келтириб чиқаради (Буралкина Н.А. ва бошқ. Патогенетик ёндашув дисменореяни даволашда. Акушерство ва гинекология, 2016; 8: 112-115).

📌 Шиш ва оғирлик ҳисси
Прогестерон организмда сув-туз мувозанатини тартибга солади. Унинг камайиши танадан суюқлик чиқарилишини секинлаштириб, шишлар пайдо бўлишига сабаб бўлади (PMID: 18580296).

📌 Кўкрак ҳассослиги ва оғриғи
Прогестерон камайганда кўкракдаги альвеолалар кенгайиб, киста шаклланиши мумкин (Seidlova-Wuttke, D., Wuttke, W. Clin Phytosci 3, 6 (2017)). Шунингдек, аёлларда предменструал мастодиния (ҳайз олдидан кўкрак оғриғи) ривожланиши мумкин (Ч. Н. Мустафин. Гормональная регуляция молочных желез и предменструальный синдром, 2018).

📌 Асабийлик ва уйқусизлик
Прогестерон камайганда асаб тизими издан чиқади:
🔸 асабийлик ва ташвиш пайдо бўлади,
🔸 уйқу бузилади,
🔸 депрессияга мойиллик ошади.

Бу ҳолат конвульсия (тутқаноқ) хуружларига ҳам таъсир қилиши мумкин (Иловайская И. А. ва бошқ. Прогестерон ва унинг аналогларининг марказий нерв тизимига таъсири // Доктор.Ру, 2016, № 7 (124), 73–77).

📌 ПМС ва прогестерон камайиши
Олимлар ПМС (предменструал синдром) ривожланишининг асосий сабабларидан бири менструал циклинг иккинчи фазасида прогестерон камайиши эканлигини таъкидлашади (Иловайская И. А. ва бошқ. Доктор.Ру, 2016; Лебедев В. А., Буданов П. В., Пашков В. М. Трудный пациент, 2008, №1).


Прогестерон нима учун камаяди?

Бунга асосий сабаб стресс! Кейинги постда бу ҳақда батафсил ёзамиз.

👇 Сиз ҳам оғриқли ҳайз муаммосига дуч келганмисиз? Изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг!

Бундай холатларда нима қиласиз?

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

282 0 6 12 18

Оғриқли ҳайз: сабаби нима?

Аёлларнинг икки тури бор:
✅ Биринчиси – ҳайз даврини деярли сезмайди.
❌ Иккинчиси – ҳар ой кўкрак оғриғи, қоринда дамланиш, шишлар, апатия, кайфият ўзгариши ёки асабийлик билан юзма-юз келади.

Статистикага кўра:
📌 50-90% ўсмир қизлар ва ёш аёллар дисменорея – оғриқли ҳайз билан дуч келади.
📌 52,9% аёлларда ПМС симптомлари иш самарадорлигини пасайтиради.
📌 24,5% аёлларда ижтимоий ҳаётга салбий таъсир қилади.
📌 23,1% аёлларда эса ҳамкасблар билан муносабатларга зарар етказади.

Ҳайз вақтида оғриқ бўлиши табиий ҳолат эмас! Бу ҳолатга кўникиш эмас, балки сабабини аниқлаш ва бартараф этиш керак.

Оғриқли ҳайз сабаби

Бунинг асосий сабаби – прогестерон гормони етишмовчилиги. Прогестерон – ҳайз циклини тартибга солувчи муҳим гормон.

Ҳайз циклининг икки фазаси

1️⃣ Фолликуляр фаза (1-13 кун)
🔹 Фолликуллар ўсиб, эстроген кўпайиши орқали эндометрий қаватининг ўсиши юз беради.
🔹 Овуляцияга тайёрланган бир фолликула етилади.

2️⃣ Лютеин фазаси (15-28 кун)
🔸 Овуляциядан сўнг фолликула ўрнида сариқ тана ҳосил бўлиб, прогестерон ишлаб чиқаришни бошлайди.
🔸 Бу гормон эндометрийга таъсир қилиб, уни эҳтимолий ҳомиладорликка тайёрлайди.

⏳Давом этайликми?
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

634 0 28 9 68

Оххо смайликларни ёндирибсизларку, ин ша Аллах бўшасам пост қиламан. Унгача сизлар яқинларингни каналимизга таклиф қилиб туринглар


Қизлар оғриқли ҳайз мавзуси қизиқми?
Қизиқ бўлса смайлик билан ифодаланг.😊

1k 0 4 26 274

🌙 Рамазонда соғлом бўлинг!
"Рамазоним – Шифоим" курси билан нафақат рўза тутинг, балки соғлиғингизни мустаҳкамланг!

Рўза – бу нафақат ибодат, балки табиий шифо!
❌ Нотўғри таомланиш – беҳоллик ва ҳазм муаммоларига олиб келади.
✅ Тўғри усул – организм тозаланиши ва куч-қувват ошишига сабаб бўлади!

Курсда сиз нимага эга бўласиз?

Саҳар ва ифтор учун энг фойдали таомлар
Рўза вақтида энергияни сақлаш сирлари
Соғлом ҳазм ва иммунитетни мустаҳкамлаш усуллари
Рамазондан кейин саломатликни тиклаш
Рўза нафақат ибодат, балки табиий табобатдир!


Ушбу курс орқали соғлом ва енгил Рамазон ўтказинг!

Нархи суппер арзон атиги 150.000 сўм 1мартга қадар чегирма билан.

–—————————————————
✉️ Рўйхатдан ўтиш учун:

🌐 https://t.me/tabobatdarslar

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

1.2k 0 28 11 13

РН баланси: тана учун аҳамияти ва нормал кўрсаткичлар
📌 РН нима?
РН – бу кислота-ишқор мувозанати, у организм суюқликларининг қанчалик кислотали ёки ишқорли эканлигини кўрсатади. Шкала 0 дан 14 гача бўлиб, 7 – нейтрал ҳолат.
РН < 7 – кислотали муҳит
РН = 7 – нейтрал муҳит
РН > 7 – ишқорий муҳит
🩸 Қоннинг нормал рН даражаси
✅ Қон рН – 7,35 – 7,45 оралиғида бўлиши керак.
Тана бу диапазонда рНни сақлаб туриш учун нафас олиш, буйраклар ва махсус буфер тизимларидан фойдаланади.

⚠️ РН балансининг бузилиши
1️⃣ Ацидоз (қон рН < 7,35) – қонда кислоталилик ошиши
Сабаблари:
🔸 Ҳаддан ташқари кўп ҳайвон оқсиллари истеъмоли
🔸 Газли ичимликлар, шакар, ширин бўлган овқатлар
🔸 Стресс ва кислород етишмовчилиги
🔸 Йоғли ва тез ҳазм бўлувчи овқатлар
Белгилари:
🔹 Чарчоқ, уйқучанлик
🔹 Бош оғриғи, диққатни жамлай олмаслик
🔹 Мушаклар оғриғи, бўғимларда ноқулайлик
🔹 Терида тошма, ҳаддан ташқари ёғлилик
2️⃣ Алкалоз (қон рН > 7,45) – қонда щёлочлилик ошиши
Сабаблари:
🔸 Узоқ вақт очлик
🔸 Буюрак муаммолари
🔸 Кальций ва магний кўплиги
🔸 Кўп миқдорда сода ёки ишқорли маҳсулотлар қабул қилиш
Белгилари:
🔹 Қўл-оёқларда қалтираш
🔹 Юрак уриши тезлашиши
🔹 Оғизда қуруқлик
🔹 Нерв тизими ҳаддан ташқари ҳаяжончан бўлиши
🥦 РН балансини қандай сақлаш мумкин?
✅ Соғлом овқатланиш: кўпроқ яшил сабзавотлар, ўртача оқсил, мевалар
✅ Кислород етишмовчилигидан қочиш: тоза ҳавода сайр қилиш
✅ Стрессни камайтириш: тўғри нафас олиш, уйқу ва дам олиш
✅ Тоза сув ичиш: кунлик нормани ўлчаш (2 литргача)

Сизга рНни текшириш ёки организмдаги мувозанатни тиклаш бўйича маслаҳатлар керакми?

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


Запись берилади ин шаа Аллоҳ


Суҳбат записи керакми?
Нима қилишни биласизларааа?
200 тадан ортиқ бўлса...

Шахсийимга ёзманглар, жавоб бермайман.

Консултация учун @zaytun_med

1.3k 0 1 20 280

Бошлаймиз, йиғиламиз.
Саволлар шу ерга

1.5k 0 5 116 31

Овозли суҳбат қилмай қўйдикми?
Смайлик сонига қараб овозли суҳбат қиламиз😊
100 тадан ортса бугун 19:00
Акс холда кейинроқ, ўйлаб кўраман.

1.6k 0 1 13 180

Ёқдими?
Нимадир ўрганяпсизми?


Хулоса

✅ Адаптогенлар – стрессга мослаштирувчи воситалар
✅ Имуностимуляторлар – иммун тизимини кучайтирувчи воситалар
✅ Иммуномодуляторлар – иммун тизимини мувозанатловчи воситалар
✅ Иммунсупрессорлар – иммун тизимини сусайтирадиган воситалар

✔️ Женьшень – адаптоген ва иммуномодулятор
✔️ Радиола (олтин томир) – адаптоген ва иммуномодулятор
✔️ Эхинацея – иммуностимулятор
✔️ Куркумин – иммуномодулятор ва иммунсупрессор (ҳолатга қараб)

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


4️⃣ Иммунсупрессорлар

Таъсири:

Иммун тизимини пасайтиради.

Аутоиммун реакцияларни тўхтатади.

Яллиғланишни сусайтиради.


Мисоллар:
✔️ Глюкокортикоидлар (преднизолон, дексаметазон)
✔️ Циклоспорин (кўчириб ўтказилган органларда)
✔️ Куркумин (аутоиммун реакцияларда)
✔️ Чучукмия илдизи.

Қачон керак?
✅ Аутоиммун касалликларда (ревматоид артрит, АИТ, псориаз)
✅ Трансплантация қилинган аъзоларни сақлаб қолиш учун.

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


2️⃣ Иммуностимуляторлар

Таъсири:

Иммун тизимини кучайтиради.

Лимфоцитлар ва макрофаглар ишлаб чиқарилишини кўпайтиришга ёрдам беради.

Бактерия ва вирусларга қарши ҳимояни кучайтиради.


Мисоллар:
✔️ Эхинацея
✔️ Астрагал
✔️ Куркума
✔️ С витамин
✔️ Чеснок
✔️ Женьшень

Қачон керак?
✅ Иммун тизими пасайганида
✅ Кўп шамоллайдиган одамлар учун.
✅ Вирусли инфекцияларда.

🔴 Аутоиммун касалликларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


3️⃣ Иммуномодуляторлар

Таъсири:

Иммун тизимини ҳолатига қараб фаоллаштиради ёки сусайтиради.

Агар иммунитет паст бўлса – кучайтириши мумкин.

Агар иммун тизими ҳаддан ташқари фаоллашган бўлса – сусайтиради.


Мисоллар:
✔️ Женьшень
✔️ Куркумин
✔️ Радиола (олтин томир)
✔️ Ашваганда
✔️ Солодка

Қачон керак?
✅ Автоиммун касалликларда (мувозанатни сақлаш учун)
✅ Сурункали яллиғланишда
✅ Иммун тизими нотўғри ишлаганда.

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


Адаптогенлар, иммунсупрессорлар, иммуномодуляторлар ва иммуностимуляторлар фарқи

1️⃣ Адаптогенлар

Таъсири:

Ҳаддан ташқари стрессда организмни мослаштиради

ГГН (гипоталамус-гипофиз-надпочечник) ўқини мувозанатлайди

Кортизолни юқори бўлса туширади, паст бўлса кўтаради.


Мисоллар:
✔️ Ашваганда
✔️ Женьшень
✔️ Радиола (олтин томир)
✔️ Левзея
✔️ Элеутерококк

Қачон керак?
✅ Ҳар доим чарчоқ ҳисси бўлса
✅ Стрессдан кейин тикланиш учун
✅ Гормонлар мувозанатини яхшилаш учун.
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


Яшанглар👍👍👍👍👏👏👏👏
Яқинда бизга иш қолмай қолади бу кетишда 🙈


Иммуномодулятор
Иммуностимулятор
Иммунсупрессорлар
Нима фарқи бор?

Тиббий саводхонликни оширамиз👀

Показано 20 последних публикаций.