Dilnur Kamilov blogi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Муллаларнинг масжидда, тўйда, бирор маросимда қилаётган маърузалари ёзиб олиниб тарқатилиши тақиқланиши керак. Кўп ваъз-даъватлар дунёвий қонунчиликка зиддир.

Мулла масжид прихожанларига масжид ичида нотация ўқийверсин. Тв орқали ҳидоят сари сингари кўрсатувларда майли минбар берилсин. Аммо халқни жаҳон ахборот воситалари орқали оммавий заҳарлашларига чек қўйиш даври келди.

Мулла тўйда 15 дақиқа вайсаши учун лицензия оларди, авваллари. Хуллас бу сохани янада жиддий контролга олиш керак.
Биз инквизиция бўсағасида турибмиз!

https://t.me/dilnur79


Телеграм каналларда тарқатилган хабар:

❗️Тошкентда бир киши Телеграмдаги овозли хабари учун 5 йилга қамалди.

Тошкентда 34 ёшли эркак олти йил аввал юборган овозли хабари учун 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. Унда у Ўзбекистон қонунлари “шариат меъёрларига зид” эканини таъкидлаган.

⚠️ Хабарлар билан эҳтиёт бўлинг - ҳозир барча чатларни, ҳатто энг эскиларини ҳам текширинг!
****************
Менинг муносабатим:
Одатда овозли хабарнинг ўзи учунгина бундай срокка қамаб юборишмайди. Албатта суд-тергов материалларидан хабардор бўлмай аниқ гап айтиш қийин. Амалиётда тез-тез учрайдиган вазиятлардан муҳтамал хулоса қилсак, Ўзбекистон конституциявий тузумига, қонунларига шариатни ҳилоф келтириб фикр билдиргичлар албатта амалга ҳам босқичма-босқич ўтиб боришади. Аввал ният қилади, нияти мақсадга кўчади, сўз бўлиб лафзда ифода қилинади ва амалда татбиқ қилиш ишларига ўтилади.

Ўзбекистон конституцион тузуми ва қонунларини тан олмай, “фақат шариат ҳоким бўлиши керак, дунёвий қонунлар тоғут, тоғутга қарши жиҳод қилиш фарзи айн” дейдиганларнинг бузилган мафкурасида срок давности деган тушунча йўқ. Ундайлар 5 йил олдин айтганми бу гапларни, кеча айтганми, бунинг ҳам аҳамияти йўқ. Асосийси айтган. Демак жазо муқаррар бўлиши шарт.
Шариат бўтқаси билан тўйинган миялар мана шу каби сассиқ ниятларни ҳаёлдан тилга кўчирдими, эртага албатта амалга ҳам ўтадилар. Чораси шулким, уларни келган жойида тўхтатиб зиндонга улоқтириш жоппа-жоиз. Қолган биродарлари кетларини шундай қиссинларким, чизиғи кўринмасин!

https://t.me/dilnur79


Ироқ парламенти шариат қонунларига мурожаат қилиб, мамлакатда қизлар учун турмуш ёшини 18 ёшдан 9 ёшга тушириш тўғрисидаги қонунни қабул қилгач, пеdoфил умматнинг иштаҳаси очилиб кетди ва эндиликда очиқ-ошкор 9 ёшли “Оиша”ларга ёппасига уйлана бошлашди.

Суратдаги пеdoфил 35 ёшдаги эркак бўлиб, 9 яшар гўдакнинг ҳаётини расво қилишнинг дастлабки кунини тўй қилиб нишонламоқда.

Албатта бу жирканч умматвакилига қўшиб қизнинг ота-онасини ҳам бирдек айблаш лозим. Чунки мияси дин билан акашак қилинмаганида эди, минг қонун чиқса ҳам ўз гўдагининг ҳаётини жаҳаннамга айлантирмаган бўларди.

Шариат=Жаҳолат!

Яшин тезлигида динийлашиб кетаётган Ўзбекистонда ҳам яширин педоумматвакиллари ашинча.

Бу иллат билан барча куч ва ресурсларни ишга солиб курашилиши лозим ва лобуддир!

https://t.me/dilnur79


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёзувига кўра Туркияда машҳур бўлган Нақшбандиянинг битта йўналиши Манзил тариқати ичидаги уруш шекилли.

Ақийда талаш, имон талаш….
Ҳамма ёқ фақат “Анал Хаққ”

Бу абгор вазият Мустақиллигимизнинг бош йилларида бизда содир бўлган. Масжид масжидга қарши қурол кўтарган, сўпилар билан салафийлар ўзаро қирпичоқ бўлишган.

Эрдўғон Туркияни дин билан аллалаб бошқариши даврида Туркия мутаассиблик ботқоғига ботти.

Кескин дийнийлашиб, мутаассиблашиб ва экстремистлашиб бораётган Ўзбекистон Туркиянинг бу хато йўлидан асло юрмаслиги ҳам фарз ҳам қарз. Авлодлар буни кечирмайди. Шу боисдан бугун Ўзбекистонда радикализм ва фанатизмга қарши кўрилаётган ҳар қандай чораларни қўллаб-қувватлайман. Динчи шариатчилар билан ўйнашиб бўлмаслигини 8 йиллик давр исботлаб қўйди!

https://t.me/dilnur79




#Қишлоқдаги_ҳангомалар

Тунов куни фермамизда ғалати авария содир бўлди.

Умумий ҳисобда 900 бош қорамолнинг рационидаги 3-4 хил овқатини қориштириб, тайёрлаб бўлиб қайтаётсам, дойка биносининг томидан шаршара бўлиб суюқлик оқяпгани узоқдан кўринди. Визилдоғимни визиллатиб дойка биносига шошдим. Етиб келиб қарасам жаннатнинг ўзгинаси. Ариқлар тўла сутлар оқади деганларидек, тепадан пастга сутнинг бундай нузулатини биринчи кўришим. Ер эса тўпиғимгача сут. Тонна-тонна сут ерда ариқ бўлиб оқиб ётибди.

Ичкарига чопдим. Соғувчи 2 та аёл ҳеч нарса билан иши йўқ, ҳуштак чалееееб сигирларни соғиб ётишибди.

Уларга “соғишни тўхтат” деб ўшқирдиму, худди голливуд киноларида фалокатга учраган подлодка ичидаги матрос сингари система коммуникациялари жойлашган подвалга темир зинапоялардан осилиб сакраб тушдим.

“Самовар” ёрилган ва система сбой бериб қандайдир тарзда сутни ҳаво чиқадиган трубага ҳайдаворган. Хуллас цистернадаги сут ўша труба орқали ташқарига отилган.

Подвалдан икки марта ҳатлаб тепага чиқдиму система аппаратлари жойлашган хонага чопдим ва системани ўчирдим. Анави хахляндиялик хотинлар “нима бўлди?” деб бақрайиб туришибди. “Ташқарига чиқ, кўрасан нима бўлганини” дедим. Иккаласиям ташқарига чопди. Ерда оқиб ётган сутни кўриб “айб бизда” деб ўйлаб қолишди шекилли, энди нима қиламиз деб йиғи-сиғи қип кетса борми……. Уларни тинчлантирдим, айб уларда эмаслигини тушунтирдим.

Зудлик билан фермерга қўнғироқ қилиб тез етиб келиши кераклигини айтдим. Етиб келди ва ҳолатни кўздан кечириб, “катастрофа бўпдию” деди иршайиб. Кунига 30 тонна сут топширади, шунинг камида 15 тоннаси оқиб кетди, у эса пинагиниям бузмади. Ҳозир тўғирлаймиз деб запасной системани очди ва аёлларга соғишни давом эттиришини буюрди.

Усталарни чақирди.

Р.S. Булардек беғам одамларни кўрмаганман.

https://t.me/dilnur79


#қишлоқдаги_ҳангомалар

Данияда 9-синфни тугатгач ёшлар 2-3 йиллик касб-ҳунар мактабларига боришади. Қишлоқ ёшлари асосан farmschool га боришади. Ўқиш 2 йиллик.Ҳар ярим йилда 1 йил практика.

Бугун яна битта қизчани шогирдликка беришди. Шу кетишда ёмонмас, бу ҳудудлар ёшларини фермерликка тайёрлаб бораман шекилли)))

Манга “Greatest of all time” деб сифат юклашяпди))) Кўрсатганига шукр. Бу иборани ҳар бир ишда олдинда бўлганларга қўллашар экан.

Вэй менчи ғирт қишлақи бўп кетяппанчи омалекин😀

https://t.me/dilnur79


#Қишлоқдаги_ҳангомалар

Ишхонамизда Фин исмли тракторчи амаки бор. Тракторларни бошқаришни шу амакидан ўрганганман. Механизаторлик бўйича устозим.

Фин ўғлини олиб келиб, “Камил, ферма ишларини ўзинг ўргат боламга, ҳозир каникулда бекорчи бўп юрмасин, ўзига бир оз пул ҳам ишлаволади”-деди. Ўғли Питер университетнинг 1-босқичида ўқийди. Ўта маданияти юксак ва одобли бола. Қунт билан иш ўрганяпди.

Бугун отасининг ёнига бориб, “Ўғлинг зўр бола, тарбияси ҳамда маданияти юксак даражада, раҳмат шундай фарзанд ўстирганингга”- дедим.

Фин эса “Йўқ-йўқ, болам онасига тортган манга эмас, ман эса…….” -дея қўлини бир силтади.

Бола отасининг битта қарашидан хайиқиб туради. Шундоқ бўлсада ота ўзини пастга олиб, бир оғиз сўз билан аёлини улуғлаб, эътироф этиб қўйди.

https://t.me/dilnur79


Канаданинг собиқ Бош вазири Жастин Трюдо нинг «Канада АҚШ нинг бир бўлаги бўлишига биттаям шанс йўқ” деб ёзган твитига Илон Маск қуйидагича жавоб қилди:
“Ҳой қиз, сан энди Канада ҳокими эмассан ва нима дейишингнинг аҳамияти йўқ!”
***********
Ўртағлар, силар ўтирибсилар “фалончи мени хақорат қилди, ишчанлик обрўйимга путур етказди” деб🤣🤣🤣

https://t.me/dilnur79




2022 йил 2 январь. Қозоғистон.

“Қонли январь” деб ном олган ушбу қўзғолон ҳали ёдимиздан кетмади.

Қозоғистонда газ нархи кўтарилиши оқибатида халқнинг норозилиги ошди. Жанаозенда бошланган ушбу норозилик акцияси 3-4 январга келиб Олмота, Оқтау, Атирау, Уральск, Оқтўбе, Чимкент, Тараз, Қизилўрда, Толдиқўрғон ва ҳаказо катта шаҳарларга ўрмалаб кетди.

Намойиш иштирокчилари иқтисодий талаблардан сиёсий талабларга ўтиб кетишди. 4—5 январь кунлари Олмотадаги тинч намойиш қонли тартибсизликларга айланиб кетди. Ҳукумат бинолари ёндирилди, морадёрлик авж олди. Ҳукумат эса назоратни тўлиқ йўқотди. Намойишчилар Олмота аэропортини қўлга олдилар. Тартибни сақлаш учун чиққан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар отрядларига ҳужумлар уюштирилди ва 238 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўлдирилди.

Бошланишида гўёки тинч намойиш бўлиб бошланган митинглар барча йирик шаҳарларда қон-қирғинга айланди-қўйди.
Чунки намойиш қилаётган аҳоли орасига ҳар доимгидек бир хил белгиланган гуруҳлар (провокаторлар)киритилди.

Ҳукумат газ нархи ошишини тўхтатди, намойишчилар томонидан талаб қилинган амалдорларни ишдан олди, Президент Тўқаев охир-оқибат Вазирлар кенгашини тарқатиб ҳам юборди. Лекин қонли намойиш баттар кучаяверди. Оммавий васвасага учраган оломонни эндиликда ҳеч қайси ечим қониқтирмас эди.

Президент Тўқаев ОДКБ доирасида Россияга мурожаат қилди. Ўрис кириб келди ва антитеррор амалиёти расман эълон қилинди.
Ҳеч қайси шартга рози бўлмай анархия ва хаос чиқариб мамлакатни пароканда қилаётган оломонни ўрис аямай қириб, куч билан бостиришни бошлади.

Касым Жомарт Тўқаев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қимирлаган жонни огоҳлантиришсиз отиб ташлашга буйруқ берди.
Миясини йўқотиб ваҳшийлашган қозоқни ўрис мазза қилиб отиб, қириб, шу куннинг ўзида (7 январь) назорат қўлга олинганини эълон қилди.
Аҳоли орасида қанча одам қирғин қилингани аниқ эмас.
Бу унутилмас яқин тарих.
****************************
Савол: Бу тупой оломон худди шундай қўзғолонни бизда бошлаб берса, тинчликпарвар ёрдам кучи сифатида ким чақирилади?
Энанг билан хотинингни ўрис зўрлаб, эринг ва болангни овда қуён отгандек отишини истайсанми эй яғирлар?

https://t.me/dilnur79


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Йиртиқкалиш”дан илҳомланган яна битта бечора. Бу сафар суицид билан шантаж қилиняпди😀

Сал кейинроқ батафсил тўхталаман

https://t.me/dilnur79


Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг Дамашққа сафари ва Жўлоний билан учрашувидаги салом-алиги немис форумларида ҳалиям мавзу бўп ётибди.

Жўлонийнинг қўл узатиб саломлашмагани расмий ОАВ ларда ҳам, блогосферада ҳам, сиёсатшунослар орасида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу учрашувда ҳеч қандай лажа бўлмаган. Бербокка олдиндан қўл узатиб кўришмаслик хақида айтилган.

Эсдан чиқармаслик керакки Жўлоний шариат, бўлиб ҳамки ғирт шаръий террор даъвоси билан сиёсий майдонга кириб келган шахс. У узоқ йиллардан бери террорчи ташкилотларнинг раҳбари бўлиб фаолият юритган. Қўл узатиб,ачомлашиб кўришишни кутиш ахмоқлик бўлар эди.

Фақат Бербокхонимга шариатчининг ёнига кетаётгани яхшироқ тушунтирилиши керак эди. Классик либосда ва бошига харир шарф ташлаб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бу учрашувда албатта пулдан, молиявий ёрдамдан сўз очилди. Бу шариатчилар қизиқда, шу ўлгур копирларнинг пули доим керак. Ўзлари харому пуллари ҳалол.

Анналена Бербок агар Сурия аёллар ҳуқуқини таъминласагина ЕИ томонидан молиявий кўмак берилишини очиқ маълум қилди. Евроиттифоқ Суриядаги исломчи тузилмаларга бир тийин ўтказмаслигини айтди.

Аёлларга ҳадд белгилаб, қозилик қилиб уларнинг пешонасидан отиб юрган террорчининг бугун Сурия Адлия вазири этиб тайинланганини ҳисобга олсак, Бербокнинг ЕИ номидан етказган шартлари қанчалик амалга ошади, буниси мавҳум.

Шариат- аёллар кушандаси!
https://t.me/dilnur79


Жўлоний ва Бербок учрашуви


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳалол насия!

https://t.me/dilnur79


Rassom Tuz дан яна битта шедевр:

Большевик деган гапни эски авлод билади. "кўпчилик" деб таржима қилинади.
1903 йил Лондонда рус сўлчилар қурултойида Маркс ва Энгелс тарафдорлари бўлган ақлли озчилик социал демократлар ва радикал кўпчилик коммунистларга айрилди.
Бу икки гурух "меншевик" ва "большевик" номини олди.

Россияда чор онтарилиб Керенский бошчилигида демократик муваққат ҳокимият тузилганида большевиклар ҳукуматни қўлга олиб демократик интилишларни стоп қилиб 70 йилга чўзилган қизил террорни бошлайди.
Бу холатда агрессив "кўпчилик" мўътадил ва ақлли "озчилик"ни енгади.

Аҳоли васвасаси доим ҳам тўғри бўлавермайди. 1937 йили немис халқи кўпчилик овоз билан Гитлерни сайлагани ортидан келган қирғин касофат бунга гувоҳ.

Авом ақллиларни эмас популистларни севади. Масалан Самарқанд аҳолиси олим ва донишманд Улуғбекни севмаган, ҳатто бир марта у сафардан қайтганида шаҳар дарвозасини ëпган.

Ахмоқона гапни миллион одам айтса ҳам бу гап аҳмоқона бўлиб қолаверади. Миллионта жинни бир ерга келса миллионта жинни бўлади холос.

Давлат популистларга ëн бермай ақл¸ мантиқ¸ қонун ва миллатга нима фойда деган логикадан келиб чиқиши керак. Отатурк¸Тетчер ëки Ли Куан Ю каби.

Сингапур реформатори Ли Куан Ю ғоялари аҳолининг кўпчилигига ëқмаган. Худди касал одамга укол олиш ëқмагани каби. Аммо Ли Куан Ю жохил оломон талаби билан эмас балки бу халққа нима яхши бўлади деган қоида билан ишлаб бу ярим вахший Сингапурни ривожлантириб бой ва бадавлатга айлантирди.

Худди шу шаклда Мустафо Ғози Пошшо Камол Отатурк ҳам балчиққа ботган усмонли халифалигини замонавий¸ демократик ва Ўрта шарқдаги стабил оëқда турган республикага айлантирди.

Нега Британия Бош вазири Маргарет Тетчер темир хотин дея ном олганини биласизми?
Тетчер ахоли кўз ëшига қарамай Британияни янаям кучли қудратли ва барча интиладиган жозиба маркази қилгани учун бу номни қозонди.

Ҳаво шари пастлай бошласа учишга ҳалақит берадиган юкдан воз кечиш керак.
Ўткан аср саксонларида Тетчер ўз давлатининг иқтисодий чўкиш сабабини элаштирди. Сабаблардан бири "фойда келтирмайдиган кўмир конлари" эди.
Яхши доктор оқибатга эмас сабабга қарши курашади. Тетчер кўмир саноатидан буткул воз кечишга қарор қилди.
1984 йилнинг ўзида 20та кўмир шахтаси ëпилди ва камида 20 минг кончи ишсиз қолди. Дод вой. Кўз ëши.
Бунинг ортидан касаба уюшмалари ва жамоатчилик Тетчерга қарши уруш очди. Кети йўқ забастовка¸ иш ташлашлар бошланди. Жамият ақлли озчилик ва популист кўпчиликка бўлинди. Тетчер "кўз ëшларга" эмас мантиқ ва миллат ривожи учун фойда тарафини ўйлаб мамлакатдаги паразит ва текинхўрлик тизимини шафқатсиз синдирди.

Иш ташлашларда қатнашган 11 291 киши ушланиб, уларнинг кўпи суд қилиниб турмага ташланди. Пикетда қатнашган 9000 ишчи ишдан бўшатилди. Тетчер азму қарорли эди. Чорасизлар ноласидан тош юраклар ҳам эрирди. Лекин бу васвса темир хотин Тетчерни ўз йўлидан қайтара олмади.
Британия иқтисодини чўктираëтган фойдасиз кўмир саноати шу тариқа тугатилди. Ишсиз қолган кўмирчилар бошқа профессияга ўқиб ўргатилди.
Шу тариқа йўқсиллик сари кетаëтган Британия яна буюк деган мақомга эга бўлди.

Самарқанд аҳолиси ўзи севмаган Улуғбек онтарилиб унинг жангари ўғли Абдуллатиф тахтга ўтирганини олқишлади. Шариат суди фатвоси билан хажга кетаëтган Улуғбек йўлда қатл қилинди. Бу қисқа даврда халқ учун эйфория эди. Лекин узоқ стратегик даврда юртни чўктирди.

Улуғбек қурган астрономик обсерваторияни халқ муллалар бошчилигда бузиб тупроқ билан кўмиб ташлади. Кутубхоналар ëқилди. Али Қушчи каби олимлар бу вахшийлардан қочиб Рум элига кетди.
Мурид муршид ва иркит дарвешлар, тентираган коррупционер ҳукмдорлар талаб ëтган бу қолоқ ўлкани 1868 йили рус оккупанти Кауфман осонгина забт қилди қўйди.
Қиссадан хисса:
Давлат заиф бўлиб бир тўда большевик популистларга ëн боса бошласа билингки у яқин орада онтарилади.

https://t.me/dilnur79


Аброр Мухтор ва Каримберди Тўрамурод ўртасида бўлиб ўтган жангда Аброр катта устунлик билан ғолиб бўлди. Каримберди оға эса нокдаун ҳолатда таслим бўлди. “Отам қилган ишни қиламан” деб бир пайтлар тўппонча ва қилич кўтариб юрган Каримберди тоға, бу сафар сал қолдия асбобидан ажралиб қолишига. Карилаб энг нозик ва муҳим органни кундага қўйвориш ўта хавфли ишда. Аброр болтасини чархлаб тайёр турувди чопаман деб.

Яхшиям кенайи аралашиб Каримберди тоғани “жон”ларини сақлаб қопдилар)))

Абрашка кўп сонли кўрмуридлари орасида бу ғалаба нашидасидан ёммонам кайп қивордида ўзиямчи😀

Аброшку доим қўлини кундага қўйгич эди, ома Каримберди тоға бирйўла асбобни кундага қўйвордилар😁

Ҳой барака топгур, баҳс ўз йўлига, аммо даҳанаки жангларни деб турсунбой тикворилмайдида)))

https://t.me/dilnur79


Узлатим кўпга бормади. Ринг тугаб қолдию🙄

https://t.me/dilnur79


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азага келган ўз дардини айтиб йиғлармиш.

Опанинг ковушини текшириб кўринглар, йиртилиб кетмаганмикан?

Йиғилган миллионлар қурсин, ҳаҳ пул ўлсин. Оммавий лихорадка бошланади шекилли бу кетишда, аммо энди шашварам йиғилмайди эй опахонлар, сизлар кейс эмассиз чунки🤨

Гаррига йиғилган пулларнинг ярми етиб борсаям катта гап🤓

https://t.me/dilnur79



Показано 20 последних публикаций.