Қўлим узун, дейсан, таниш-билиш мўл,
Не хоҳласам шайдир, дейсан, истар пайт.
Олдинда бор, дейсан, ҳали қанча йўл,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
"Дунё маним" деган Доролар қани,
Фотиҳлар, санамлар, зеболар қани,
Ўлим-ла курашган Синолар қани,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Арзимас - ҳил-ҳил еб, ял-ял кийишлар,
Бекор - жангу, ғурбат, асаб ейишлар.
Ғалати - керилиб, "менман" дейишлар...
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Умр ҳам бир неъмат, ғанимат ато,
"Ҳаёт- мангу" дейиш сафсата, хато.
Қийқим қуроқ асли вақт деган мато,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Шохлаган дарахтнинг қуришлари бор,
Юлдузлар учади - юришлари бор.
Қуёшнинг ҳам ботиб туришлари бор,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Мансаб, молу дунё - омонат бари,
Ажал қараб турмас - ёшми ё қари.
Навбат етса - ҳеч ким суролмас нари,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Яхшилик қил, Бобур, айлаб имконинг,
Сен-ла кетмас дўсту, жигар, ёронинг.
Ҳамроҳ бўлар, магар бўлса иймонинг,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?!.
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod
Не хоҳласам шайдир, дейсан, истар пайт.
Олдинда бор, дейсан, ҳали қанча йўл,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
"Дунё маним" деган Доролар қани,
Фотиҳлар, санамлар, зеболар қани,
Ўлим-ла курашган Синолар қани,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Арзимас - ҳил-ҳил еб, ял-ял кийишлар,
Бекор - жангу, ғурбат, асаб ейишлар.
Ғалати - керилиб, "менман" дейишлар...
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Умр ҳам бир неъмат, ғанимат ато,
"Ҳаёт- мангу" дейиш сафсата, хато.
Қийқим қуроқ асли вақт деган мато,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Шохлаган дарахтнинг қуришлари бор,
Юлдузлар учади - юришлари бор.
Қуёшнинг ҳам ботиб туришлари бор,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Мансаб, молу дунё - омонат бари,
Ажал қараб турмас - ёшми ё қари.
Навбат етса - ҳеч ким суролмас нари,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?
Яхшилик қил, Бобур, айлаб имконинг,
Сен-ла кетмас дўсту, жигар, ёронинг.
Ҳамроҳ бўлар, магар бўлса иймонинг,
Ўлмаслик қўлингдан келадими, айт?!.
БОБУР БОБОМУРОД
@bobur_bobomurod