ЁЗИБ ҚЎЙ
Нега жимсан, нега сукутсан,
Наҳот қалбинг урмаяпти дод.
Шу жимликда, жимгина борсан,
Хатто, қалбинг жим урар фарёд !
Индамайсан, айланиб тунга,
Лабинг тишлаб, сабрга ёрсан.
Бу азоблар, нега ва кимга,
Ўз ўзингга, ўзинг озорсан !
Бағрим очиб келсам ёнингга,
Юзинг буриб, кетоласанми.
Гар, боғласам жоним, жонингга,
Уни юлиб ташлоласанми !
Кўзим кўрмас сендан ўзгасин,
Десам, кулиб боқоласанми.
Ёки, ўйиб кўзим қорасин,
Тупроқларга отоласанми !
Муҳаббатни тутиб келтирсам,
Танирмидинг қаршингда турса.
Ёки, мен ҳам алвидо, десам,
Яшармидинг, кулиб аршингда !
Ишонмайман аразларингга,
Жимликни ҳам қўявер энди.
Ўша байт-у, ғазалларингга,
Менинг исмим, ёзиб қўй энди !
Гул Баҳор
Бекобод. 16.05.2023.