Фильтр публикаций


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Тезлик учун "погрешность" 5 км/соатдан 10 км/соатга кўтарилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соат кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, бу борадги норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган.

☝️Бу йўлларда ҳаракатни тартибга солишга хизмат қиладими ёки аксинча, буни вақт кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
Тошкентга кириб келгунча хитойча реклама ва пешлавҳаларни кўплигини кўриб Хитойистондаманми деб ўйлаб қолдим.

Ўзи нималар бўлаяпти?

Аслида вазият кулгули эмас.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
«Temu» орқали буюртма қилманг! Платформа 20 мартдан Ўзбекистонда блокланади

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «ТEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

Шу боисдан, ўзбекистонликлардан бугунги кундан бошлаб «ТEMU» платформасидан буюртма бермасликлари сўралмоқда.

Ундан ташқари, энди кўплаб давлатлар «ТEMU» фаолиятини чеклайди ёки блоклайди.

У ҳозирда Индонезия ва Ветнамда блокланган. Туркияда «ТEMU» маҳсулотларига 60% божхона божи жорий қилинган. Маркетплейс фаолиятига чекловлар Европа Иттифоқи ва АҚШда фаол муҳокама қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
Ҳақиқат баҳсларда туғилади

Сўз эркинлиги жамият тарқаққиётининг муҳим шартларидан биридир. Жамиятнинг турли қатламлари оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда воқеа-ҳодисаларга нисбатан ўз фикри, фуқаролик позициясини билдираркан, давлатчилик мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшиб боради. Тармоқларда турли ижтимоий қатламларнинг конструктив фаоллиги бу фақатгина жамият тараққиётига хизмат қилади.

Сўнгги бир неча кун ичида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларимизга нисбатан жамиятнинг турли қатламларидан муносабатлар янграётгани бизни хурсанд қилди. Зотан, турли доираларнинг чиқишларимизга бефарқ эмаслиги жамиятда фикрлар хилма-хиллиги, плюрализм тараққиётини кўрсатади.

Бироқ кутилмаганда Тошкент давлат юридик университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан бизни малакасизлик ва ҳайпчиликда айблаган, шаън ва қадр-қимматимизни бадном қилишга қаратилган чиқишлар рўй бермоқда. Биз муҳтарам устозларимиз азалдан тармоқларда фаол бўлиб, ижтимоий қатламнинг вакиллари сифатида ўз фикрларини билдириб келишганида вазиятдан ҳайрон бўлмасдик. Афсуски, уларнинг муносабатлари остида шарҳ қолдираётган аноним ёки ёлланма троллар чиқишларида бизнинг қадр-қимматимизни ерга урувчи шарҳлар пайдо бўлмоқда.

Биз жамоатчилик фаоллари сифатида бизнинг чиқишларимизга бефарқ бўлмаган профессор-ўқитувчилар, жамиятнинг бошқа қатламларига оид шахсларни очиқ конструктив мулоқотга чақирамиз ва улар билан дебатлар, давра суҳбатлари уюштиришга тайёр эканимизни билдирамиз. Исталган платформада, исталган аудитория қаршисида, хоҳ улар талабалар бўлсин, жамоатчилик вакиллари ёки журналистлар бўлсин, уларнинг қаршисида очиқ мулоқотларга тайёр эканимизни билдирамиз.

Сиз чақиринг биз борайлик, биз чорлаганимизда Сиз келинг, омма олдида, жамоатчилик кўз ўнгида зиддиятли қарашларга ойдинлик киритайлик. Чиқишларимиз жамиятнинг турли қатламлари, давлат бошқаруви бўғинларига етиб боришида журналист дўстларимиз кўмагига таянайлик. Нимадан норозилигингизни айтинг, қўлимиздан келса, жавоб берайлик, биздан ҳам айрим саволлар бўлиши мумкин, сиз фикрингизни айтинг!

Расул Кушербаев, Камолидин Раббимов, Абдураҳмон Ташанов, Зарифбой Ибодуллаев, Анора Содиқова, Илёс Сафаров, Эркин Абдулаҳатов ва бошқалар

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Қурилиш майдонларида ҳавони ифлослантирганлик учун жавобгарлик белгиланди

Янги қонун (ЎРҚ-1042-сон, 03.03.2025 й.) асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

📌 Асосий талаблар:

🏗 Қурилиш майдонларида, унга туташ ҳудудларда ва чиқиш йўлларида;
🔹 Чанг ва қум; заррачаларининг ҳавога кўтарилишини олдини олиш
🔹 Ифлослантирувчи моддаларни меъёрдан ортиқ ҳавога чиқаришга йўл қўймаслик мажбурий ҳисобланади.

Жазо чоралари:

Биринчи марта қоидабузарлик:
🔹 Мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3,75 млн сўм) миқдорида жарима.
Агар бир йил ичида такрорланса:
🔹 Мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18,75 млн сўм) миқдорида жарима
📆 Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

Бу ўзгаришлар шаҳарларда ҳаво сифати ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди

Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Энергетика вазирлиги 1 март куни табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёрни 1 апрелгача узайтирди.

Бунга ҳаво ҳароратининг меъёрдан паст бўлиши билан изоҳ берилди. Олдин бундай ваколат фақат Вазирлар Маҳкамасида бор эди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Coca-Cola, Pepsi, Oqtepa Food, Mak Food Service, Safia (Baratrum) каби йирик компаниялар реклама қонунчилиги бузганлиги учун жаримага тортилди

📌 Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси январь-февраль ойларида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганди.

📊 Натижада:

🔹 30 дан ортиқ корхонада реклама қонунчилиги бузилгани аниқланди.
🔹 Уларнинг орасида Coca-Cola Uzbekistan, Pepsi, Oqtepa Food, Mak Food Service, Safia (Baratrum) каби йирик компаниялар ҳам бор.
🔹 Қонунбузарликлар асосан Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарори билан тасдиқланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибларини бузиш билан боғлиқ.

Кўрилган чоралар:

✅ Корхоналарга нисбатан ишлар қўзғатилди ва молиявий жарималар қўлланди.
✅ Қонунбузарликларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун ишга жойлашиш бўйича маълумот

Қурилишда ишлашни истаган юртдошларимиз учун call-марказга қилинган қўнғироқлар сони жуда кўп бўлгани сабабли узилишлар кузатилмоқда (бир пайтда 50 тагача қўнғироқ қабул қилиш имконияти бор).

Бу муаммо 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади.

Боғлана олмаган фуқаролар учун @yangi_toshkent_qurilishi_bot телеграм-боти ишга туширилди. Ҳар ким ўз маълумотларини ушбу бот орқали қолдириши мумкин.

📞 Call-марказ операторлари навбат билан қўнғироқ қилиб, ишга жойлашиш имкониятлари бўйича маълумот беришади.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
Собиқ ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
Тўй ва маросимлар бўйича парламент кенгашининг ишламаётган қарори...

Парламент палаталари кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарорига асосан Ўзбекистонда тўйлар ва маросимларни тартибга солиш бўйича низом қабул қилинган эди.

Унга кўра:

➖ тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади;

➖ қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин;

➖ дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

Ушбу қарорда шунингдек, бошқа бир қатор чеклов ва талаблар ҳам қўйилган. Аммо юқорида саналгани каби бошқа талабларга ҳам риоя этилмаяпти.

☝️Савол: амалда ишламайдиган низом бўлса, унда нима учун қабул қилинган? Агар бу низом ишламаса нима учун бекор қилинмаяпти?

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Қувасойдаги дарахткушлик бўйича ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Ҳувайдо" МФЙ ҳудудидаги "Бешолиш" сой бўйида 270 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кўчирилиши ҳолати аниқланган.

2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан ушбу ҳудудда кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамай, ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими 2025 йил 3 февралда "Yerelektron" тизими орқали ҳудудда кўп йиллик дарахтлар мавжудлиги сабабли рад жавоби берган.

Шунга қарамай, 11–14 феврал кунлари ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 270 туп дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган, 9 туп дарахт эса кўчириш жараёнида нобуд бўлган.

Ноқонуний кўчириш натижасида табиатга 1 миллиард 829 миллион 437 минг 500 сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 130-сон қарори билан педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, мажбурий аттестациядан озод қилинадиган педагоглар:

➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганлар;
➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганлар;
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганлар;
➖ Педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлганлар.

Тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) бериладиган педагоглар:

➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Қўшимча чора-тадбирлар:

➖ Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

Бу ўзгаришлар педагогларнинг касбий ривожланиши ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди

У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️"Заправкада" навбатлар пулланмоқдами?!

Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга қандай чора кўради?

Айтишларича, ушбу "заправка" Янги Ўзбекистон боғи ёнида жойлашган.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг: 👉@bankir


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Тошкент шаҳар экология бошқармаси 3 март куни шаҳарда кучли қор ёғиши кутилаётганини эълон қилди.

Шу муносабат билан, аҳолидан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хусусан, автомобилларини дарахтлар остида қолдирмаслик сўралмоқда.

Ушбу огоҳлантиришга жиддий ёндашинг ва хавфсизлик чораларига риоя қилинг.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️«Telegram» номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсатишни бошлайди

Telegram энди суҳбатдош ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Telegram иловасининг Android учун бета-версиясида эндиликда сиз билан диалог қилган фойдаланувчи ҳақидаги қўшимча маълумотларни кўриш функцияси пайдо бўлади.

Мессенжер орқали:

➖ телефон рақам тегишли давлат;
➖ аккаунтни рўйхатдан ўтган ой ва йил;
➖ умумий гуруҳлар рўйхати ва сони;
➖ верификация даражасини билиш мумкин бўлади.
Бу ғоя Павел Дуров томонидан 2024 йил июль ойида эълон қилинган эди.

Бундай янгилик иловада сохта аккаунтлар очиб фирибгарлик қилаётганларга қарши курашиш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинмоқда.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган ушбу тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда.

Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланиб, 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги қурилади. Шундан сўнг, тармоқ Тойлоқ ва Самарқанд туманлари орқали Ургут туманига етиб боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.


Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга Ўзбекистон бўйлаб темирйўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

👉 @r_kusherbayev


Репост из: Rasul Kusherbayev
❗️Танловда «фаолият кўрсатмаётган» корхона энг юқори нархни таклиф қилиб ғолиб бўлди

Ўзбекистон Миллий университетининг С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида бошланғич қиймати 573 214 512 сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, барча иштирокчилар орасида энг юқори нархни таклиф қилган – 573 214 512 сўм (бошланғич қийматдан бир сўм кам бўлмаган) «FIRDAVS 020» МЧЖ ғолиб деб топилган.

stat.uz’ сайти маълумотларига кўра, «FIRDAVS 020» МЧЖ бугунги кунда «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатда қайд этилган.

Манба

👉 @r_kusherbayev

Показано 20 последних публикаций.