DENOV YANGILIKLARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Юртимиздаги ва вилоятимиздаги ҳамда туманимиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади
Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини алоқа ботимиз @Denov_aloqa_bot орқали йўллашлари мумкин

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди.

Мансабдор кредит олишда кўмаклашиш учун пора олаётганида ушланган. Суд уни ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилган.

Унга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларида ишлаш тақиқланиб, даромадининг 20 фоизи ушлаб қолиниши белгиланган.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

5.1k 0 22 14 31

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 1 - синф мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди.

мухбир: Муқаддас Панжиева


📨 @Denov_Yangiliklari_666

7k 0 10 48 16

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди хомилaдор аёллар ҳатто бошқа сабаб билан бўлса ҳам ишдан бўшатилмайди.

Сенатда муҳокама қилинган қонунга кўрса давлат, нодавлат ва тадбирорлик соҳaларида ҳам ҳомиладор аёлларни хар-хил сабаблар билан ишдан бўшатиш таъқиқланмоқда.

Ўрганишларга кўра ҳомиладор ва болали аёллар бошқа сабаблар билан бўшатилган. Аслида эса болали бўлганлиги иш берувчиларга ёқмаган.

Энди аёлларни ишга олиш ва бўшатиш масаласи қаттиқ назоратга олинади.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

8k 0 63 25 19

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ваколатлари Миллий гвардияга ўтказилди!

2024 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.

Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.

Янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келмоқда.


📨 @Denov_Yangiliklari_666


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу саволга масъуллар жавоб берсин!

Қанча қурбонга чидаш мумкин ?

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир йилда 12 баллдан ошган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан камида 6 ой муддатга маҳрум этилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш бўйича қонун маъқулланди. Бу билан айрим ҳайдовчиларнинг қоидаларни қайта-қайта бузишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тизим йўлга қўйилмоқда.

Рақамлар охирги беш йилдаги қоидабузарликларнинг 9-10 фоизи такрорий бўлганини кўрсатган. Масалан, 2022 йилда аниқланган 8,7 миллион қоидабузарликнинг 2,7 миллиони такроран содир этилган. 2023 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич янада ошиб, 8,7 миллион қоида бузарликнинг 3,2 миллиони такрорий ҳолатлар бўлган.

Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда эркак қизи мактаб ошхонасидан сўроқсиз нарса олиб егани учун уни уриб ўлдирди

Хабарга кўра, 11 ёшли қизча буфетдан бесўроқ нарса олган ва буни синф раҳбари уни отасига айтиб берган.

Эркак эса ўз қизини беаёв калтаклаб, ўлдирган. Суд қотил отани 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

13.1k 0 81 82 124

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.

2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.


📨 @Denov_Yangiliklari_666


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қачон автомактаблар очилади ?

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Сайдахматов Алимахаммат Тажирахматович қачон автомактаблар очилиши тўғрисида изоҳ берди.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

25.1k 0 461 35 72

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Денов тумани Алишер Навоий кўчаси Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасида ичимлик суви "колодец"дан сизиб чиқмоқда.

❗️«Сурхондарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти Денов тумани бўлими аниқлик киритиб, бартараф қилиш чораларини кўриш керак.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Ўзбекистонда бугун 26 январь Божхоначилар куни ва уларнинг касб байрами !

Ҳалол ва ватан учун сидқидилдан ишлаётган ватан ўғлонларини табриклаймиз! Ҳурматли божхоначилар ватан учун жонингиз омон бўлсин !

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:
•200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
•201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
•1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
•5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
•10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

14.4k 0 117 61 169

Термиз шаҳарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ишга тушганлиги айтилмоқда.

Термиз шаҳарда ишламаса ҳам бўлмайди, вилоят маркази ҳамда тез ёрдам машиналари ва тоза ҳудуд машиналари акс ҳолда тўхтаб қолади.


📨 @Denov_Yangiliklari_666


Айтишларича, Сариосиё туманига қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ишлаётган экан. Сариосиё тумани куч !

📨 @Denov_Yangiliklari_666

20.9k 1 100 40 104

Репост из: Hamroh savdo markazi
HAMROHda 10% BONUS AKSIYASI davom etmoqda....🎁

🎉 Aksiyamizda ishtirok etib o'z bonuslarini olgan mijozlarimiz soni ortib bormoqda.

🗓 Siz ham aksiyada ishtirok etib sovg'alar olishni istasangiz savdo markazlarimizga tashrif buyuring va bonuslarga ega bo'ling!!!

Hamroh — Qulaylikka bir qadam

Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998558014444

Telegram | Instagram | Facebook


Халқ таълими вазири Хилола Умарова ва унинг ўринбосарлари қанча маош олади?

Вазирнинг биринчи ўринбосари Агриппина Шин вазирдан ҳам кўп маош оларкан.

Ўртача иш ҳақи статистикасида доим ўқитувчиларнинг ўртача ойлик маоши энг паст юрадиган бир шароитда тизим бошида турганларнинг "отнинг калласидек" маош олиши қайси мезон ва мантиққа тўғри келишини, тўғриси, ақлим олмаётир...

Умуман, халқ тўлаётган солиқлардан маош олаётган юқори рангдаги мансабдорлар декларацияси очиқланиши шарт ва лозим !

📨 @Denov_Yangiliklari_666

18.8k 0 229 67 106

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россия федерация Москва вилояти Воронеж шаҳрида картошка ва гўшт нархлари билан танишинг.

1 РУБ 132,19 сўм

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Ҳурматли фуқаролар !

Тошкент шаҳри ва водий вилоятларида газ босимининг пасайиб кетиши сабабли, Сурхондарё вилоятида метан заправкалари ўз фаолиятини 3 кунга тўхтатади. Ушбу ҳолат газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ушбу маълумотни барча ҳайдовчиларга етказишингизни сўраймиз.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

46.8k 8 855 69 166

Нима учун ЖШШИР?

ЖШШИР барча турдаги давлат, банк ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда фуқаронинг ягона идентификатор рақами ҳисобланади. Бунинг учун шахсимизни тасдиқловчи паспортдаги 14 та рақам танлаб олинган.

🤷‍♂️ Шу ўринда кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Нима учун айнан шу рақамлар ёки буни компьютер танлайдими?

⌨️ ЖШШИР ноёб бўлиб, ўзгартиришнинг имконияти йўқ 14 та рақамдан иборатдир.

📁 Яъни у биринчи ўринда паспортда кўрсатилган жинс ва туғилган аср индекси, кейин туғилган сана, шаҳар ёки регион коди, фуқаронинг серияси ҳамда текшириш рақамларини ўз ичига олади.

🔐 Шунинг учун ҳам уни қалбакилаштириб бўлмайди.

📨 @Denov_Yangiliklari_666


Сурхондарёлик мансабдорларни 661 млн сўм билан мукофотлаш ҳақидаги фармойиш бекор қилинди.

Улуғбек Қосимов 2025 йилнинг 20 январь куни ўринбосарлари ва ҳудуддаги туман-шаҳар ҳокимларини Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 661 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги фармойишни имзолаганди. Фармойиш жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани боис бекор қилинибди.

661 миллион сўм маблағ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига йўналтирилиши белгиланган.

📨 @Denov_Yangiliklari_666

12.9k 0 20 60 152
Показано 20 последних публикаций.