⚡️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ 2024 ЙИЛ 18-20 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ ВА ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИДА СЎЗЛАГАН НУТҚЛАРИ, ШУНИНГДЕК, “2025 ЙИЛ - АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ РАҲБАР КАДРЛАРИ ВА СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАРНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ
🔹Унда вазирлик ва идора масъуллари, Фарғона, Наманган, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларининг сектор раҳбарлари қатнашмоқда
🔰Мазкур ўқув-амалий семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида белгиланган дастурга мувофиқ бешта вилоятнинг туман, шаҳарларидаги сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ҳамда солиқ инспекцияси бошлиқлари)нинг аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган .
Ўқув-амалий семинарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, семинар аввалида Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, Президент маслаҳатчиси Дониёр Кадиров, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаевалар сўз олиб, давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида белгилаб берилган устувор вазифаларга мувофиқ "маҳалла еттилиги" фаолиятини янги механизм асосида йўлга қўйиш, жойларда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул раҳбарлар фаолиятини самарали ва ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда уларда зарур билим, кўникмаларни шакллантиришда бугунги семинарнинг аҳамияти хусусида тўхталдилар.
Семинарда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, инвестиция, экспорт ва маҳаллийлаштиришда устувор масалалар, миграция жараёнларини тартибга солиш, янги тартибга кўра ер ажратиш, маҳаллалардаги бўш объектлардан самарали фойдаланиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда йўл бўйи ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, шаҳарсозлик, атроф-муҳитни асраш, ислоҳотларнинг ҳудудлардаги самарадорлигини ҳамда мансабдор шахслар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа долзарб мавзуларда вазирлик ва идора раҳбарлари, соҳа мутахассислари томонидан мулоқот шаклида маърузалар ташкил этилмоқда.
Ўртага ташланган мазкур масалалар юзасидан ечимлар ишлаб чиқиш бугунги семинарнинг асосий ва муҳим жиҳатларидан биридир.
Маълумот учун: Ўқув-амалий семинар ўз ишини 21 декабргача, 3 та гуруҳ билан давом эттиради. Ҳар бир гуруҳда 250 нафардан зиёд тингловчи иштирок этади.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube