Корзинка ва UZCARD ҳамкорлигидаги янги акция! Ютуқ фонди - 300 миллион сўм!
Корзинка супермаркетлар тармоғи Uzcard билан биргаликда янги акция эълон қилди. Акция ғолиблари 50, 100 ва 150 миллион сўмлик пул мукофотларига эга бўлишади.
Акцияда иштирок этиш учун бир неча шартларни бажаришингиз лозим. Корзинка мобил иловасининг сўнгги версиясини юклаб олинг ёки мавжуд иловани янгиланг. Шундан сўнг, иловада «Иштирок этиш» тугмасини босинг ва иловага UZCARD банк картангизни уланг. Ва ниҳоят, Korzinka Plus ва UZCARD картангиздан фойдаланиб, мобил илова орқали камида 200 000 (икки юз минг) сўмлик харидларни амалга оширинг.
Акция 10.02.2025 дан 09.03.2025 гача давом этади.
Акция қоидалари билан
Корзинка расмий сайтида танишинг. Янгиликларни эса Корзинканинг
ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кузатиб боринг!