Davlat Test Markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


🤲 Абитуриентлар учун дуолар тўплами

Аксарият абитуриентлар 2024 йилги кириш  имтиҳонларига қаттиқ киришиб, куну тун талаба бўлиш ниятида ҳаракат қилмоқдалар. Дарҳақиқат, талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, абитуриент Аллоҳга таваккул қилиши ҳамда ота-она, устоз ва яқинларининг дуоси олиши ҳам лозим. Муҳими, қалбда – илм эгаллаш ҳамда бу илми ила Ватани, халқи, оиласи хизматида бўлиш нияти бўлсин.

1. «Робби йассир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.

2. «Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий» (Тоҳо, 25-28).
«Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар.*

3. «Робби зидни илман ва фаҳман».

Роббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

4k 1 323 6 62

Бу йилги қабулда энг билимли абитуриентлар сараланиб олинади

✅ Жорий йилдан янги тартиб ишга тушса, рўйхатдан ўтиш 2 босқичдан иборат бўлади:

👉 Биринчи босқичда абитуриентлар агентлик тизимига ўзининг шахсий маълумотлари билан биргаликда фақатгина тест топшириш фанлари, тест топшириш тили ва жойини танлайди. Лекин ОТМлар ва йўналишларни танламайди. Дастлабки маълумотлар абитуриентларнинг тест синовида иштирок этиши учун етарли бўлади холос.

Сўнг абитуриентлар имтиҳонга кириб чиқади. Мана шундан кейин абитуриентнинг қўлида ўз тўплаган балли бўлади ва у прогноз қила олади.

Масалан, абитуриент имтиҳонда 120 балл тўплаган ва у тиббиёт олийгоҳларига контрактга ўтиш балли 150 дан кам бўлмаслигини билади. Тиббиёт йўналишларини танласа, кира олмаслиги эҳтимоли юқори. Буни олдиндан тўла прогноз қилиб бўлмаслиги мумкин, бироқ олдинги йиллардаги ўтиш балларига асосланиб, анча аниқ қарор қабул қилиш мумкин. Шунда абитуриент балли пастроқлигини ҳисобга олиб, бир йил йўқотмаслик учун биология йўналишини танлаши мумкин.

Ёки тескари ҳолат ҳам бўлиши мумкин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


🤩 Grant asosida o'qish imkoniyati

Menejment va zamonaviy texnologiyalar universitetida iqtidorli talabalarni qo'llab-quvvatlash maqsadida 2024-2025-o'quv yili kunduzgi ta'lim shakli uchun 180 ta grant o'rinlari ajratilmoqda. Grant sohiblari tanlov orqali saralab olinadi.

Tanlovda ishtirok etish uchun @umftgrantbot orqali ro'yxatdan o'tish talab etiladi.

📥 Talabgorlar 2024-yil 21-aprelga qadar ro'yxatdan o'tishlari mumkin.

⚠️ Tanlov o'tkazilish tartibi va shartlari bilan batafsil universitet veb-sayti orqali tanishishingiz mumkin: umft.uz/grant

O'z maqsadlaringizga erishish yo'lida moliyaviy yordam imkoniyatini qo'ldan boy bermang!

UMFT — kelajagingiz uchun eng maqbul hamkor

☎️ +998555068888, +998555208888
📩
@umft_support
🌐 umft.uz

Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Instagram | F
acebook | YouTube | Linkedin

📍 Lokatsiya


❗️Эслатма: Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради

2024-йилги қабулдан ОТМга ҳужжат топширган абитуриентлар аввал кириш имтиҳонларида қатнашиб, сўнгра тўплаган баллига қараб йўналишларни танлаши мумкин бўлади. Бу тартиб ҳақида “Энди ҳамма ўқишга кириб кетаркан-да”, деб ўйлаганлар ҳам бор. Аслида, янги тартиб қандай ишлайди? Ҳамма ўқишга кирадими ёки фақат билимлиларми?

Мазкур саволларга Kun.uz мақола тайёрлаган, мақолани тўлиқ қуйида ўқиб чиқишингиз мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


📈 Ўқишга топшириш бўйича қизлар етакчи!

🇺🇿 Билим ва малакаларини баҳолаш агентлиги хабарига кўра, 2023-йилда олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 56 фоизи (529 164 нафари) хотин-қизлар ташкил этган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг эса 48 фоизи
(92 930 нафари) хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Юридик техникум дипломи билан қаерда ишлаш мумкин?

Маълумот учун, Адлия вазирлигининг республикадаги 14 та юридик техникумлари мавжуд. Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

➖ давлат ҳуқуқий фаолият;
➖ юридик хизмат;
➖ суд-ҳуқуқий фаолият.

❗️Эслатма! Юридик техникумлар битирувчилари нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ва давлат ижрочиси каби 89 та мутахассисликда ишлашлари мумкин бўлади

🗓 Ўқиш муддати 2 йил.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


❓Магистратурадаги ўқиш вақти меҳнат стажига ўтадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Мазкур Қонуннинг 37-моддаси “е” бандига асосан, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари саналади. Шунингдек, ўқиш давомида талаба бирор жойда расмий ишлаган бўлса, бу давр ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши керак.

Асос: https://lex.uz/acts/-112314

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: 10 апрель – Рамазон ҳайити куни этиб белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тирноқ ичидан кир қидириш(ми?): давлат ва хусусий ОТМ жанги – Расул Кушербаев билан суҳбат

➖ Охирги пайтда хусусий олий таълим муассасалари фаолиятига тўсқинлик, уларни такомиллаштириш эмас, йўқ қилишга бўлган интилиш кучайиб бораётгандек.

📹 Батафсил томоша қилинг

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


Магистратура ва докторантурага киришдаги чет тили сертификатлари талаби бекор қилиниши кутилмоқда!

✅ Аввал бошидан кўплаб норозиликлар бўлсада қабул қилинган шу тил сертификат талаби сабаб, магистратура учун ажратилган квоталар очиқ қолганлиги туфайли олий таълим муассасалари учун юзага келган молиявий йўқотишлар 2021–2023-йиллар оралиғида жами 206 млрд 435 млн сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун 2021-йилда 20,7 фоиз квота очиқ қолган бўлса, 2022-йилда 80,2 фоиз, 2023-йилда 62,6 фоиз квота очиқ қолган.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

24.4k 0 874 82 175

⚡️Расман: 7-апрел куни физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони бўлиб ўтади!

✅ 2024-йил 7-апрел (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.

📚 Тарих фани намунавий тести
📚 Физика фани намунавий тести

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: Кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида талабалар учун интернатура ташкил этилади

*Ойлик иш ҳақи ҳам берилади!

➖ Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура) ташкил этилади.

Унга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда – таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари орқали 5–20 август кунлари (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Қабул квоталари ҳақида батафсил

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


QS-2024 @xususiy_oliygohlar.pdf
11.3Мб
📈 ТОП-1000 олийгоҳлар-2024

✅ Ушбу рўйхатда халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг QS рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасалари келтирилган.

Ачинарлиси, бирорта Ўзбекистон олийгоҳи бу рўйхатдан жой олмаган, лекин қўшни Қозоғистон Республикасининг нақд 20 та олийгоҳи ушбу рейтингдан жой олган.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: Биология фани миллий сертификат натижалари эълон қилинди!

3-март куни ўтказилган биология ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Mening arizalarim” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

✅ Тест натижалари халқаро – Раш модели асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — B+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — B даража;
🔹 50 - 54,9 балл — C+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — C даража.

Сертификат ОТМ кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸 А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорсионал балл;
🔸 А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчи синфда қолдириб юборилади!

✅ Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Келаётган ойда Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиш белгиланган

Шу сабабдан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар ойнинг учдан бирида дам олиши кутилмоқда. Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 7 кун дам олади.

*Ҳайитнинг илк куни Ой кўринишига қараб бир кунга сурилиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️Расман: Мактаб битирувчиларининг аттестация фанлари рўйхати эълон қилинди!

🟥 Мажбурий фанлар:

1⃣ Она тили ва адабиёти (ёзма, иншо)
2⃣ Математика (ёзма)
3⃣ Ўзбек тили (рус тилидаги мактаблар учун) (ёзма ва оғзаки)
4⃣ Чет тили (ёзма ёки оғзаки)
5⃣ Ўзбекистон тарихи (ёзма ёки оғзаки)

🟨 Танлов фанлар
(битирувчилар улардан бирини танлаши керак):

➖ Кимё
➖ Физика
➖ Хуқуқ
➖ География

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


❗️Боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан кўпроқ жарима тўлаши мумкин

✅ Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


Tarix - test spetsifikatsiyasi.pdf
220.2Кб
Geografiya - test spetsifikatsiyasi.pdf
243.0Кб
География ва Тарих фанларидан миллий сертификат спецификацияси

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈


⚡️30-MART KUNI ONLAYN TEST BO'LADI!

📆 Shanba, 30-mart kuni @imtihonmarkazi tomonidan onlayn test tashkil etiladi. Testda kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko'rayotgan barcha abituriyentlar ishtirok etishi lozim!

📆 Test vaqti: 30-mart (kun davomida)
💻 Test formati: Onlayn
💳 Ishtirok etish narxi: BEPUL
📲 Ro‘yxatdan o‘tish shart

Yo‘nalish tanlang va ro‘yxatdan o‘ting:
👉 Huquq + Ingliz tili
👉 Ingliz tili + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Matematika + Ingliz tili
👉 Matematika + Ona tili
👉 Matematika + Fizika
👉 Ona tili + Ingliz tili
👉 Ona tili + Matematika
👉 Ona tili + Tarix
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Ingliz tili
👉 Tarix + Ona tili
👉 Biologiya + Ona tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Kimyo + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Boshqa yo‘nalish tanlash


👨🏻‍💻Testga ro‘yxatdan o‘tish:
👉 Ro‘yxatdan o‘tish

🔖 Test yakunida sertifikat beriladi!

17.9k 0 147 22 14
Показано 20 последних публикаций.