Davlat siyosati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Қонун бугундан кучга кирди.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрини айланиши кутиляпти.

@davlatsiyosati


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

@davlatsiyosati


Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги топширилди.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Янги шериклик дастури доирасида Кувайт араб иқтисодий тараққиёт фонди билан лойиҳалар портфели кенгайтирилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Кувайтда маданият ва туризм ҳафталикларини ўтказиш, икки мамлакат вакилларининг санъат, мусиқа, кино, таълим ва спорт соҳаларидаги маданий-гуманитар тадбирларда фаол иштирок этишига кўмаклашишга келишиб олинди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Кувайт амирини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

@davlatsiyosati




Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 феврал кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@davlatsiyosati


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, уларни янги марралар сари руҳлантирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Ҳокимлар ҳар бир федерация билан ишлаб, олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

@davlatsiyosati


Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

@davlatsiyosati


Шуҳрат Сатторов Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори этиб тайинланди.

Ш.Сатторов бунга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati


Саратон касаллигини енгиб ўтиш мумкинлигини қуйидаги қаҳрамонлар исботлаб берибди: https://www.youtube.com/watch?v=Qi5hoU5arvE

Бунинг учун нималар қилиш керак, қандай яшаш, қанақа иш тутиш лозим, қолаверса, саратон пайдо бўлиши, тарқалиши, турлари ва даволари ҳақида яхши маълумотлар берилибди.

@davlatsiyosati


Ўзбекистонга кириш учун электрон визани 3 кунда расмийлаштириш имкони яратилади – Президент.

@davlatsiyosati


Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Қуйидаги ҳужжатлар ҳам қабул қилинди:

- Маҳсулотларнинг "ҳалол" стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;

- Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

- 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

@davlatsiyosati


“Тошкент – Андижон” муқобил йўли қурилади, натижада Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.

@davlatsiyosati


Даврон Мақсудов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati


Шавкат Мирзиёев 30 январ куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

@davlatsiyosati


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари Аъзам Избосаров бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.

@davlatsiyosati


Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.

@davlatsiyosati

Показано 20 последних публикаций.