Ўрта Ровустон маҳалласида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилмоқдаДавлатобод тумани
Ўрта Ровустон маҳалласида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида аҳолининг мавжуд ер майдонларидан унумли фойдаланиши, даромад манбаларини кенгайтириши ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла фаоллари ва мутасаддилар иштирокида уйма-уй юрилиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилмоқда.
Шунингдек, томорқадан фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида аҳолига деҳқончиликнинг замонавий усуллари, иссиқхона ташкил қилиш, экин турларини диверсификация қилиш бўйича кўрсатмалар берилиб, тадбиркорликка қизиқувчи фуқароларга имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилмоқда.
Тарғибот-ташвиқот ишлари давом этиб, бу орқали томорқачиликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг иқтисодий фаровонлигини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматиSayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
YouTube