Фарғонада Тожикистон ҳукумати ҳисобидан қурилган 200 ўринли боғча фойдаланишга топширилди
Фарғона вилоятининг Риштон туманида Тожикистон ҳукумати ҳисобидан қурилган 200 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қайд этилишича, «Капалак» номли янги мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш маросимида мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор Азиз, Тожикистон таълим ва фан вазири Имомзода Муҳаммадюсуф иштирок этган.
Риштондаги «Учариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган 200 ўринли ушбу боғчада қурилиш ишлари Тожикистоннинг «Созанда» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган. Икки қаватли бинода мусиқа, бадиий гимнастика, спорт заллари, замонавий ўйин майдончалари, кенг ва ёруғ хоналар, ётоқхона ва ошхона мавжуд.
@daryo_live