Андижонда ҳайдовчи Spark капотида ЙПХ ходимини 60 метрча судраб кетди
Ижтимоий тармоқда «Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. ЙҲХББ мабуот хизмати воқеа 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида юз берганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходими инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган. Ҳайдовчи кейинги ЙПХ ходимининг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва автомобиль капотига осилиб қолган инспектор билан ҳайдашда давом этган.
Тахминан 50-60 метр масофадан сўнг ЙПХ ходими капотдан тушиб қолган. Ҳайдовчи эса ҳаракатни давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган.
ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@daryo_live