Чилонзорда Чўлпон хотираси учун чизилган стрит-арт намунаси пайдо бўлди
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Муқимий—Чилонзор кўчалари чорраҳасида жойлашган кўп қаватли уй деворида Чўлпон (Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов) хотирасига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди. Ушбу ижод намунаси Абдулла Қодирийнинг хотирасига бағишланган суратнинг ёнгинасига чизилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Кўча санъати намунасини @inkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон Умаров чизган. Қўшимча қилиш керакки, стрит-арт намуналарининг ёнига «To be continued...», яъни «Давоми бор...» ёзувли табличка ҳам илиб кетилган.
Айтиш керакки, ушбу Чўлпон сурати туширилган стрит-арт намунасининг яратилиш жараёнининг бошланиши акс этган видео дастлаб блогер Ферузхон Ёқубхўжаевнинг Instagram саҳифасида пайдо бўлган.
Батафсил
@daryo_live