Фарғонада аёл бошқарувидаги Matiz икки автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда аёл шифохонада вафот этди
Фарғона вилояти Риштон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz иккита автомобиль билан тўқнашди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, воқеа Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р 112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 261-километрида содир бўлган.
Аниқланишича, туманнинг Уста Абдулла кўчасида яшаган М. исмли аёл Matiz машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Қоидабузарлик сабаб аёл бошқарувидаги Matiz Фарғона шаҳар Янги замон кўчасида яшовчи эркакка тегишли Spark автомобилига урилиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳодиса оқибатида аёл ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
@daryo_live