«Шерматов вазиятдан фойдаланиб, пиар қилибдилар-да» — Дониёр Ғаниев давлат бюджети тасдиқланиши ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Йиғилишдан сўнг халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз Telegram каналида пост қолдирди.
«Бугунги селекторда ҳам Президентимиз таълим сифатини яхшилаш учун асосий урғуни ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш зарурлигига қаратганлари, келгуси йиллардаги давлат бюджетини тасдиқловчи баъзи депутатларимизни ҳам тўғри хулоса қилишга ундайди, деб умид қиламиз…», — дейилади хабарда.
Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев Twitter тармоғида Шерзод Шерматовнинг мазкур пости акс этган сурат остига изоҳ ёзиб қолдирди. Ғаниев ушбу масала «депутатларга боғлиқ эмаслигини яхши билган» Шерматов вазиятдан фойдаланиб, пиар қилган, дея таъкидлаган.
@daryo_live