Қорақалпоғистонда тупроқ босиб қолиши оқибатида 3 киши вафот этди
Қўнғирот туманида сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолди, дея хабар қилмоқда Қорақалпоғистон прокуратураси.
Қайд этилишича, Қўнғирот тумани Суўёнли овули ҳудудида соат 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990 йилда туғилган), вояга етмаганлар С.К. (2006 йилда туғилган), С.М. (2007 йилда туғилган) ва Д.М. (2004 йилда туғилган) ер остидаги сув қувурини қазиб олаётган вақтида тупроқ ўпирилиб, босиб қолган.
Фуқаро С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@daryo_live