Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасига ўтиш йўллари 10 октябрга қадар ёпилади
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасига ўтиш йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб автомобиль ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари сабабли 23 сентябрь соат 23:00 дан 10 октябрь кунига қадар пойтахтда Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўллари ёпиқ бўлади.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
@daryo_live