⚡️«Яшил» ҳудудларда тўй қилиш мумкин
Ўзбекистоннинг «яшил» тоифадаги ҳудудларида Республика махсус комиссиясининг қарори билан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди.
Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.