Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида беш кунда қуриб битказилиши айтилган 10 минг ўринли карантин зонаси учун дастлабки 1600 та контейнер тайёрлаб бўлинди. Контейнерлар собиқ ТАПОиЧ заводи ҳудудида тайёрланмоқда, битта контейнерни тайёр ҳолга келтиришга 6—7 соат вақт сарфланмоқда.