КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Блоги


Шеърлар, фикрлар, иқтибослар...
Кайфиятга қараб яна нималардир...
@dadaxon_m

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


*
"Чақирилмаган жойга борма, чақирилган жойдан қолма" дейишадику...


***
Денгизни севасан, гарчи мен
Тўлмайман, тошмайман қошингда.
Кемадек чайқалиб, судралиб
Қирғоққа қайтамиз ҳар тонгда.

Денгизни севасан, гарчи сен
На сувга тушингни айтасан.
Тўлқинлар сингари кўпириб,
Ва яна жимгина қайтасан.

Денгизни севасан, гарчи биз
Денгизга бегона, ғарибмиз.
Олов йўқ, тўфон йўқ, уммон йўқ,
Қарибмиз, севгилим, қарибмиз.

Денгизни севасан, гарчи у
Минг йиллик масофа – бир қасам.
Тоғ бўлдим, саҳроман, тупроқман,
Сен эса денгизни севасан.

Ичикиб, энтикиб, орзиқиб,
Севгининг қадрига етмадик.
Чанқадик, қонмадик, тўймадик,
Кетмадик, денгизга чўкмадик.

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


Барчангизни Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳра олишга https://t.me/UsmonAzimijodi га таклиф этамиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўша мени ҳеч ким соғинмаган шом..."

©️Усмон Азим

@dadaxonmuhammadiy


"Мен сени инжитмайман,
Ва лекин тинчитмайман..."

©️Миртемир

@dadaxonmuhammadiy


Агар ой бўлсанг ҳам, кўчамдан ўтма...

©️Тилак Жўра

@dadaxonmuhammadiy


2024 йил учун ҳисобот экан.


Агар шеър бўлмаганда бутун умр сенга мактуб ёзардим...

@dadaxonmuhammadiy


Бугун филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациямизни ҳимоя қилдик.

Ота-онам, яқинларимнинг меҳри, устозларимизнинг берган билимлари самараси бу.

Худо ҳамиша юзимизни ёруғ қилсин.


***

Сен келмаган эдинг унда умримга,
Энг тоза орзулар ичида эдинг.
Девонавор дунё жойлаб кўнглингга
Бахсизликни бахтдан ортиқроқ севдинг.

Истисно бошланар сен кириб келсанг,
Сен бир гулсан, кўзинг, нигоҳинг ҳаё.
Иккимиздан бўлак ҳеч ким йўқ билсанг,
Дунё бор, мен борман ва бир сен гўё.

Кейин сен шеър бўлдинг, сени куйладим,
Кейин бу ишқмас, деб ичдим ҳам қасам.
Кейин сен йиғладинг бесас, бепарво
Елкам чўкиб қолди тутайин десам.

Сен билан бўлмоқлик бу умид, умид,
Ҳар битта умиддан шеър туғилади.
Аммо бу дардисар, чалкаш дунёда
Урф-одатни қандай енгса бўлади?

Қандай яшаганман – билмайман ҳозир,
Билмам, айланганман сенгача кимга?
Кундан кун тўкилиб борган эдим жим,
Сен келмаган эдинг унда умримга...

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


***

Бу кўнгул устина қорлар ёғдилар,
Боғларин пайҳонлаб ўтди бўронлар.
Ақллар, фикрлар ҳайрон боқдилар,
Унинг қайтар вақти бўлди ёронлар.

Кўнгул кулбасини обод этган гул,
Ҳимматингга қуллуқ, раҳмингга қуллуқ.
Ахир нимани ҳам кўрди бу кўнгул,
Гоҳида султонлик, гоҳида қуллик...

Бу кўнгул меҳридан тошлар эриди,
Қўшиққа айланди нолаи зорлар.
Сулаймон сурури-сафар қариди,
Унинг қайтар вақти бўлди, ағёрлар.

Кимнидир қарғади, кимнидир суйди,
Сумбула сувига тўйинган кўнгул...
Бу кўнгул хокисор катта йўл эди,
Ўздан бошқа ҳеч ким юрмаган бир йўл.

©️Эшқобил ШУКУР

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
TAKLIFNOMA

2024-yil 16-dekabr soat 15:00da O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, shoir Boboqand Mirzoning "Ko'rgulik" nomli kitobi taqdimoti bo'lib o'tadi.Tadbirga barchani taklif etamiz.

Manzil: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi katta tadbirlar zali. Mo‘ljal: metroning "Milliy bog‘" bekati.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


ПЕЧКА ЁҚАЁТГАН АЁЛ

Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.

Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.

Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.

Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.

Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.

Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...

©️Дадахон Муҳаммадиев

@dadaxonmuhammadiy


(достондан...)

Йиғлаётган одам,
Кўзёшларини ичига тўкаётган одам,
Жим-м-м-м одам.

Йиғлашни ўргатиб бўлмайди унга,
Бўғилади экан.
Бузилар экан
Кўздаги энг тоза соғинчлари ҳам.

@dadaxonmuhammadiy


Репост из: Gulbeşeker
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
„Mening Sen sig‘magan peshonam ham bor…“

✍️Najmiddin Ermatov

–Yig‘layapsizmi? (Odatda, er kishilar yig‘lashmaydi😞)
–Siz o‘ylaganchalik kuchli emasman…

@Gulbashakkar


Репост из: Mutolaa
📢 Yilning eng kutilgan kechasi - "Qo'rboshilar qo'shig'i" she'riyat spektakliga marhamat!

🎙️ She’riyat va adabiyotga oshufta qalblar uchun, O‘zbekiston Yoshlar ishlari agentligining “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” teatrlashtirilgan kechasini taqdim etadi.

➡️ Dastur bosh qahramoni: yosh va iste'dodli shoir Najmiddin Ermatov

➡️ Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

🔖 So‘z va adabiyot muxlislarini 12-dekabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/JXuWztq9yywF8wbNA

👤 Yilning eng eksklyuziv tadbirini aslo o'tkazib yubormang!

Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
***
Тун чўкди – бошланди бир замон,
Тонг отди,
Очилди ҳамма сир.
Қароғинг ўпади заъфарон,
Бармоғинг ўпаман бирма-бир.

Мудраган кўнглимга кирар нур
Бир гўзал тамшанар лабларинг.
Юзларинг, кўзларинг тортадир –
Шивирлаб айтилган гапларинг…

Тонг отди, очилди ҳамма сир,
Ва бир ишқ қарзи бор бўйнимда.
Ишқни тан оламиз бирма-бир,
Қайтадан тун кирар қўйнимга.

©️ Дадахон

@dadaxonmuhammadiy


Yashil erdi - Shoira Shams g‘azali

"Yashil erdi sening-la har latif suhbat,
Ki majlis ichra hatto gʻam yashil erdi..."

(anchadan beri shu qo‘shiqni qidirib yuruvdim)

@dadaxonmuhammadiy


***
Агарда келмасам белгиланган кун,
Қовоғинг учмаса мени деб бир вақт.
Бир ёмон хабарни етказсалар ҳам,
Мени деб йиғлама, йиғлама фақат.

Ва ёки кўзимда кўрмасанг кулгу,
Оёғим остида тўшалса тикан.
Ё бир тошга келиб қоқилсам, билки –
Кимдир мени эслаб, йиғлаб, қарғаган.

Бир куни осмонга кетаман, дея,
Парчаланиб кетсам суяк-суякдан
Учиб кўрсаммикан, деган телба ўй,
Айириб ташлаган бўлар юракдан.

Ҳавода муаллақ учган бир пат ҳам
Қарғиш теккан жойга қайтиб келмайди.
Пешонамга битган энг олий жазо –
Ҳамма жойда борман, ҳеч ким билмайди...

Сен эса бепарво яшайсан, гуё
Дадахон деган сўз бўлмаган ҳеч вақт.
Юрагингда қийғос гуллайди бирдан
Муҳаббатдан устун, юксак ҳақиқат.

Излайсан, қумсайсан ва кутасан жим,
Авф эта бошлайсан дунёни бутун.
Қарғиш теккан жойга қайтмайман, билгин,
Агарда келмасам белгиланган кун...

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy



Показано 20 последних публикаций.