Репост из: Namangantourism.uz
НАМАНГАН ШИРМОЙ НОНЛАРИ
Наманган ширмой нонлари ўзгача мазаси ва шакли билан бошқаларидан ажралиб туради. Бу нон ширмон, ширмол номлари билан ҳам машҳур.
Ширмол – форс-тожик тилида “сутли нон”, деган маънони англатади. Унинг ширмон кулча, ширмон патир, қўшалоқ ширмой, пайванд, обу ҳол, олча гулли ширмой каби турлари бор. Ширмой нонининг Ватани Наманган ҳисобланади. Тошкент, Самарқанд ҳамда Қўқон, Марғилон, Андижон шаҳарларида ҳам шу каби нонлар ёпилади, аммо тайёрланиши ва мазаси билан бир-биридан фарқ қилади. Наманган ширмойи узоқ муддат ўз мазаси ва ҳолатини сақлаб қолиши билан ҳам ўзгача.
Ширмонпазлар ноннинг тайёрланиш жараёнига катта эътибор беради. Хамиртуруш мижғитгувчи, ачитувчи вазифани бажариб тайёрланган нонлар ғовак ва кўриниши чиройли бўлади. Бу ғоваклар ноннинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради. Ширмой хамири учун хамир пайгир солинади. У нўхат ва арпабодиён дамламасига ун қўшиб тайёрланади. Хамир пайгир хамиртуруш вазифасини бажаради. Нўхат ва арпабодиён дамламасига ун солиб аралаштириб 12 соат мобайнида кўпиртирилса хамиртуруш тайёр бўлади. Тайёр пайгирни буғдой уни билан қўшиб, хамир қорилади. Яхшилаб қорилган хамир камида 2 соат тиндирилади. Кўпчиб чиққан хамирдан 200-600 грамм зувала узиб олиниб, қўлда ёйилади.
Пичоқ ёрдамида кесиб шакл берилиб пардозланади. Ширмой усти кунжуд, седана билан безатилиши мумкин. Ғўзапоя чўғида пиширилган нонларнинг таъми ўзгача бўлади.
Наманганда азалий касб билан шуғулланиб, аҳоли дастурхонини ширмой нонлар билан безаётган сулола вакиллари кўплаб топилади.
https://t.me/namangantourism