Ота-оналар дарс жараёнини камерада кузатиб туришмоқчи, бу қанчалик тўғри?#Савол Мактаб синф хонасида бўлиб ўтадиган дарс жараёнини ота-оналар томонидан кузатиб бориш мақсадида видеокамера ўрнатиш мумкинми? Буни тартиби қандай? Бу бўйича таълим оид ҳужжатларда нималар дейилган? Агар бу нарсага синф ота-оналар йиғилишида қарор қилинган бўлса қанчалик тўғри бўлади?
#Жавоб Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра,
ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.Ота-оналар томонидан синф хоналарига камера ўрнатилиб, дарс жараёнини кузатиб бориш ҳам дарс жараёнига аралашиш ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда кўзда тутилган бошқа қоидаларга ҳам тўғри келмайди.
Давлат умумтаълим муассасаларига назорат камераларини ўрнатиш «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида амалга оширилиб келинмоқда. Бунда синф хоналарга ҳам кузатув камералари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Яъни, «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида синф хонасига ҳам кузатув камералари ўрнатиш мумкиндир,
аммо камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаслиги лозим деб ҳисоблаймиз.👉
@CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар