ChiroqchiNews


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Биз Чироқчи ва Кўкдала тумани ҳаётига оид энг муҳим ва расмий хабарларни ёзамиз.
Ҳамкор:
@darak_uz
Муҳаррир:
@d_nabiyev
Мурожаат ва реклама учун: @xabaryoz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга келди

👉 @Chiroqchiaxboroti


Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Турсунов Зафар Жомурадович Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Чироқчи тумани ИИБга янги бошлиқ келди

Нишон туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Шуҳрат Исомиддинович Искандаров Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Шаҳрисабз тумани прокурори Чироқчи туманига прокурор этиб тайинланди

Чироқчи тумани прокурори лавозимига Турсунов Жасур Санжарович тайинланди.

Тайинловга қадар у Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


📹 Кўкдала тумани Чувиллоқ қишлоғи ҳудудида сел келгани айтилмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 "Катта ҳаётга биринчи қадам"

National Geographic муаллиф тарихда биринчи марта император пингвинлари болалари гуруҳи музликдан илк сакрашини суратга олишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, пингвинлар бунақа баландликдан (20 метр) сакрашга жуда оч бўлгани учун қарор қилишди.

Бу ҳодиса жуда кам учрайди, чунки император пингвинлари одатда катта музликларда эмас, балки кичкина (бир метрдан кўп бўлмаган) сузувчи денгиз музларида жойлашадилар. Эҳтимол, улар муз қатламларининг тез эриши туфайли ўз жойларини ўзгартиришга мажбур бўлишган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


📸 Чироқчи тумани Тарағай қишлоғи манзаралари

👉 @Chiroqchiaxboroti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Кўкдала ҳокими ўринбосари ДХХ томонидан қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн. сўм олганлиги ҳам маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Комила Каромова ўрнини Зиёда Аминова эгаллади

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида муҳим тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, шу кунга қадар вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Комила Каромова ишдан олиниб, унга бошқа лавозим топширилди. Яъни, у эндиликда вилоят Маънавият бўлимида раҳбар бўлиб ишлайди.

Каромованинг лавозимини эса Зиёда Аминова эгаллади. У вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига расман тайинланди.

Зиёда Аминова тайинловга қадар вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


❗️Ўзбекистонликлар Ҳайит байрамида 3 кун кетма-кет дам олишади

➖ 10 апрель Чоршанба (Ҳайит куни)
➖ 11 апрель Пайшанба(дам олиш куни)
➖ 12 апрель Жума дам олиш куни

13 апрель Шанба барча учун иш куни ҳисобланади.

14-апрел, якшанба-барча учун дам олиш куни

👉 @Chiroqchiaxboroti


10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


⚡️ Чироқчиликлар "Openbudget"дан 11 та лойиҳа ютиб олишди

Бугун "Ташаббусли бюджет"нинг 2024-йил биринчи мавсуми ғолиблари аниқланди. Чироқчи тумани 11 та лойиҳада ғолиб деб топилди.

Эндиликда бу лойиҳаларга бюджетдан 16 млрд 244 млн 600 минг сўм маблағ ажратилади.

Барча ғолибларни табриклаймиз!


👉 @Chiroqchiaxboroti


⚡️ Масъулиятсизликка йўл қўйган ҳокимлар огоҳлантирилди

Миришкор, Косон, Нишон ва Кўкдала туманлари ҳокимлари қуёш панелларини ўрнатиш доирасида белгиланган режаларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйганликлари учун огоҳлантирилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


⚡️Қашқадарёнинг ҳам айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиш мумкин

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кутилаётган жадал ёғинлар ортидан Қашқадарёнинг қуйидаги тоғ ва тоғ олди туманларида:

- Яккабоғ;
- Деҳқонобод;
- Чироқчи;
- Китоб;
- Шаҳрисабз;
- Қамаши;
- Ғузор


сел келиш хавфи эълон қилинди.

Маз
кур ҳудудларда истиқомат қилувчилар, дам олувчилар ва тоғ ҳудудларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.

👉 @C
hiroqchiaxboroti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Cobalt’нинг оёғи осмондан бўлди

Ходим ўз мисолида хавфсизлик камарининг фойдасини кўрсатиб берди.

Махсус автомобилда ўтказилган тест видеосини кўринг, кейин сиз ҳам камарни тақиб юрасиз!

👉 @Chiroqchiaxboroti


Чироқчида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Чироқчи туманида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида "Хавфсиз кун" профилактик тадбири доирасида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан назорат-рейд тадбирлари ташкил этилди.

Ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воисталари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


⚡️ Шаҳрисабзда самбочи Тўра Авлоқулов отиб кетилди

Шаҳрисабзда самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этди. Унга ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


⚡️Метан нархи 100 сўмга кўтарилди

Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни, 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

👉 @Chiroqchiaxboroti



Показано 19 последних публикаций.