ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ, 50 МЛН СЎМГАЧА ГРАНТ АЖРАТИЛАДИ, ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИНИ ОЛГАН АЁЛЛАР КРЕДИТ ТЎЛОВ МУДДАТИ 10 ОЙГАЧА УЗАЙТИРИЛАДИ
Президентимизнинг
"Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ПҚ-103, 14.03.2025й) қабул қилинди.
☑️
Унга кўра, 2025 йилда:
▪️
2 млн нафар хотин-қизлар
бандилиги таъминланади;
▪️
250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка
ўқитилади;
▪️250 минг нафар хотин-қизлар
олий таълим билан қамраб олинади;
▪️50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни
санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича
мотивацион семинарлар ташкил этилади.
☑️Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида "HAMROH" тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан бошлаб:
▪️хотин-қизларга "яшил лойиҳалар" ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган
1 минг нафар "устоз" тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.
▪️ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга
100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
▪️Аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган
асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан
кафиллик тақдим этилади.
☑️Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш
стратегиясини тасдиқлайди. Бунда
ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёллар учун банк
кредитлари бўйича
тўловлар муддатини
10 ойгача узайтиришни назарда тутади.
☑️Марказий банк (Т.Ишметов) ва тижорат банклари
1 миллион 300 минг нафар хотин-қизларни
бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишга масъуллиги белгиланди.
👉
@bankirkundaligi 👈