"Chil Qori" jome masjidi (rasmiy kanali🕌


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «CHILQORI» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Zizuu5

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 30 МАРТ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:50
⏰ ҚУЁШ -    06:10
⏰ ПЕШИН - 12:32
⏰ АСР -        16:55
⏰ ШОМ -      18:49
⏰ ХУФТОН -20:03


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳим танингизни саломат, ризқингизни баракотли, ибодатларингизни ўз даргоҳида бенуқсон қабул қилсин! Солиҳ амалларингиз, эзгу ният ва истакларингизни юксак ажру савоблар билан мукофотласин! Хонадонларингизга файз, қалбларингизга хотиржамлик ато этсин! 

Икки дунёда саодатмандлардан бўлинг!

Ийд ал-фитр муборак азизлар!!!


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:
1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Рўзангиз қабул бўлганининг 13 аломати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн


Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор:

1. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

2. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

3. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

4. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

5. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

6. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

7. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”,

деганлар.

8. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

9. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

10. Кўп дуо қилиш.

11. Солиҳларни яхши кўриш.

12. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

13. Кечалари қоим бўлиш.

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ё РОББИЙ ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум!

РАМАЗОННИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ муборак бўлсин!!!

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
#Ramazon_2025

29 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ ШАНБА

САҲАРЛИК: 04:52
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
ТИЛ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РЎЗА ТУТИШИ МУМКИН?

Қанча-қанча рўзадорлар борки, тиллари бузилган, нутқлари ёмонлашиб, айтадиган сўзларига риоя этмай қўйган кундан бошлаб рўзаларини бузгандирлар.

Азизлар! Рўза тутишдан мақсад бу фақат оч қолиш билан чанқаш эмас. Балки барча аъзоларимизни тарбия қилиш, одобга солиш демакдир.

Тилда сиз унга ҳукмронлик қилмаганингиз оқибатида ўнлаб касалликлар келиб чиқади:

1. Ёлғон гапириш. 2. Ғийбат қилиш. 3. Чақимчилик қилиш. 4. Ахлоқсиз сўзларни гапириш. 5. Сўкиниш. 6. Уятсиз гапларни гапириш. 7. Алдаш. 8. Лаънатлаш. 9. Масхара қилиш. 10. Истеҳзо қилиш ва ҳоказо...

Баъзи сўзлар борки, ўз соҳибини жаҳаннамга юзтубан қулашига сабабчи бўлади. Албатта бундай сўзларнинг эгалари тилларига эрк бериб, унинг тизгинини, жиловини шундай бўш қўйган инсонлардир. Тил яхшилик эшигига йўл бўлганидек, ёмонликка ҳам худди шундай йўлдир.

Тиллари ила Аллоҳ таолони зикр қиладиган, Ул зотга истиғфор айтиб, ҳамду сано тилайдиган ҳамда тасбеҳлар айтиб, шукр қиладиган, шунингдек, тавба қиладиган кишилар қандай ҳам кўз қувончларидирлар.

Аксинча, тиллари ила инсонларнинг обрўларини поймол қиладиган, ҳурматларини тўкадиган ҳамда қадру қийматларини ерга урадиган инсонлар албатта бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён чекувчилардир.

Эй рўзадор азизларим, келинг, тилларимизни зикр ила безайлик, тақво ила зийнатлайлик ва турли хил маъсиятлардан поклайлик! Эй Аллоҳим, биз сендан содиқ тилларни, саломат қалбларни ҳамда истиқоматда бўлган хулқларни сўраймиз. Ушбу ойнинг ҳурматидан барчаларимизнинг гуноҳларимизни кечир! Омийн!

"Рамазон соғинчи" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 29 МАРТ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:52
⏰ ҚУЁШ -    06:11
⏰ ПЕШИН - 12:33
⏰ АСР -        16:54
⏰ ШОМ -      18:48
⏰ ХУФТОН -20:02


Улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Fitrat.uz
🗣Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

📨 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.


Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.

“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.

“Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир. Қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди» (Имом Муслим ривояти).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”.

Маъноси: “Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин”.

Олимлардан бири айтади: “Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади”.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

“Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад”.

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.

“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.

“Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм. Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қинаа азаабаннаар. Аллоҳумма аъиннаа аълаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибаадатик”

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ҚАДР КЕЧАСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


📖 Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).

🧎‍♂️ Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🟢Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).

Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🌙 Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

🤲 Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

☀️ Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

🌱 Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).

🤲 Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي


Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).

🗣 Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤝 Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🤲 Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Fitrat.uz
Мўминнинг қалби ҳасад қилишдан рўза тутади

Чунки ҳасад инсоннинг солиҳ амалларини беҳудага совуради. Унинг қалбидаги нурни ўчиради. Аллоҳ сари қиладиган саъй-ҳаракатларини пучга чиқаради.

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 54-оятида шундай мазмунда марҳамат қилади:
«Ёки Aллoҳ ўз фaзлидaн бeргaн нeъ­мaтлaри учун oдaмлaргa ҳaсaд қилaдилaрми?»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Бир-бирларингизга ҳасад қилманглар. Бир-бирларингизни ёмон кўрманг. Ўзаро тортишманглар. Бир-бирларингизга душманчилик қилманг. Бирларингиз бошқа бирларингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бир кишини жаннат аҳлидан экани ҳақида уч марта хабар бердилар. Шунда ана шу кишидан: «Жаннатга кириш бахтига нима билан эришдингиз?» деб сўралганида у киши: «Мен қалбимда бирор мусулмонга нисбатан ҳасад ё гина-адоват, ё ғиллу ғашлик бўлмаган ҳолимда тунайман», деб жавоб берган экан.

"Рамазон соғинчи" китобидан

@fitratuz


🕌 Чил қори жомеъ масжидида намоз вақтлари. 28 март-4апрел 2025 йил


🏙️ БОМДОД - 05:35

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР - 17:00

🌆 ШОМ - 18:50

🌃 ХУФТОН - 20:30


@chil_qori_jome_masjidi


Репост из: Fitrat.uz
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Жума муборак бўлсин!!!


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
ҚАДР КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний".

(Эй Аллоҳ! Албатта сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил гуноҳларимни кечир)

@fitratuz

Показано 20 последних публикаций.