ОКМКнинг голи тўғри ҳисобландими?Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, "Алё, рэф!" телеграм-канали эгаси россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ОКМК - "Бухоро" учрашувида 90+2-дақиқада киритилган гол борасида фикрларини билдирди.
- Бу ерда оффсайд йўқ. Ҳужум қилаётган томон вакиллари оффсайд чизиғидан орқароқда. ВАР орқали эҳтимолий фолни кўриб чиқишди, менимча.
Фол қайд этмасдан ўйинни давом эттирган ва ОКМКнинг голини ҳисоблаган бош ҳакамнинг қарорига қўшиламан. "Бухоро" ҳимоячиси рақибига таяниб, елкасида қўли борлигини ҳис қилиб турибди ва контакт яратиб, очиқдан-очиқ йиқилиб тушди. Табиийки, бу ерда фол йўқ. Ундан ташқари, такрорий лавҳаларда ҳам бу кўринмаган.