Бухоро тиббиёти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий саҳифасига хуш келибсиз!
Бизни кузатишда давом этинг!
https://www.facebook.com/profile.php?id=61568534641008

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Ромитан
#тиббий_кўрик

"Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин!"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги ПК-12-сон қарорига асосан бугун Ромитан туман Миришкор маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мусича оилавий шифокорлик пунктида "Янги ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича" йул харитасига асосан рўйхатга киритилган 6 та хонадоннинг 23 нафар оила аъзоси Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси тор доира мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳолини ҳар томонлама соғлигини мустаҳкамлаш орқали уларни қўллаб-қувватлаш инсонпарварлик ҳисобланади.

Оиладаги фаровонликнинг замирида инсон саломатлиги биринчи ўринда туради. Соғлом инсонгина барча тўсиқларни муаммосиз енгиб ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказилган оила аъзолари текширув натижаларига кўра саломатлик гуруҳларига бўлинди ва мутахассислар томонидан аниқланган касалликларига соғломлаштириш режалари тузилиб, керакли маслаҳатлар берилди.

Патронаж ҳамширалар томонидан хонадонларга чиқиб мақсадли патронаж ишлари амалга оширилди ва соғлом турмуш тарзи тарғиботлари ўтказилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошқармада аппарат йиғилиши.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бошқармада йиғилиш

3 феврал, душанба куни нафақат ҳафтанинг балки қишнинг сўнгги ойини ҳам иш жараёнлари учун бошлаб берди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ўринбосарлари ва аппарат ходимларига зарур топшириқларни бериб ўтди.

Муҳим масалалар бўйича назоратни кучайтириш, тунги рейдларни ташкил этиш, аҳолига сифатли ва бехатар тиббий хизмат кўрсатиш орқали уларни рози қилиш, коррупцияни олдини олиш каби доимий вазифалар белгилаб олинди.


Бухоролик шифокорлар халқаро анжуманда иштирок этиб қайтишди

Жорий йилнинг 27-31 январ кунлари Қозоғистон республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш ва соғлиқни сақлашда менежментнинг халқаро стандартлари" мавзусидаги ўқув курсида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази, РИДВ ва КИАТМ, ва РИО ва БСИАТМ Бухоро филиали мутахассислари иштирок этишди.

✅ Курс ушбу форматда илк маротаба Марказий Осиёда ўтказилди. Тадбир АҚШ, Сербия, БАА, Россия ва Қозоғистонлик спикерлар томонидан олиб борилди.

✅ Иштирокчиларга ACQH вa ICI халқаро сертификатлари топширилди. Курс якунига кўра мутахассислар сифат ва соғлиқни сақлаш менежменти, халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалий инструментларга эга бўлдилар.

➡️ Бухоро тиббиёти


#ташаккурнома

Мен Ҳаитова Наргиза шу йилнинг 25 январ куни Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жиддий жарроҳлик муолажасини бошимдан ўтказдим. Шифохонага келган пайтимда аҳволим яхши эмас эди.

Шифокорлар мен билан жудаям яхши муомалада ва муносабатда бўлишди. Ушбу касалхона хирург врачлари Курбонов Бекзод, Атоев Шерзод ва Одилов Рўзимурод ва реанимация бўлим ходимлари Солиев Улуғбек, Ёдгоров Иброхимга, шу билан бирга барча ҳамшираларга, тозалик ходималарига ўзимнинг чуқур ҳурматим ва миннатдорчилигимни билдираман.

Жарроҳлик муолажаси 4 соат давом этди. Ўзларининг шарафли касбларига вафодор шифокорларимиз сабаб мен шифо топяпман. Шундай жафокаш, касбининг профессионали булган инсонлар Билан Бир Даврда яшаётганимдан бахтлиман. Борингизга шукур!

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошқарма профессионал таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда

Бугун бошқарма бошлиғи Элёр Олтиев ва вилоятдаги "Туркистон тиббиёт техникуми” директори Ботир Бахромов ўртасида меморандум имзолади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Бошқарма профессионал таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси соҳага алоқадор таълим муассасаси билан алоқаларини йўлга қўйиб, амалий ва назарий жараёнларни биргаликда йўлга қўйиш масаласида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи Элёр Олтиев вилоятдаги нодавлат таълим муассасаси - "Туркистон тиббиёт техникуми” директори Ботир Бахромов ўртасида меморандум имзолади.

Томонлар қуйидаги масалаларни амалга оширишга келишиб олдилар:

🟣Таълимнинг барча соҳаларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳаларни амалга ошириш ва илмий мавзуларда мақолалар ёзиш;

🟣Техникум ва тиббиёт муассасалар олдиндан белгиланиши шарти билан тажриба алмашинувини амалга ошириш;

🟣Конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқалар каби қўшма илмий учрашувларни ташкил қилиш;

🟣Устувор инновацион лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва яратилган инновацион технологияларни жорий этиш учун шароит яратиш;

🟣Иккала томонларни ҳам барча қўшма тадбирларга жалб қилган ҳолда тарғибот ишларини олиб бориш;

🟣 Техникум талабаларнинг малакавий амалиётларини доимий равишда йўлга қўйиш масалаларида ҳамкорлик қилишади.

➡️ Бухоро тиббиёти


#Тиббиёт_ходимларига_ташаккурнома

Қизим Иймона бетоб бўлиб қолганлиги сабабли вилоят Болалар касалхонасига ётқиздим. У ерда малакали врач ва мутахассислар керакли муолажалар қилишди, даволашди қизимни. Аввало, дори эмас ширин сўз ва меҳрдан даво топади ҳар қандай бемор. Ўзларининг меҳнати, тажрибаси ва ширин сўзини аямай қизимни соғайишига туртки бўлган Пульмонолог-аллерголог бўлим мудири Жумартова Шарофат Севиндиқовна ва бўлимнинг барча ҳамшираларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Халқ олдидаги фидойи хизматингизга кўз тегмасин!

➡️ Бухоро тиббиёти


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳафта муҳим ўзгаришлар билан бошланди.

Бошқармада узоқ йиллар халқ саломатлиги йўлида беминнат мехнат қилиб, обрў ва эътиборга, аҳоли  ишончини қозонган ходимларни бошқа лавозимларга ўтказиш ва тайинлаш тадбири бўлиб ўтди.

➡️ Бухоро тиббиёти



Показано 10 последних публикаций.