Бухорода фан ва таълим


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!
Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Ҳар бир ота-она фарзандининг ёруғ келажаги, илм йўлида муваффақиятга эришиши учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Баъзан меҳр ва сабрни, баъзан эса қаттиққўллик ва матонатни танлайди. Бу фидойиликнинг ортида фақат битта мақсад бор: фарзандининг эртаси бугундан ёруғ бўлиши!

Бухорода фан ва таълим


Иккинчи мутахассисликка ўқиётганларга ҳам иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериладими?

Меҳнат кодексининг 386-моддасига кўра:

⚡️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади. Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин.

✅Ишни бир вақтнинг ўзида таълим фаолиятини амалга оширувчи икки ташкилотдаги ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимга фақат ушбу ташкилотларнинг бирида (ходимнинг танловига кўра) олаётган таълими муносабати билан кафолатлар ва компенсациялар берилади.

🎚️Яъни юқоридаги моддада БИРИНЧИ марта тегишли даражадаги таълим олаётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилиши айтилган. Иккинчи мутахассисликка ўқиётганлар эса ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувда белгиланган бўлсагина кафолатлар ва компенсациялар берилиши мумкин.


Бухорода фан ва таълим


Президент тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватловчи 3 та катта ҳужжатга имзо чекди

😀Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

➖Энди ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

😅Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

➖Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

🥰Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

➖Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.



Бухорода фан ва таълим


ОТМда ўқиётган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирга кўра,  385-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда ўзгартирилиши белгиланди:

Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида йигирма календар кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида ўн календар кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида ўттиз календар кун;

учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида етти календар кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида йигирма календар кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида қирқ календар кун муддатга ҳақ тўланади.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Содда ва эсда қоларли тушунтириш бўлибди.
Устозга қойил.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Президент оилаларда камида битта одам олий маълумотли бўлиши кераклигини айтди

⭐️Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилишини айтди.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий ролик
МУАЛЛИМ

Бухорода фан ва таълим


Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланган. Танишиб чиқишингиз мумкин.

Янги таҳрирдаги мактаб Уставига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:


✅“Таълим тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштирилди;

✅мактаб директорларини тайинлаш тартиби
(Директорлар кенгаши);

✅мактаб таълимида рақамлаштириш (ЭРП) ва давлат хизматларини кўрсатиш;

✅синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби;

✅ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш; 

✅инклюзив таълим жараёнлари.
 
🟫Шунингдек, янги Уставга мактаб маъмурияти (директор ва ўринбосарларнинг) вазифалари, педагог ходимларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштирилди.

🔸Барча мактаб маъмуриятларидан мазкур намуна асосида мактаб Уставларини янгилаб олишлари ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари сўралади.

Бухорода фан ва таълим


Айрим ёшларга фоизсиз таълим кредити ажратилади

➖Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

🔰Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

⚡️Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади. — Президент

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ Эндиликда хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлар “2+6” шаклида қоплаб берилади


Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжат ҳақида

Бухорода фан ва таълим


Репост из: Osiyo Xalqaro Universiteti
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📜 Osiyo Xalqaro Universitetida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi!

📌 Osiyo Xalqaro Universitetida buyuk davlat arbobi, shoir va mutafakkir Zahiriddin Muhammad Boburning tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi.

💡 Tadbir davomida Bobur merosining adabiy va tarixiy ahamiyati, uning davlat boshqaruvidagi ilg‘or qarashlari hamda yoshlar ma'naviy tarbiyasidagi roli atroflicha muhokama qilindi. Talabalar tomonidan Bobur g‘azallari o‘qildi, uning asarlaridan namunalar ifodali tarzda yodga olindi. Shuningdek, Boburning hayoti va ijodiga bag‘ishlangan ma'ruzalar tinglanib, uning siyosiy va adabiy merosi haqida fikrlar almashildi.

💬 Tadbir doirasida sahna ko‘rinishlari ham namoyish etildi. Bu kabi tadbirlar yosh avlodga buyuk ajdodlarimizning bebaho merosini chuqur anglash, ularga bo‘lgan hurmat va ehtiromni mustahkamlashga xizmat qiladi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube


Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

📌Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

✅Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Бухорода фан ва таълим


БУХОРОДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИДАСИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР) БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

📌Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби айни пайтда Бухоро вилоятида ҳам  физика ва кимё фанларидан ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.

✅ Физика – 14 феврал
✅ Кимё – 15 феврал

Мазкур олимпиадада вилоятимиздан жами 929 нафар ўқитувчиларнинг иштирок этиши режалаштирилган


Бухорода фан ва таълим


Рухсат_этилган_ва_этилмайдиган_озиқ_овқат_маҳсулотлар.pdf
204.4Кб
⚡️Мактабларда рухсат этилган ва этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати

«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» (Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилда 32-рақам билан ҳисобга олинган)да бу ҳақида батафсил маълумот келтириб ўтилган.

Юқоридаги файл орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Бухорода фан ва таълим


❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бухорода фан ва таълим


421 Бошқармаларга.pdf
292.1Кб
2025 йилнинг 1 феврал санасидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган Ўзбек тили (давлат тили)  фани ўқитувчиларнинг ҳам ойлик маошларига 50 % миқдорида устама ҳақ тўлаш бўйича ҳудудий бошқармаларга юборилган кўрсатма хат.


Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.

Бухорода фан ва таълим


Одоб ахлоқ қоидалари

Барча ўқувчилар, ота-оналар, педагог ва ходимлар танишиб чиқиши шарт.

2023 йил 31 август 282-сон


Бухорода фан ва таълим


Бухородаги янги университетга ким вақтинчалик ректор қилиб тайинлангани маълум қилинди

Жорий йилнинг 24 январ куни “Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 22-сон президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги университет ректори вазифасига Собир Саидовни тайинлаган.

Лекин Бухоро муҳандислик-технология институтининг амалдаги ректори Садоқат Сиддиқова янги университет тадбирларида ўзини ректор сифатида кўрсатаётгани айтилган. Бу эса университет ректори ким бўлади, деган саволда ноаниқлик юзага келтирган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот котиби билан talimxabarlari.uz сайти мухбири боғланган.

Назокат Абдукундузованинг таъкидлашича, Собир Саидов институт проректори, у вазир буйруғига кўра ректор вазифасини вақтинчлик бажариб турибди. Садоқат Ғаффоровнанинг лавозими 11 февралдаги тадбирда техник хато бўлиб, ректор бўлиб кетиб қолган.

Демак, ҳозирда тугатилаётган институтнинг ректори вазифасини бажараётган С.Сиддиқованинг янги Техника университетдаги лавозими маълум эмас.

Бухорода фан ва таълим

Показано 20 последних публикаций.