Scopus Awards Bukhara State University 2024
Бухоро давлат университети Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни ректор Обиджон Хамидов очиб бериб, университет жамоасини янги 2025 йил билан табриклади ва 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили»да университет жамоаси олдида турган устувор вазифалар тўғрисида гапирди.
Кенгаш аввалида илмий унвон ва илмий даража олган ва турли танловларда ғолибликни қўлга киритган профессор-ўқитувчиларга дипломлар берилиб, ташаккурномалар топширилди.
Қувонарлиси шуки, “Scopus” халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи нуфузли илмий журналларда илмий мақолалар нашр этиш бўйича энг юқори натижаларга эришган олимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбат уйғотиш мақсадида Республикамиздаги бошқа ОТМ ва ИТМларида аналоги мавжуд бўлмаган ҳамда 2024-йилда илк маротаба Бухоро давлат университетида ўтказилган Scopus Awards Bukhara State University 2024” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, ғолиблар 10-ўрин учун 5.775.000 сўмдан бошланиб, 1-ўрин учун 23.100.000 сўмгача пул мукофотлари билан тақдирланди.
Кенгаш сўнгида БухДУ ФЛАГМАН ДОКТОРАНТЛАРИ ҳамда БухДУ ЙИЛ ДОКТОРАНТИ 2024 танлови ғолиблари ҳам диплом ва сертификатлар билан тақдирланди.
БухДУнинг Дунё университетлари рейтингида, хусусан QS Asia University Rankings 2025 натижаларида қайд қилиниши университетда таълим тизими халқаро талаб ва стандартларга мослашиб, рақобатбардошлиги ошаётганлигини англатиши таъкидлаб ўтилди. БухДУ нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ёшларини сифатли таълим билан таъминлашда янги босқичга чиқиши бўйича мақсадли режалар муҳокама қилинди.
👉Каналга уланиш👈