Buxgalter kundaligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва меҳнат муносабатлари бўйча мавжуд саволларга қонуний асосда жавоблар ва қонунчиликдаги янгиликлар
Шахсий фикр мулоҳазалар.
Савол ва таклифлар учун:
@buxgaltergasavolbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


14-Январ "Ватан ҳимоячилар куни"

Барча эркакларни бугунги байрам билан табриклайман.

👉@buxgalterkundaligi


Молиявий ҳисобот шакллари янги шакли қўшилмаган!

БҲМС асосида тузиладиган молиявий ҳисобот янги шакли ишлаб чиқилган эди ва 1 январдан кучга кирган эди. Лекин, солиқ қўмитасини бундан хабари йўқ шекилли?

👉@buxgalterkundaligi


ЖШДС ҳисоботи топширишнинг охирги муддати 15 январ эмас

Декабр ойи учун ЖШДС ҳисоботи топширишнинг охирги муддати 15 феврал. Асос СК 389-модда.

ШЖБПҲ (ИНПС) тўлови ва реестрини 14 январгача тўлаб, юбориб қўйшни унутманг.

👉@buxgalterkundaligi


Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Жиззах вилояти учун

👉@buxgalterkundaligi


ЯТТлар учун қаътий белгиланган солиқ ставкаси

Жиззах вилояти учун

👉@buxgalterkundaligi


Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Фарғона вилояти учун

👉@buxgalterkundaligi


ЯТТлар учун қаътий белгиланган солиқ ставкалари

Фарғона вилояти учун.

👉@buxgalterkundaligi


Молиявий ҳисоботларни топшириш муддати ўзгартирилди.

3567-сонли низомга асосан, БҲМСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай, МҲХСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-майидан кечиктирмай тақдим этилади.

👉@buxgalterkundaligi


ЯТТлар учун қаътий белгиланган солиқ ставкалари

Андижон вилояти учун

👉@buxgalterkundaligi


Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Андижон вилояти учун

👉@buxgalterkunaligi


Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

Тошкент вилояти учун

P.s. Ставкалар минг сўмда кўрсатилган

👉@buxgalterkundaligi


ЯТТлар учун қаътий белгиланган солиқ ставкалари

Тошкент вилояти учун

P.s. Ставкалар минг сўмда кўрсатилган

👉@buxgalterkundaligi


Тошкент шаҳри бўйича мол-мулкни ижарага берувчилар учун тўланадиган энг кам миқдори 45 минг сўм эмас

Ҳа, сиз сарлавҳани тўғри ўқидингиз. 2025 йилдан бошлаб мол-мулкни ижарага беришнинг энг кам тўловига депутатлар томонидан 2,0 гача оширувчи коэффициентни белигилаш ҳуқуқи берилди. Шу сабабдан ижаранинг минимал тўлов миқдори, Тошкент шаҳри бўйича 81 минг сўмдан - 90 минг сўмгача кўтарилди.

👉@buxgalterkundaligi


Бу керак бўлади сақлаб қўйинг кейинги постимиз шу билан боғлиқ.

👉@buxgalterkundaligi


Репост из: davletovuz
Ими-жимида

Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш мумкинлиги” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган.

Бунда карталар сони виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда белгиланган (чет эл валютасида очилган банк карталарига татбиқ этилмайди).

Мазкур тартиб хизмат доирасида фойдаланиш учун бўлиб, у тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.

Тартибни амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.

Манба


ЯТТлар учун қаътий белгиланган солиқ ставкалари.

Тошкент шаҳри учун

👉@buxgalterkundaligi


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари чиқдими?

Ҳозирча, ЎРҚ-1014 да эълон қилинган ставкалар шундай. Лекин, 2025 йилдан
«Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари солиқ ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ёки 1,5 гача оширувчи коэффициентларни белгилашга ҳақли (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар мустасно)»
жумласи қўшилмоқда. Яъни солиқ кодексининг 445-моддаси шу жумла билан тўлдирилмоқда.

👉@buxgalterkundaligi


2025 йил 1 январдан сўнг асосий воситаларни сотиб олган ва фойдаланишга топширилган корхоналар бухгалтерлари диққатига

Янги таҳрирда кучга кирган 5-сон БҲМСга асосан, асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш у фойдаланишга топширилган санадан бошлаб ҳисобланади. Шу муносабат билан 2025 йил 1 январдан сўнг, асосий воситалар сотиб олиниб фойдаланишга топширилган бўлса, фойдаланишга топширилган санадан бошлаб амортизация ҳисобланг.

Янги таҳрирдаги 5-сон БҲМС 01.01.2025 дан кучга кирди.

👉@buxgalterkundaligi


2024 йил 1 октябрдан кейин очилган корхоналар бухгалтерлари молиявий ҳисоботларни топширишни ўйламанг

Агар корхонангиз 1 октябрдан кейин очилган бўлса, сиз молиявий ҳисоботларни 2026 йилда белгиланган муддатларда 2025 йил учун топширасиз.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунинг 24-моддасида шундай келтирилган:
"Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди."

Қандай ҳисоботлар молиявий ҳисоботлар ҳисобланади?

➖Бухгалтерия баланси 1-шакл;
➖Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 2-шакл;
➖Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот 4-шакл;
➖Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот 5-шакл;
➖Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

Кичик корхоналар ва микрофирмалар бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

👉@buxgalterkundaligi


Ўзини ўзи банд қилган шахслар билан меҳнат шартномаси тузиш мумкин эмас

Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар кўпаймоқда ва бу яхши. Лекин ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчи бўлиб ҳам ишлашмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 йилдаги 803-сонли қарорига асосан, тадбиркорлик субъектлари ўзини ўзи банд қилган шахслар билан меҳнат шартномаси тўзиши мумкин эмас. Яъни ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ходим бўлиб ишлаши мумкин эмас.

👉@buxgalterkundaligi

Показано 20 последних публикаций.